Kурс иши мавзу: Замонавий босқичда психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси


II БОБ. ҲОЗИРГИ ЗАМОН ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР



Download 70,32 Kb.
bet4/12
Sana25.02.2022
Hajmi70,32 Kb.
#260450
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Худойбердиев М. Курс иши

II БОБ. ҲОЗИРГИ ЗАМОН ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР.
2.1. Психологияда қўлланиладиган психологик мактаблар.
Шундай қилиб, XXI асрнинг бошланишида ҳамма инсонлар олдида турган муқим, ечимини кутаётган глобал муаммолардан бири бу инсон муаммосидир. Психология инсоннинг ички кечинмаларини, руҳий ҳолатларини, характери ва бошқа психик хусусиятларини ўрганадиган фан бўлгани учун қам унинг амалий қиймати ғоят каттадир. Юқорида айтганимиздек, амалий психология руҳий ҳодисаларнинг асил табиатини, уларнинг пайдо бўлиб, қандай са- бабларга биноан ўзгаришларини мавжуд ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб беради. Кишннинг умумий маълумотларини кенгайтиради, билим савиясини оширади, инсоннинг биологик ва ижтимоий моҳияти билан боғлиқ бўлган фанлар (биология, физиология, фалсафа, антропология, тиббиёт, педагогика) каби фанларнинг хам муҳим объекти ҳисобланади. Бунинг маъноси шундан иборатки, ижтимоий ҳаётда шахс камолотини битта ёки бир нечтагина фан эмас балки бир қатор фанлар бараварига системали равишда ўрганиши керак. Ана шунда инсон шахсиятининг ҳақиқий фаолиятини билиш, ижтимоий-тарихий, сиёсий, миллий психологиясини тушунтириб бериш мумкин бўлади. Одамни атрофлича ўрганишда бошқа фанларга нисбатан психология фанининг роли каттадир. Масалан, биология инсон организмидаги биологик ва физиологик ҳодисаларни ўрганади. Фалсафа одам онгининг борлиққа бўлган муносабати масаласини ўрганади, тиббиёт одам организмидаги турли касалликларни пайдо бўлишини ва даволашни, педагогика одамга бериладиган таълим-тарбиянинг қонуниятларини ўрганади. Психология эса инсондаги мураккаб акс эттиришни, яъни психик жараёнларни, уларнинг намоён бўлиши ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади хамда инсон онги ва шахсининг таркиб топиши, шаклланиб бориши масалалари билан ҳам шуғулланади. Инсон психикаси қандай келиб чиққан, хайвонот дунёсида психик ҳаёт формалари қандай тараққий этган, инсон психикаси тарихан қандай ривожланган, ҳар бир инсон туғилиш пайтидан тортиб унингонги қайси шарт-шароитларга қараб тараққий этади каби масалаларни ўрганиш психология фани олдида турган вазифадир. Характер, темперамент қандай вужудга келади, одамнинг қобилиятлари, истеъдоди қандай шаклланади, психо- логиянинг илмий ва ижтимоий тадқиқотлари ана шу саволларимизга жавоб беради. Одам теварак-атрофдаги дунёни қандай идрок этади, уни қандай эсда сақлаб қолади, қандай эсга туширади ва фикр юритади, у қандай ҳисларни кўнглидан кечиради, одам теварак атрофдаги дунёни ўз эҳтиёжларига мос- лаштириб, янги моддий ва маънавий бойликларни вужудга келтириб, қандай иш кўради каби саволларга жавоб топиш орқали психологияни ва шунга ўхшаш муаммоларни чуқурроқ тушуниб оламиз.
Психологияни ўрганиш инсоннинг психология ҳақидаги ва психик ҳаётнинг хилма-ҳил ҳодисалари, йўналишлари, хусусиятлари ҳақидаги билимлар билан бойитибгина колмай унинг ақлини ҳам ўстиришга ёрдам беради. Ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги босқичида психология фани борган сари алоҳида соҳаларга бўлиниб бормоқда. Жумладан, болалар психологи- яси, тарбия психологияси, психофизиология, тиббиёт психологияси, меҳнат психологияси, ижтимоий психология, инженерлик психологияси, юридик психология, ҳарбий психология, санъат психологияси, парапсихология ва бошқалар шулар жумласидандир. Психология фани қанчалик кўп соҳаларга бўлин-са, у ўз предметини шунчалик чуқур ва атрофлича ўрганади, тадқиқ этади.
“Ҳаётдаги энг ажойиб вақт - бу ўз ҳиссиётларига ишонганинг ва фикрларингга тўлиқ мос келишингдир!”.11
Мижоз психолог билан маслаҳатлашиш учун келади, баъзида бугунги кунда дунёда ягона фан - психология ва ягона психологик билимлар тизими мавжуд эмаслигига шубҳа қилмасдан, аммо мукаммал стандартлар ва иш услубларига эга бўлган турли соҳалар мавжуд бўлса ҳам. Гап психологиянинг турли мактаблари яхши ёки ёмон эканлигида эмас, аксинча ҳар бир мактаб ўз психологик таълимоти, индивидуал ривожланиш хусусиятлари, онг темп-ритмида унга мос келадиган мижозлар билан яхши натижаларга эришишга имкон беради. Агар ҳар бир психолог ҳар бир мижоз билан муваффақиятга эришиш учун барча мактабларнинг билимларини бирлаштирса ва амалий психологиянинг кўплаб усулларини ўзлаштирса, эҳтимол бу идеал бўлар эди.

Download 70,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish