ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ №19
Мавзу
:
Ҳайдовчининг диққатини тадқиқ қилиш.
Ишнинг мақсади.
Ҳайдовчининг психофизиологик хусусиятларидан бири-
диққатни тадқиқ қилиш усули билан танишиш.
Топшириқ.
1. Оддий вариант Шулте-Платонов жадвалини тузиш
2. Текшириш натижасида диққатни бахолаш.
Услубий кўрсатмалар
Диққат инсон онгининг бирор нарса ѐки ходисага жамланишидир.
Ҳайдовчининг диққати пасайиши сабабли кўпинча йўл-транспорт
ходисалари содир этилмоқда. Диққатни бланкалар, махсус асбоблар ѐки
компютерда тадқиқ қилиш мукин. Диққатни текшириш билан ҳайдовчининг
автомобилни бошқаришга хавфли психофизиологик холатини аниқлаш ва
уни олдини олиш имкониятини беради.
Диққатни Шулте-Платонов жадвали ѐрдамида тақиқ қилиш.
Бу усул ҳайдовчи диққатининг хусусиятларини (ҳажми, тақсимланиши
ва кўчирилиш тезлиги), оператив хотираси ва эмоционал турцунлигини
аниқлаш имкониятини беради. Жадвалда 49 катакда қора ва қизил рақамлар
ѐзилган.
Бу усулда текширишда ҳайдовчининг вазифаси навбат билан қора
рақамларни ўсиш, қизил рақамларни камайиш тартибида қидириб топишдан
иборат. Текширув оддий ва мураккаб вариантли жадваллар билан
бажарилади. Жадвалнинг оддий варианти 25 та қора, 24 та қизил
рақамлардан иборат. Текширишда ҳайдовчи учта топшириқ бажаради. 1-
топшириқ-қора рақамларни 1 дан 25 гача топиш, ўқиш ва кўрсаткич билан
кўрсатиш. 2-топшириқ-қизил рақамларни 24 дан 1 гача топиш. 3-топшириқ-
рақамларни диққатни кўчириб (рангини алмаштириб) топиш. Текширилувчи
қора рақамларни ўсиш, қизил рақамларни камайиш тартибини алмаштириб (1
қора, 24 қизил, 2 қора, 23 қизил; 3 қора, 22 қизил ва ҳакозо) топади;
Жадвалнинг мураккаб варипантининг иборат бўлиб, оддий вариантдан фарқи
қора рақамларни тоқ сонлардан иборатлигидадир (1,3,5,7..49). Хар бир
топшириқни бажариш вақти, йўл қўйилган хатоликлар ва узоқ тўхтаб
қолишлар сони аниқланади.
Диққатни бахолаш хар бир топшириқни бажариш вақти, кўчириш вақти
ва хатолар сони билан бахоланади. Кўчириш вақти 1 ва 2 топшириқни
бажариш вақтларини қўшиб, 3-топшириқни бажариш вақтидан айириш билан
аниқланади.
Мураккаб вариантли жадвал билан диққатни текширишда қуйидаги
бахолаш мезонидан фойдаланиш мумкин: топшириқни бажариш вақтни 170 с
ва кам-«аъло» 171-240 с-«яхши»; 241-310 с«қониқарли», 311-380 с-
«қониқарсиз»; 380 с ва кўп-«жуда қониқарсиз». Ҳар бир йўл қўйилган хато
учун топшириқни бажариш вақтига 5 с қўшилади.
Кўчириш вақти бўйича бахолаш меъѐрни: 74 с ва кам «аъло»; 75-106 с-
«яхши»; 107-138с-«қониқарли»; 139-170с-«қониқарсиз»; 171с ва кўпроқ-
«жуда қониқарсиз».
«ШУЛЬТЕ-ПЛАТОНОВА» ҚОРА ҚИЗИЛ ЖАДВАЛ
24 9
1 16
13
6
5
18
2
2
15 4
22
23
17 10
19
16
13
7
8
12
7
23 4
1 20
21
11
25 6
5 12 24
14
9
3
10
11
3 20 18
21 15
14
19
22
8
17
Ҳисобот таркиби.
1.
Топширишни бажариш вақти бўйича диққатни бахолаш.
2.
Кўчириш вақти бўйича диққатни бахолаш.
3.
Оддий вариантли Шулте-Платонов жадвалини тузиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |