Кутубхона (араб кутуб "китоблар", форс хона "уй") ахборот йиғиладиган жойдир. Бунда ахборот китоб, газета, журнал, видео- ва аудиотасма, оптик диск ва ҳк шаклда бўлиши мумкин



Download 24,94 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi24,94 Kb.
#43613
  1   2
Bog'liq
кутубхона


Кутубхона (араб. кутуб - "китоблар", форс. хона - "уй") ахборот йиғиладиган жойдир. Бунда ахборот китоб, газета, журнал, видео- ва аудиотасма, оптик диск ва ҳк шаклда бўлиши мумкин. Кутубхоналар ташкилот (жамоат) ёки жисмоний шахс (шахсий кутубхона) томонидан ташкил этилиши мумкин.
Кутубхона — босма ва айрим қўлёзма асарлардан оммавий фойдаланишни таъминловчи маданий-маърифий ва илмий муассаса; мунтазам равишда босма асарлар тўплаш, сақлаш, тарғиб қилиш ва китобхонларга етказиш, шунингдек, ахборот-библиография ишлари билан шуғулланади, омманинг маданий савиясини оширишда фаоллик кўрсатади. Китобхонларга хизмат кўрсатиш К.нинг асосий фаолияти бўлиб, қолган барча фаолиятлар (китоб фондини бутлаш ва уни ташкил этиш, фонд мазмунини ёритиш, уни китобхонларга етказиш қабилар) асосий фаолият учун хизмат килади. Китобхонларга хизмат кўрсатишнинг асосий мақсади уларни ахборот ва адабиётга бўлган талабларини имкон борича тўлиқ қондириш ва адабиёт танлашларига ёрдам беришдан иборат. Ҳар бир К. ўз турига кўра китобхонларни табақаларга бўлиб, алоҳида китобхонлар гуруҳларига ажратган ҳолда хизмат кўрсатишни ташкил қилади. Адабиётлар тарғиботининг барча шакл ва усуллари китобхонлар талабини имкон қадар тўлиқ ва тезкорлик билан қондиришга қаратилади.
Ёзувнинг пайдо бўлиши ва ҳужжатли манбаларни, айниқса, қўлёзма ва кейинчалик босма китобларнинг кўпайиши К.ларнинг юзага келиши ва ривожланишига шароит яратди. К.лар ёзма ёдгорликларни сақловчи хазина сифатида жуда қадимда пайдо бўлган. Милоддан аввалги 2-минг й.ликда сопол битиклари сақланган К.лар бўлган. Милоддан аввалги 7-аср ўрталарида Шарқдаги кўп саройларда, Қад. Миср ва Рим ибодатхоналари қошида К.лар бўлган. Қад. даврдаги К.лардан энг машҳури Александрия (Искандария) кушубхонасидир.
Ғарб. Европада илк ўрта асрларда мовастр ва ибодатхоналар қошида К.лар ташкил этилган. Китоб босишнинг ихтиро қилиниши К.лар ривожланишида янги даврни бошлаб берди. Сарбонва, Гейделберг университетлари қошида, шунингдек, Ватикан К., Париждаги Кироллик К. каби К.лар пайдо бўла бошлади.
Ўзбекистон ҳудудида милоддан аввалги 1-минг йилликнинг сўнгги асрларида дастлабки К.лар пайдо бўлган. Дастлабки К.лар ҳукмдорлар саройларида ва ибодатхоналарда ташкил этила бошланган. Турон халқлари Миср, Эрон, Юнон ва уларга қўшни бўлган халқлар билан яқин алоқалар ўрнатган, ўша даврлардаги мавжуд қўлёзмалар билан ҳам таниш бўлган. Ўзбекистон халқларининг қад. ёзма ёдгорликлари сақланмаган. Берунийнинг хабар беришича, китоб хазиналари ва уларни сақловчилар турли истилолар даври (7—9-асрлар)да йўқ қилиб юборилган. 9—10-асрларда Ўрта Осиёда фан ва маданият ривожланди. Бухоро, Самарқанд, Марв, Урганч ва бошқа йирик шаҳарлар ҳукмдорлари саройларида К.лар барпо этилди. Айниқса, Бухорода кўп К.лар мавжуд бўлганли-ги ҳақида маълумотлар бор. Улардан энг машҳури, энг бой ва йириги Сомонийлар сулолавий К.си эди. Мадраса ва масжидлар қошида ҳам К.лар бўлган. Мўғуллар истилоси арафасида Марв шаҳрида 10 та йирик К. бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. 13-асрда Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Балх ва бошқа шаҳарлар маданият марказлари, олимлар тўпланадиган жой бўлиб, уларда йирик К.лар мавжуд эди.
14-асрнинг 2-ярмидан Ўрта Осиёда маданий ҳаётнинг янгидан юксалиши К.ларнинг қайта тикланишида ҳам намоён бўдди. 14-аср охирида Шайх Муҳаммад Порсо умум учун очган маскан вақф К.си тарзида 19-аср 40-йилларигача фаолият кўрсатган. Бухоро, Самарқанд, Қарши, Хива ва бошқа шаҳарлардаги катта мадрасаларда К.лар бўлган, уларнинг фондлари мадрасанинг қад. ва нуфўзига қараб турлича бўлган. Баъзи тарихий манбаларда қайд этилишича, Беруний, Ибн Сино, Фирдавсий, Замахшарий, Умар Хайём қабиларнинг шахсий К.лари, Алишер Навоийнинг қимматбаҳо қўлёзмаларга бой йирик К.си, Абдураҳмон Жомийнинг шахсий К.си машҳур бўлган. 19-аср охири — 20-аср бошларида Бухорода 3 та энг бой шахсий К. бўлиб, улардан қози Муҳаммад Шариф Садр Зиёнинг К.си бизгача тўлиқ сақланиб қолган. 20-аср бошларида маҳаллий ўзбек ва рус зиёлилари генерал Жўрабек, Дукчи Эшон номи билан машҳур Муҳаммадали халфа Собир ўғли, В. Л. Вяткин, врач Г. М. Семенов, Абдурауф Фитрат ва бошқаларнинг шахсий К.лари бўлган.
20-аср 10—20-йиллари Туркистон ҳудудида 2 та халқ К. си, бир неча шаҳар К.лари ва бошқа мавжуд бўлган. Маҳаллий аҳоли вакиллари миллий йўналишдаги 2 та К. ва мадрасалар ҳузуридаги К.лардан фойдаланган. Шу К.лар ўз даврида давлат К.сини ташкил этишда асосий негиз бўлиб хизмат қилди. Ҳозирда оммавий, илмий ва махсус К.лар тизими шаклланган ва фаолият кўрсатиб келмоқда.
ЎзРда К.нинг оммавий, илмий ва махсус турлари бор. Оммавий К.лар адабиётларни саралаш ва кенг китобхонлар оммасига етказиш, фаолиятида турли китобхонлар гуруҳларига мўлжалланган китобларни тарғиб қилиш ва ўқишни бошқаришда фаол ва таъсирчан усулларни қўллайди. Бу гуруҳга Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги тизимидаги шаҳар ва қишлоқ К.лари, касаба уюшмаларининг корхоналардаги К.лари, клублар, маданият уйларидаги К.лар киради.
Илмий ва махсус К.лар фан, иқтисодиёт ва маданиятнинг турли тармоқларидаги олимлар ва мутахассисларга хизмат кўрсатади, шунингдек, олий ва махсус ўқув юртлари талабаларининг эҳтиёжларини қондиради. Илмий К.ларга йирик давлат, академия, университет ва тармоқлар К.лари; махсус К.ларга техника К.лари, муассасалар, илмий тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари ва ҳ.к.даги К.лар киради. Сақланаётган адабиётлар таркибига қараб К.ни универсал, кўп соҳали ва соҳа К.ларига ажратиш мумкин. К.лар ўз навбатида, фаолияти, минтакавий даражасига, мансублигига қараб яна турларга бўлинади (миллий К., давлат К.си, вилоят К.си, ўсмирлар К.си, қишлоқ хўжалиги К.си ва бошқалар). Фантехника тараққиёти шароитида алоҳида К.китобхонларнинг талабларини қондиришга қодир эмас. Шунинг учун К.ларни биргаликда фаолият кўрсатиш жараёни кўзатилмоқда. Бу К. тармоқларини марказлаштиришда намоён бўлмоқда.
Ҳар қандай К.нинг асосий вазифаси китоб фондини жамлаш, жойлаштириш ҳамда китобхонларга хизмат қилишдан иборат. Китоб фондини жамлаш учун ушбу К.га керакли нашрлар мунтазам кузатиб борилади, аниқланади ва уларни К.га олиш кутубхона кол-лектори орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, йирик К.лар босма нашрларнинг тўлиқ ёки қисман назорат нусхасини олиш хуқуқига эга, шунингдек, улар учун мамлакат ичида ва чет мамлакатлардан китоблар сотиб олиш имкони яратилади. Китобхонларга хизмат кўрсатиш даражаси К. фондини тўлиқ тўплашга бирмунча боғлиқ.
Китоб фондини тўғри ташкил қилиш (ҳисобга олиш, жойлаштириш, сақлаш ва китобхонга етказиш) китобхонга адабиётдан фойдаланишни, кутубхона-чига эса китобхонга тез хизмат кўрса-тишни, фондни ижтимоий мулк сифа-тида сақлашни таъминлайди.
Китобхонга хизмат кўрсатишнинг турли йўллари мавжуд: китобхонга абонемент, қироатхона ҳамда кўчма К. орқали китоб бериш; айрим китобхон ва корхоналарга китоб танлашда ёрдам бериш; кутубхона каталоги тизими орқали китоб фондини ёритиш; турли хил ахборот-библиография қўлланмалари тузиш ва ҳ.к.
Завонавий илмий техника тараққиёти К.лар ишини мураккаблаштирмоқда. Кўгтлаб босма асарларни ишлаб чиқаришнинг беқиёс даражада ўсиши К.лар олдига кўп ҳажмдаги нашрларни танлаш, саралаш ва оқилова сақлаш, компютердар воситасида излаб топиш ва тезда китобхонга етказиш масалаларини кўндаланг қўяди.
К.лар фаолияти шароитидаги ўзгаришлар аввалги сермеҳнат анъанавий К. техникасини механизациялаш ва ав-томатлаштириш билан алмаштириш вазифасини долзарб қилиб қўймокда. 50— 60- йил лардан К.ларни техника билан таъминлаш бирмунча ўсди. Айрим К. ички жараёнлари (йирик К.ларда кўп китобларни ҳаракатлантириш) конвеер ва кўтаргичлар ёрдамида амалга оширилади, китоб фондларидан биргаликда фойдаланишда завонавий услубларни қўллаш, энг янги техника (жумладан, ЭҲМ)дан фойдаланиш ва бошқа қўлланилмокда. Янги К. анжомлари жойлардан унумли фойдаланишни, кутубхоначи меҳнатининг унумдорлигини оширишни таъминламоқда, китобхонларни адабиётлар устида ишлашини енгиллаштиришга ёрдам бермоқда ҳамда ишлаб чиқариш эстетикаси талабларига тўлиқ жавоб беради.
Завонавий техника кутубхоначини қўл меҳнатидан озод этиб, уни асосий вазифаси — китобхонлар билан маданий тарбиявий ишлар олиб боришга кўпроқ вақт ажратишга имкон яратмокда. Дунёдаги энг йирик К.лар: АҚШнинг Конгресс К.си (Вашингтон), Британия К.си (Лондон); Франсия, Австрия, Швеция, Япония ва бошқа мамлакатларнинг миллий К.лари, Россиядаги Росси давлат К.си (Москва), Россия миллий К.си (Санкт-Петербург) ва бошқа, Ўзбекистонда Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Ўзбекистон ФАнинг Асосий кутубхонаси, Ўзбекистон миллий университетининг Асосий кутубхонаси, "Турон" кутубхонаси ва бошқа
Адабиёт

  • Ўзбекистонда кутубхоначилик иши, Т., 1989; Қосимова О., Ўзбекистонда кутубхоначилик иши тарихи, Т., 1992; Охунжо-нов Э. О., Туркистонда Ўрта аср кутубхоначилик ва библиография ишлари мада-нияти, Т., 1994.


Download 24,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish