Қўл тўпи ўйининг келиб чиқиши, қоидалари ва ривожланиши тарихи. қўл тўпи ўйин техникаси ва такетикасининг таснифи



Download 1,04 Mb.
bet3/6
Sana19.04.2022
Hajmi1,04 Mb.
#563186
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қўл тўпи ўйининг келиб чиқиши, қоидалари ва

Тўп билан ҳаракатлар: Г'андболчи ўйинда тўпни олиб юриш учун биринчи навбатда уни аввал албатта қабул этиш зарур, қабул қилига (ушлаб олиш) вазиятга қараб бир кўл билан ёки икки кўл билан бажарилади. Гандболда тўпни узатиш бир ва икки қўл билан бажарилади. Тўп узатишлар ўйин вазиятига қараб югуриб кетаётиб, юриб кетаётиб ёки жойдан узатилади, Гандбол тўпини узатишни бир неча хиллари ва усуллари мавжуддир. Гандболчи майдонда тўпни олиб юриш учун у албатта тўпни ерга уриб юриши зарур, Кўп пайтларда гандболчи тўпни олиб юришда бир ёки икки мартаба уриб юришни қўллайди. ҳар бир ўйинчининг энг асосий вазифаси тўпни дарвозага отишдир. Тўпни дарвозага сакраб отиш, йиқилаётиб отиш, югуриб келиб отиш ва таяниб турган холдаги усуллари билан отиш ўйин вазиятидан келиб чиққан ҳолда бажариш мумкин. Жарима тўпини отиш гандболдаги энг зарур ҳаракат бўлиб, ўйин давомида кўп учрайдиган ҳолатдир. Жарима тўпи албатта тўп қўлидан чикқунча оёқни ерга қўйган бўлиши шарт, қолган бажаришлар юқорида дарвозага отишга қандай бўлса шу усуллар қолади, факат оёқ ҳаракатига зътибор берилади.
ҳимоя техникаси: ҳимоянинг энг асосий вазифаси ўз дарвозасиии рақиб хужумидан ҳимоя этишдир. Бунинг учун ҳимоячи майдонда тез ҳаракат кила олиши ва харакат темпини кескин ўзгартира олиш кобилиятига эга бўлиши керак. Химоячи бу вазифаларни муваффақиятли бажариши учун албатта ҳимоячининг ҳолатини эгаллаган бўлиши зарур. Ҳимоячининг асосий ҳолати — оёқларни 10 — 20 градус букилган ва 20-40 см кенг қўйилган бўлиб, бел озгина олдинга букилган, бўшашган ҳолда бўлади. қўллар тирсакда тўғри бурчак. ҳолда букилган бўлиб, тана турли ҳаракатларни кескин бажариш учун шай ҳолатда бўлади. Тананинг оғирлиги иккала оёққа тушади. Рақиблар билан якка олишув пайтида оёк ва бел нисбатан кўпроқ букилган бўлади. Гандболчи (ҳимоячи) ракибга (хужумчига) нисбатан кулай ўринни эгаллаш учун майдонда ҳаракатланиши лозим. Майдонда ҳимоячи югуриб, юриб ва сакраб ҳаракатланиши мумкин. Ҳимояда гандболчилар ҳаракатлари силжиш кадамлар билан бажарилади. ҳимоячи барча юриш, югуришларни вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўнга, чапга, олдинга ва орқага бажара олиши зарур.
Тўсиқ қўйиш: Бу харакат хужумчининг ёки тўпнинг йўлини тўсиш хисобланади. Тўпни тўсиш харакати бир қўллаб ёки икки қўллаб бажарилади. Тўсиш харакатлари пастдан, ёндан, юқоридан бўлиши мумкин. Бунинг учун тўпнинг харакатини, йўналишини хамда тўпни тезлигини тўғри аниқлай олиш керак, Тўпни тўсишда чақконлик хамда тезкорлик билан бир каторда билак ва бармок мускулларининг кучи мухим рол ўйнайди. Тўп билан харакатланаётган ўйинчини тўсиш яъни харакатларни чегаралаш уиинг харакат йўналиши каршига чикарилиб бажарилади. Бу харакатлар хужумчининг дарвозага тўп отилган ёки шеригига тўп узатиш вактида бажарилса хужумчи билан кенг сакралади ва қўлларга мувофиқ холда тўсилади. Гандболда ўйинчини тўсиш вақтида уни кўкрак билан тўхтатиш рухсат берилади.Тўпсиз ўйинчини тўхтатишда қўллар харакатсиз бўлиши керак акс холда жарима белгиланади.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish