Дастур номи
|
Автомобиль транспортига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш
|
Ажратилган соат
|
100
|
Мавзулар сони
|
37
|
Дастурнинг мақсади
|
Фанни ўқитишдан мақсад ўқувчиларда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган махсус автомобиль транспортининг ривожланиш босқичлари, автомобиллар классификацияси, автомобилларни умумий тузилиши ва техник хизмат кўрсатиш хамда уларнинг тавсифномалари ҳақидаги билимларга эга бўлиши.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
- автомобилларнинг умумий тузилиши;
- двигателларни умумий тузилиши ва иш цикллари;
- двигател ва механизм тизимлари тузилиши ва ишлаш принципи;
- трансмиссиянинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш принципи;
- юриш қисмининг вазифаси ва тузилиши;
- бошқариш органларининг вазифаси ва тузилиши.
- автотранспорт харакатланувчи таркибига техикавий хизмат кўрсатиш асослари.
- автомобилларга техникавий хизмат кўрсатиш ва таьмирлашда
қўлланиладиган технологик жихозлар.
- автомобилларга техникавий хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш технологияси
|
Билимлар
|
автомобилларга техникавий хизмат кўрсатиш ва таьмирлашда
қўлланиладиган технологик жихозлар.
- автомобилларга техникавий хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш
технологияси.
- автомобиллар ва эхтиёт қисмларни сақлашни ташкил этиш
- махсус автомобилларга ТХК ва таъмирлаш корхоналари технологик
жараённи.
- махсус автомобилларга ТХК бўлим, зона ва таъмирлаш хоналарини.
|
Кўникмалар
|
Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги
кўникмаларга эга бўлишлари керак:
- автомобилни қисмларга ажратиш;
- двигатель механизми ва тизимларини қисмларга ажратиш;
- автомобиль трансмиссияси, юриш қисми, бошқариш органларини
қисмларга ажратиш;
- махсус автомобиллар тавсифномаларини маълумотнома асосида тузиб
чиқиш;
- Автомобилларга ТХК;
- двигатель механизм ва тизимларга ТХК;
- автомобиль трансмиссияси, юриш қисми, бошқариш, органларига ТХК;
- махсус автомобилларга ТХК тавсифномаларини маълумотнома асосида
тузиб чиқиш;
|
Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи
|
Ушбу фанни ўзлаштириш учун ўқувчи “Умумтаълим” фанларидан физика, математика ва кимё фанларини, шунингдек техник механика, электротехника ва электроника асослари, маҳсулот сифатини стандартлаштириш ва метрология асослари ва чизмачилик каби фанларни чуқур ўзлаштирган бўлишлари талаб этилади. Ўқувчи табиат ва механика
қонунларидан хабардор бўлсагина ички ёнув двигателида содир бўлаётган жараёнларни тасаввур этади, ёки кимёвий элеменларнинг тузилиши ва хоссаларини билсагина автомобиль деталларини нима учун турли хил металл
қотишмаларидан тайёрланганлиги баҳо бера олади. Ўқувчи-талаба кимё фанида олган билимларига таяниб ёнилғи, мойлаш ва сурғичли материаллар нима учун автомобилларнинг конструциясига кўра ишлатилишини,уларнинг вазифаси нималардан иборат эканлигига жавоб бера олади. Шунинг учун ўқув режага кўра юқорида келтирилган фанларни ўзлаштирилгандан сўнг ўқувчи-талаба “Автомобиллларнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш” фанини ўзлаштиришга кириши кўзда тутилган
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
А – Амалий таълим;
Н – Назарий машғулот.
|
Дастурга қўйилган талаб
|
Бугунги автомобилларнинг конструкцияси шу қадар мураккаблашиб бормоқдаки , уларни оддий плакат ёки схемаларда ўқувчининг онгига етказиш мумкин эмас. Қуйида ушбу фанни замон талаби асосида дарсларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди
|
Ўқитиш тили
|
Гуруҳда белгиланган ўқитиш тили асосида
|
Баҳолаш тартиби
|
Баҳолаш бўйича амалдаги тартиб асосида
|
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш
|
Тинглаб тушуниш, хисоб-китоб қилиш, ёзиш, савол-жавоб, тест.
|