БАЛАНД ҚАЙИРЛИ КЎТАРМАНИ ЛОЙИҲАЛАШ Баланд (12 м дан катта) қайирли кўтармалар ер полотносининг муайян объектлари учун индивидуал тарзда лойиҳаланиб, батафсил муҳандислик- геология тадқиқотлари ва зарур ҳисоб-китоб маълумотлари билан асосланади.
Ер полотносини лойиҳалаш қатор ҳисоб-китобларга асосланиб, улар қуйидагиларни аниқлашга асосланади:
ер полотносининг зўриққан ҳолати;
грунтнинг зарур зичлиги, зичланиш деформациялари;
ер полотноси ва унинг элементлари турғунлиги;
ер усти сувларини кетказиш йўлларини зарур даражада ростлаш ва уларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш (оқар сув ёки қирғоқ бўйи тўлқинларининг ювиб кетишидан).
Кўтарма танасини зичланишнинг қолдиқ деформацияларига йўл қўймаслик ҳисоби Кўтармалар минимал деформацияланишга эга бўлиши учун улар тикланадиган грунтлар зичлигига махсус талаблар қўйилади. Кўтарма грунтлари меъёрланаётган қуруқ грунтнинг ,г/см3 жойлашиш минимал зичлигига эришгунча қатламма-қатлам зичлаб борилиши шарт.
Грунт талаб даражасида зичланганида қуйидаги самарага эришиш мумкин:
грунтнинг йўл қўйиб бўлмайдиган қолдиқ деформацияларининг олдини олиш ва динамик поезд юкламалари таъсирида грунтнинг қайишқоқ ишлашини таъминлаш;
ер усти сувларининг тупроқдан сизиб ўтмаслигини таъминлаш ёки уларнинг грунтга ўтишини (инфилтратсиясини) жиддий камайтириш;
- тиксотроп ҳодисаларнинг олдини олиш (грунтларнинг тўлқинлар таъсирида ивиб кетиши). Кўтарманинг кўндаланг профилини лойиҳалаш.
Кўтарманинг кўндаланг профили бошланғич маълумотлар асосида [6] талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ва расм 7 да тақдим этилган.
Расм 7 Поймакўтармасининг кўндаланг профили Берилган локомотивдан тушадиган вақтинчалик ва йўлнинг юқори қурилмаси оғирлигидан ер полотносига тушадиган доимий юкламани аниқлаш. Замонавий шароитларда қўлланадиган ҳисобий моделларда ўтадиган поездлардан ва йўлнинг юқори қурилмаси оғирлигидан тушадиган ташқи юкламалар (уларнинг ҳар иккаласи статик таъсир ҳисобланади) кўриб чиқилади. Ташқи юклама сифатида асосий майдончанинг чеккаси орқали ўтган горизонтал (ҳисобий) сатҳга таъсир қиладиган нормал зўриқишлар вертикал таркибий қисмларининг эпюралари олинади (тўкиш призмаси моделни соддалаштириш мақсадида ҳисобга олинмайди). Поезд юкламалари шпаллар ва балласт қатлами орқали ҳисобий юзага тўғри бурчак шаклдаги зўриқиш(кучланиш)лар эпюраси сифатида тушади (расм 8).
Расм 8 Ташқи юкламаларнинг ҳисобий юзага тушиш схемаси
Ер полотноси ва йўлнинг юқори қурилмаси поезд билан юкланган узун (бўйича чўзилган) иншоот бўлганлиги сабабли, бу ҳолда ташқи юкламалар полосали юклама деб кўриб чиқилади.
Поезд юкламаларининг интенсивлиги (епюра Рп баландлиги) бир неча усул ёрдамида аниқланиши мумкин.
Битирув малакавий ишида тақсимланган юза юкламалари қиймати ҳаракатчан юкламалардан тақдим этилган услуб ёрдамида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Pп= ,кПа (18)
бу ерда: bш - шпала узунлиги, м;
qhi- погонли юклама (тақсимланган чизиқли юклама) бўлиб, у қуйидагича аниқланади:
qhi= , кН/м (19) бу ерда, ΣРi-1 участка узунлигида жойлашадиган ўқ гуруҳларидан йўлга тушадиган умумий статик юклама кН;
ΔLhi- йўл участкасининг узунлиги 1, ўқлар гуруҳидан ΣРi, м юкламалар таъсир қиладиган 1 га қўшимча равишда. Кўтармалар учун h<3 м (ёки бизнинг ҳолда нисбатан баландроқ кўтарманинг юқори қисми учун) ΔLh=2,2 м; 3 м ≤ h≤9 м ; ΔLh=4,5 м бўлгандаги кўтармалар учун; h>9 м; ΔLh =6,0 м бўлгандаги кўтармалар учун.
Ўқлар гуруҳига орасидаги масофа ΔLhiдан ортиқ бўлмаган барча ўқлар киритилади. Алоҳида тележка ўқлари, иккита энг яқин жойлашган тележка ўқлари кабилар ўқлар гуруҳи бўлиб келиши мумкин.
Поезддаги (ёки унинг бир қисмидаги) ҳар қандай қўшни ўқлар орасидаги масофа ΔLhi ўлчамидан катта бўлмаган ҳолларда погонли статик юкламалар жадаллиги (интенсивлиги) поезд оғирлигининг унинг узунлигига (ёки вагон тўлиқ вазнининг унинг тиркамалар ўқлари бўйича узунлигига) нисбати сифатида аниқланади.
Зўриқишлар ва погонли юкламалар уларнинг динамик характери ва поездлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Поезддан таъсирларни ҳисоблаб топишда кд коеффициенти киритилиб, у тахминан кд=1,5-1,7 га тенг.
Мазкур локомотив учун ВЛ80. Ўқ поезд юкламалари схемаси маълумотларига мувофиқ қабул қилинган ва расм 9 да тақдим этилган.
Расм 9 Локомотив учун берилган ўқ юкламалари схемаси
Погонли юклама (тақсимланган чизиқли юклама) қуйидагига тенг бўлади:
-h<3м да qh>3 = 52,27 кН/м;
-3м≤h≤9 м да q3= 30,67 кН /м;
-h>9 м да qh>9 =28,12 кн/м.
Бундан келиб чиқиб, ҳаракатланувчи юкламалардан тушадиган тақсимланган юза усти юкламаси қуйидагига тенг:
h<3m ва кН/м
кПа
3м ≤ h ≤ 9м ва кН/м
кПа
h>9м ва кН/м
кПа.
Йўлнинг юқори қурилмаси оғирлигидан тушадиган ташқи юклама йўлнинг юқори қурилмаси элементларининг ўз оғирлигидан тушадиган, ҳисобий юзага таъсир қиладиган нормал зўриқишларнинг вертикал таркибий қисмлари эпюраси билан ифодаланади. Бу оғирликнинг асосий қисмини балласт қатлами ҳосил қилганлиги сабабли, эпюра балласт қатламининг трапетсиясимон шаклига эга; масалани кенгайтириш учун у майдонига кўра эквивалент бўлган тўғри бурчак шаклида олиниши ҳам мумкин. Йўлнинг юқори қурилмасининг берилган типи учун доимий юкламалар интенсивлиги PБC=16 кПа; шпал эни bш=2,7 м участкада 1-илова бўйича олинган шпаллар тури, йўллар сонига боғлиқ равишда қабул қилинган.
Мазкур битирув малакавий ишида маълумотлар асосида кўтарма танасидаги грунт зўриқишлари ва зичлигини аниқлаш учун ҳисобий схема тузилган ва 10-расмда келтирилган.
Расм 10 Кўтарма грунтининг зўриқишлари ва зичлигини аниқлаш учун ҳисобий схема
Зўриқишлар ҳисоби улар энг ката бўлган ер полотноси ўқи бўйича амалга оширилган.