Квант механика предмети, ўрни, мақсади



Download 269 Kb.
bet3/5
Sana24.02.2022
Hajmi269 Kb.
#227692
1   2   3   4   5
Enur ⇒∞ (1.1.12.)
(1.1.12) дан кўринадики, классик тасаввурларга асосан иссиқлик нурланиш энергиясининг чекли ҳажм ичидаги қиймати чексиз миқдорга интилади. Бу хулоса тажрибада олинадиган натижаларга зид бўлиб, П.С. Эренфест таъбири билан айтганда, "Ультрабинафшавий ҳалокат" деб аталади.
Юқорида таъкидлангандек, Релей-Джинс формуласи ω- нинг тўла ўзгариш (яъни 0 дан ∞ гача) интервалида тажрибаларга мос келмайдиган хулосаларга олиб келса ҳам, паст частоталар интервалида экспериментал натижаларни тўлиқ тушунтира олади.
Макс Планк Виннинг эмпирик қонунини назарий тушунтириш ҳамда абсолют қора жисм нурланиш интенсивлигининг частота бўйича тақсимотини назарий ўрганиш мақсадида тадқиқотлар олиб боради.
Вин томонидан Кирхгоф формуласи бир ўзгарувчили кўринишга келтирилган ва бу формула Виннинг структуравий формуласи дейилади.

Виннинг структуравий формуласи Τ − температурали абсолют қора жисмнинг бирлик частота интервалига тўғри келувчи нурланиш энергияси зичлигини аниқлаш формуласи ҳисобланади ва Τ − температуранинг ўзгариши билан энергиянинг спектрал зичлиги максимумининг силжишини кўрсатади.
Виннинг структуравий формуласи нурланишнинг тўлқин узунлиги орқали қуйидагича ёзилади.

(1.1.14.) формула ёрдамида нурланиш энергияси спектрал зичлиги максимумининг силжишини аниқлаймиз, яъни λ бўйича дифференциаллаймиз.



(1.1.15) – формула, яъни Виннинг силжиш қонунига асосан абсолют қора жисмнинг мувозанатли нурланиши учун нурланиш энергияси спектрал зичлигининг максимал қийматига мос тўлқин узунлиги - λΜ нинг термодинамик температура Τ- га тескари пропорционаллиги аниқланади .
Виннинг структуравий формуласи (1.1.14) ни ω- нинг тўла ўзгариш (яъни 0 дан ∞ гача) интервалида ω- бўйича интеграллаш орқали Стефан- Больцман формуласини оламиз.

(1.1.16) интегрални ҳисоблашда янги ўзгарувчига
ўтамиз, ни (1.1.16) га қўямиз, натижада
формулани ҳосил қиламиз. Бу ерда га тенг доимий катталик.
Вин экспериментал натижаларни таҳлил қилиш натижасида функциянинг кўринишини ω−частота ва Τ−температуранинг экспоненциал функцияси кўринишида аниқлади ва
абсолют қора жисм нурланишининг спектрал зичлигини қуйидагича ифодалади.

Шу асосда Вин томонидан Кирхгофнинг иккинчи масаласи қисман ҳал этилди. Вин формуласи абсолют қора жисм нурланишининг спектрал зичлигининг катта частоталар (кичик тўлқин узунликлар) га мос келувчи қисмини тўғри тушунтиради, кичик частоталар (катта тўлқин узунликлар) га мос келувчи қисмини эса тушунтираолмайди.
Хулоса қилиб айтганда абсолют қора жисм нурланишининг спектрал зичлиги учун классик физика доирасида олинган формулалар спектрал зичлик ρω(Τ) - нинг частота (тўлқин узунлик) га боғланиш эгри чизиғини иккита чегаравий ҳолларда паст частота (катта тўлқин узунлик) лар соҳаси (Релей-Джинс формуласи) да ва юқори частота (кичик тўлқин узунлик) лар соҳаси (Вин формуласи) да тўғри тушунтиради.

1-расм. Турли температураларда абсолют қора жисм нурланиш спектрининг энергия тақсимоти.
Абсолют қора жисмнинг спектрал зичлиги ρω (Τ ) - нинг частота
(тўлқин узунлик) га боғланиш эгри чизиғини тўлиқ тушунтириш учун классик физиканинг ғояларидан тубдан фарқ қилувчи янги ғояларни киритиш зарурияти мавжудлиги аниқ - равшан бўлди.

Download 269 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish