Laboratoriya №3 mavzu: shovqin muammosi va inson salomatligi reja



Download 105 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi105 Kb.
#237521
1   2
Bog'liq
3-лаборатория

ISHNING BORISHI:

  1. Shumometr bilan har bir transportning (yukmashinasi, poezd, avtobus, velosiped).turli joylarda (uy ichi, bog’, chorraha) shovqin kuchi o’lchanadi

  2. Shumometr asbobi bo’lmasa, berilgan jadval asosida yuqorida ko’rsatilgan shovqin kuchi aniqladi.

  3. Turli joylardagi shovqin kuchi taqqoslanib, xulosa qilinadi.



Topshiriq.'>TOPSHIRIQLAR:

  1. Topshiriq. Talabalarga ko’cha yoki hovliga chiqib, magistral yo’llaridan birini tanlab olib, 1 soat davomida transportlarni turlari bo’yicha sonini hisoblash topshiriladi (bu topshiriqni uyga vazifa sifatida avvaldan beribyuborish mumkin).

  2. Topshiriq. Shumometr bilan har bir transportning shovqin kuchini o’lchang (yukmashinasi, poezd, avtobus, velosiped).

  3. Topshiriq. Shumometr asbobi bo’lmagan xollarda berilgan ko’rsatkichlar asosida (1-jadval) formala bo’yicha shovqin kuchini hisoblab toping.

Formula:
SH =∑ (p x n )
SH – umumiy shovqin,
∑ - yig’indi (summirovaniya),
p – transportlarning shovqin ko’rsatkichi
n – 1 soat davomida o’rganilayotgan maydondan o’tgan transportlar soni.

1-jadval




Maishiy shovqinlar

Db

Sanoat shovqinlari

Db

1.

Quloqning eng past sezishi

0

Tipografiya

74

2.

Shivirlash, barg shitirlashi

10

Mashinasozlik zavodlari

80

3.

Soatning 1 metr masofadagi chiqillashi

30

Tokarlik stanogi

90

4.

So’zlash, magazindagi shovqin

60

Qurilish

95

5.

Ko’chadagi shovqin

55

Metallurgiya zavodlari

99

6.

Yengil avtomobil

77

Shtamplovchi press

100

7.

Avtobus

80

Kompressor stantsiyalari

100

8.

Temir yo’ltransporti

100

Diskli arra

105

9.

Havo transporti

100

Reaktiv dvigatel

120

10.

Momaqaldiroq

120

Metall qirqish

130



Formula asosida hisoblash
Agar 10 minut davomida o’rganilayotgan maydondan 2 ta avtobus, 4 ta engil avtomobil o’tgan bo’lsa, avval avtobusning so’ngra avtomobilning shovqin kuchi ko’rsatkichi jadvaldan olinadi, formulaga qo’yib umumiy shovqin hisoblanadi.
SH =∑ (p x n )=80x2=160 Db
SH =∑ (p x n )=77x2=144 Db
Demak ko’chadagi o’rtacha shovqin ko’rsatkichi (160+144):6=50,6 Db teng.


4-topshiriq. Ko’cha chetida, uy yonida o’tgan transportlarning turi va soni yoziladi, shovqin kuchi o’lchanadi yoki xisoblab topiladi (2-jadval).


2-jadval

Transport turi

Shovqin ko’rsatkichi

1 soat davomida o’tgan transportlar soni

Umumiy shovqin

Ko’cha chetida

Uy yonida

Yengil avtomobil













Avtobus













Temir yo’l transporti













Havo transporti















5-topshiriq. Tajriba natijalarini solishtirib eng shovqinli maydonini aniqlang va xulosa qiling.


    1. Uy yaqinidagi shovqin kuchi pastligini aniqlang.

    2. Shovqindan himoyalanish choralarini ayting.

    3. Shaharda shovqinga qarshi qanday kurash choralarini qo’llagan bo’lar edingiz?

Uyga vazifa. Jadvalni to’ldiring



Nazorat maydonlari

Umumiy shovqin kuchi

Magazin
Maktab
Garaj




Shovqin va musiqaning bir-biridanf arqlari

Shovqin

Musiqa





MAVZUYUZASIDANSAVOLLAR:

  1. Shaharlarda shovqinni keltirib chiqaruvchi manbalar?

  2. Shovqin turi va xarakteriga ko’ra turlar?

  3. Tirik organizmlarga shovqinning ta’siri?

  4. Shovqindan muhofazalanish yo’llari?



ASOSIY TUSHUNCHALAR VA TAYANCH ATAMALAR
Shovqin, shovqin kuchi, detsibell, shumometr.


Ишлаб чиқариш ривожланадиган жой — бу аҳоли зич яшайдиган макондир-қалъа ёки шаҳардир.
Шаҳарларнинг вужудга келиши тарихи ибтидоий тузумдан қулдорликка ўтиш даврига тўғри келади. Милоддан 3-1 минг йил олдин Ироқ, Миср, Сурия, Марказий Осиё, Ҳиндистон, Хитойда пайдо бўлган шаҳарлар кичик бўлиб, уларда фақат 20-
30 минг киши яшаган. Бу шаҳарларнинг табиий муҳитга таъсири ҳам кам бўлган. Аста-секин шаҳарлар йириклашиб, уларда яшайдиган одамлар сони 1800 йилда жами аҳолининг 4,7% ини ташкил қилган бўлса, 1987 йилда бу сон жами аҳолининг деярли 1/3 қисмини ташкил этди.
ЮНЕСКО нинг маълумотига қарагақца, 2000 йилга келиб дунё аҳолисининг сони 6 млрд. дан ошиб кетди ва унинг ярми шаҳарларда яшайди. Шаҳарларнинг 2/3 қисми Европада жойлашган. Саноати тараққий этган давлатларда, шаҳарлар майдони умумий ҳудуднинг 1/10 қисмини ишғол қилади. Шаҳарлар катталашган сари, уларнинг муҳитга бўлган салбий таъсири ҳам ошиб боради. Шаҳар ичида ҳаво ҳарорати аксарият 1-4°С, чанг 10 марта, газ миқдори 5-25 марта кўп бўлиб, шамол тезлиги 10-40%, нисбий намлик 2-8%, қусш радиацияси 5-30%, қор эса 5% кам бўлади. Масалан, Москва шаҳри ҳудуди майдонидан чиқаётган ҳарорат ва газнинг тарқалиш кенглиги 50-60 км гача боради. Шаҳар ҳавоси исиб, чанг газ билан бирга қатто 100-300 м баландликка кўтарилади. Лекин шамол тезлиги 7-9 м/с га етиш и. ҳисобига тарқалиб, шахар қавоси табиий тозаланиб туради.
Республикамиздаги авгомашиналар ҳар йили ҳавога 2000000 тоннадан ортиқ заҳарли модда чиқарадилар. Бу эса киши бошига 100 килограммдан тўгри келади, шаҳарларда бу рақам бир неча марта ортиқдир. Масалан, Тошкент шаҳридаги транспорт воситалари йилига 36000 т. дан ортиқ турли газларни ҳавога тарқатади. У жон бошига тахминан 180 кг. дан тўгри келиб, унинг таркибида 100 хилдан ортиқ заҳарли моддалар бор. Кейинги йилларда ҳавонинг ифлосланишини камайтириш мақсадида машиналарда зарарли чиқиндилари кам бўлган ёқилгилар (тозаланган бензин, газ) ишлатила бошланди.
Шаҳарлардаги шовқин ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир эгади. Эшитаётган шовқинларимиз А шкаласи бўйича децибалда (дб) ўлчанади. Санитария қоидасига мувофиқ хона ичидаги шовқии 30-40 дб, мавзеларда 45-55 дб бўлиши лозим. Шовқиннинг 60-80% и машина ҳаракати билан боғлиқ бўлиб, серқатнов йўлларда 80-90 дб. гача, юк машиналаридан тарқалган шовқин эса 105 дб. гача боради. Шовқин 90 дб. дан ошса, асаб ва эшитиш органларига салбий таъсир этади, 130 дб. дан ошганда кишилар организмида кескин ўзгаришлар рўй беради, 180 дб. дан ошганда тўкималар парчаланиб, ўлиш рўй бериши мумкин.
Шаҳар ҳавосини тозалаш ва шовқинни пасайтиришда дарахтларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Улар чангни ушлаб. зарарли газларни ютиб, тоза кислород ажратиб муҳитни соғломлаштиради, кўча ва хиёбонларнинг кўркига кўрк қўшади. Фақат бу ишларни бажаришда ҳар бир ўсимликни алоҳида яхши ўрганган ўсимликшунослар ўз билимларини (шаҳар ободонлаштириш бўлими ва экологлар билан бирга) муҳитни согломлаштиришда омилкорлик билан фойдалаиилишлари зарур. Аҳолиси 500 000 дан ортиқ бўлган шаҳарларда аҳоли жон бошига 24м2 кўкатзор гўғри келиши керак. Сифатли дарахтзорларнинг кўпайтирилиши муҳитни яхшилайди.
Аҳолиси 100 000 бўлган шаҳарга ҳар куни тахминап 625 000т. сув, 2000 т. озиқ-овқат, 10 600 т. ёқилғи кел гирилиб, 500 000 г. сув, 200 т. ахлат, 950 г. газ ва кукунлар чиқарилади. Тежамкорлик пасайган сари чиқиндилар миқдори ошиб, муқитнинг ифлосланиши ортиб боради. Шунинг учун тараққий этган давлатларда машина ёқилгиларининг тоза турларидан фойдаланишга, сув тежамкорлигига ва чиқиндиларни зарарсизлантиришга алоҳида эътибор берилади.
ЛҚШ нинг Массачусетс штатининг 60 та катга-кичик 1иақарларида истеъмол этиладиган сувнинг 38 %и маиший эхтиёжлар учун сарфланади. Сувдан 13% и ҳожатхонага, 8 % душга ва 3% ошхоналарда ишлатишга, 4% кўча тозалашга сарфланади. У ерда сув хўжалигинииг қурилиши, истсъмолчиларга етказиб турилиши, чиқинди сувларни тозалаш фақат бир бошқарма ихтиёрида бўлиб, уларда тежамкорликка алоҳида эътибор берилади. Сув тежамкорлигида юқори кўрсаткичга эришганлар мукофотланади.
Сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш учун курашувчи давлатларда сантехник қурилмаларига алоҳида аҳамият берилади. Масалан, Швецияда ҳожатхона ахлати сиқилган ҳаво ёрдамида бир оз сув сарфлаш билан тозаланади, ювилаётган қўл жўмрак остидан олиниши билан, сув шу заҳоти оқишдан тўхтайди. Бундай тадбирлар, ўз самарасини кўрсатиб жон бошига собиқ Иттифоқдагига нисбатан 1,5-2 баробар кам сув сарфлашга эришилган.
Дунё миқёсида киши бошига бир йилда ўрта ҳисобда 11 000 м3 сув тўгри келса, бизда бу рақам 18 000 м3 ни гашкил қилади. Масалан, Тошкент каби шаҳарларда ҳар бир киши бошига (турли эҳтиёжлар кўзда тутилиб) кунига 350-400 литр сув берилади. Шундан 4-10 литрини ичимлик суви ташкил қилади. Ювиниш вақтида жўмрак ва душлардан бекорга сув оқиб 80% сув исроф бўлади. Масалан, 40-50 минут душ тагида чўмилганда 5000 литргача, тиш ювилганда 20-30 литргача ичимлик сув сарфланади. Қурилишнинг 11-31-74 қоидасига биноан уйларнинг қулайлиги ошган сари сув сарфи миқдори 125-160 литрдан 230-350 литргача ошиб боради. Дунё бўйича ўтказилган синовларнинг натижасига кўра, маиший зарурият учун жон бошига 130 литр сув етарли экан. Лекин бизда сантехник қурилмаларнинг ёмон ишлаши, шаҳардаги ариқларнинг йўқотилиб, экинларни ичимлик суви билан суғориш, сувнинг кўплаб исроф бўлишига сабаб бўлмокда.
Сувдан нотўғри фойдаланиш оқибагида иморат ер1ўлаларида сув йиғилиши, чивинларнинг кўпайиши ва биноларнинғ чўкиши, деворларда ёриқларнинг пайдо бўлиши содир бўлмоқда. Бу фалокатлар айрим биноларга тегишли бўлиб, уларда яшаётганларга ноқулайлик ва бинонинг ер қимирлаш вақгида бузилиб кетиши хавфини туғдиради.
Чиқинди сувларини меъёридан ортиқ чиқариб, тоза ичимлик сувларини ифлослантириш, ҳар хил касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Чиқинди сувлар микдори ошган сари, уларни сифатли тозалаш имконияти ҳам камайиб боради. Масалан, ҳар томонлама ривожланган Санкт-Петербург шаҳаридан чиқаётган чиқинди сувларининг 80% тозаланиб, 20% тозаланмай Нева дарёсига оқизилади.
Сув тозалагич иншоотларида тозаланиш даражаси 80-90% атрофида бўлиб, 10-20% тозаланиши қийин бўлган моддаларнинг меъёрини талаб даражасига келтириш учун улар 10-25 баробар кўп тоза сув билан аралаштирилиб дарё ва кўлларга оқизилади. Тозаланмай оқизилган сувлар тозалик меъёрига етгунча ўз микдорига нисбатан 30-100 баробар кўп тоза сув билан аралаштирилиши лозим. Ҳозир Волга дарёси атрофидаги шаҳарлардан гушаётган чиқинди йилига 30 м3 бўлиб, уни талаб даражасида аралаштиришга дарёнинг 250 м3 суви икки марта камлик қилади. Дарё, кўл ва денгизларнинг ифлосланиш даражаси меъбридан ошса, улар ўз тозаликларини қайта тиклай олмасдан аста-секин ўлиб боради. Маиший ва чорва чиқиндиларида органик модда кўп бўлиб, у сув ўтларининг кўпайишига сабаб бўлади. Органик чиқинди ва сув ўтларининг оксидланиб, парчаланиши сувдаги кислородни камайтириб ундаги балиқ ва бошқа фойдали жониворларнинг йўқола бошлашига сабаб бўлади. Касалхоналар ва ҳар хил касалликларни, бактерия ва вирусларни ўрганувчи илмгоҳлардан, шаҳардан чиқадиган чиқиндиларни аралаштириб, яхши тозаламай сувга оқизиш айниқса хавфли. Ёғингарчилик вақтларида шаҳар кўча, хиёбон ва ҳовлиларидан ҳар хил таркибли чиқиндилар ювилиб, ариқ сувларини ифлослаитиради, қувурлар иншоотига тушган сув тозалагичларнинг ишини қийинлашгиради. Стокгольм шаҳридан йилига 850 минг м ’ қор Маларен кўлига чиқариб ташланади. Ьу қорда 30 г. қўрқошин, 6 т. нефт маҳсулоти, 130 г. туз ва кўп микдорда қаттиқ жинслар бор.
Профессор З.Акромовнинг маълумотича, Тошкент, вилоятида йилига чиқадиган 5 млрд м3 чикинди сувидан фақат 1% дан ками (680 минг м3) тозаланади. Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, Чирчиқ, Оҳангаронга ҳар куни оқизилаётган 5000000м3оқова сувдан 500 000 м3 тозаланмайди. Натижада республикамиз аҳолисининг 3500 000 кишиси сувнинг ифлосланиш даражасига кўра ҳалокатга дучор бўлиши мумкин, аҳолининг 6 000 000 таси эса ифлосланиш даражаси хавфли бўлган ҳудудларда яшамокда. Шундай қилиб, халқимизнинг маълум бир қисми сифатли ичимлик суви билан таъминланмаган. Сувдаги заҳарли кимёвий моддалар мева ва сабзавотдагига нисбатан бир неча бор кучли таъсир қилади. Бу республикамиз аҳолисининг саломатлигини ёмонлашгирувчи асосий сабаблардан биридир. Бу ҳолатда касалликни касалхоналар ва табобат ходимларининг сонини кўпайтириш билан йўқотиб бўлмайди. Аҳолини соғломлаштиришда табиатни ободонлаштиришнинг аҳамияти ниҳоят катта. Японлар табиатни муҳофаза этишга соғлиқни сақлашга нисбатан кўпроқ маблағ сарфлаш билан (бунинг аксини қилган америкаликларга нисбаган) одамларининг ўртача умрини 3 йилга кўпайтиришга, яъни 80 ёшдан оширишга эришдилар.
Табиатни бузиб, сўнг уни қайта тиклашдан кўра эҳтиёткорлик чораларини кўриш, уни сақлаб қолиш 2-3 марта арзон бўлади. Чиқинди сувларини тозалашни такомиллаштириш, қулай, арзон, юқори даражада сув тозалаш усулларини иш лаб, чиқиш, тарғибот ишларини яхшилаш, шаҳарда яшовчи одамларда ёшликдан экологик билимни ошириш, уларни озодагарчиликка, тежамкорликка ўргатиш яхшиланса, табиатнинг ифлосланиши, касалларнинг кўпайиши ҳозиргидек кўп бўлмас эди.
Шаҳар экологияси муаммоларидан бири унинг ҳудудини ахлатлардан гозалашдир. Аҳолиси I 000 000 киши бўлган шаҳардан чиққан ахлатга йилига 40 гектарга яқин ер ажратилади. Москва шаҳридан йилига 8 миллион гонна ахлат чиқади. Уни 5000 та машина шаҳар атрофидаги 150 гекгарлик ахлатхонага йил давомида ташийди. Республикамиздан ҳам йилига 30 миллион тонна коммунал хўжалик чиқиндилари чиқиб, унинг 10% дан ортиқроқи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Чиқиндиларнинг 40% макулатура, 25-40% озиқ-овқат чиқиндилари, 4-5% ҳар хил латта ва кийим қолдиқлари 4-5% қора ва рангли маъдан, шиша синиқлари, 1-2% пластмасса ташкил қилади. Ахлат ёндирилганда унинг ҳажми 3 баробар камаяди. Аммо унинг ҳажмини камайтириш учун ёқиш ҳавони ифлослантиради, инсон саломаглигига зарар келтиради. Уларни ёндирмай саралаб, хомашё сифатида ишлатилса, 5-6 баробар арзон маҳсулотга айланади, кўплаб ўрмонлар сақланади. Бупдай ишлар қисман Тошкентда ҳам бажарилмокда. Чиқиндини қайга ишловчи заводларнинг қуввати кам бўлгани учун ахлатлар ахлатхоналарга ва жарликларга ташланмоқда, оқибатда атроф-муҳит ифлосланмоқда.
Кўпгина тараққий этган давлатларда ахлатхоналар учун махсус ер олиш қиммат бўлгани учун му гасадди ташкилотлар табиатга, одамларга зарар келтиргани учун катта жарима тўлашга мажбур этилишини инобатга олиб, ахлатларни сочиб ташлашмайди. Ахлатхоналар махсус лойиҳалар асосида қурилиб ишлагилади. Ахлатхоналарнинг кўмиладиган қисми зарарсизлантирувчи моддалар билан аралаштирилиб, таги ва атрофи (сув ўтказмайдиган ерларда) бир қават ахлат, бир қават гиллик тоғ жинси шиббалаб тўлдирилиб, мўлжалдаги баландликкача кўтарилгандан сўнг ўт ва ўсимликлар экилади. Бу ишларни бажарувчи ташкилотлар ахлатхонадан фойдаланиш муддати тугагандан кейин 30 йилгача уни муҳитга ва одамларга зиён келтирмаслик кафолатини берадилар. Бундай сифатли ишнинг бажарилишига кетган ҳаражатларни қоплаш учун чиқиндилардан олинган биогаз, ўгиту-маъдан ва қайта тикланган (рекультивация қилинган) ер сотилади.
Масалан, Франциянинг Греноболь шаҳрида қурилган чиқиндини қайта ишловчи корхонада органик чиқиндилар кислородсиз (анаэроб) усулда парчаланиб, оқибатда олинган биогаздан 25 минг аҳолиси бўлган шаҳар ёқилғи билан таьминланади. Бундан ташқари, ҳар бир тонна чиқиндидан 100 қг. дан оргиқроқ ўгит, 50 кг. гача қора ва рангли мсталлар олинади. Бундай корхоналар дунёнинг кўпгина шаҳарларида муваффақият билап ишламоқда.
Марказий Осиё халқлари қадимдан тежамкорликка алоҳида эътибор бериб, чиқиндиларни саралаб, уларни ўғит бўладиган ва чорвага озик бўладиган турларга бўлиб, увол қилмай ишлатишга ёшликдан ўрганишган. Одамлар озиқ-овқат чиқиндиларини чорва ва товуқ сақлаган қўшниларга чиқарган. Бундай яхши удумлар қайта тикланса, бозор ва кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг чиқиндиларидан ҳам унумли фойдаланиш йўлга қўйилса, деҳқончиликка қулай срлар ахлатхонага айлапмасди, муҳитимиз тозароқ, озиқ-овқат маҳсулотлари эса кўпроқ бўларди. Шуни таъкидлаш керакки БМТнинг атроф — муҳит дастури(ЮНЕП)нинг маълум қилишича, Бутунжаҳон атроф-муҳиг кунининг 2005 йилдаги шиори — «Яшил шаҳарлар: Сайёрамиз учун режа!» деб эълон қилинган. Асримизнинг биринчи чорагида шаҳар аҳолисининг сони кўпайиб боради. 2030 йилларга бориб сайёрамиз аҳолисининг 60 фоизи шаҳарларда истиқомат қилади. Шаҳарлар аҳолисининг кўпайиши шаҳарларнинг кенгайиши атроф — муҳитга таъсир кўрсатмай қолмайди. Чиқиндилар муаммоси, канализация, ичимлик суви масалалари билан боглиқ муаммолар долзарблиги янада ошади. Шунинг учун, шаҳарлар тараққиёгини бошқаришнинг асосий омилларидан бири экологик режалаштириш, атроф — муҳит муаммоларини ҳал қилиш бўлиб қолди.
Download 105 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish