Курс иши мавзу: “Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсири”


-расм. АҚШ да солиқларнинг тақсимланиши



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/24
Sana22.03.2022
Hajmi0,85 Mb.
#505856
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Х.Кенжаева курс иши Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсири

 
4-расм. АҚШ да солиқларнинг тақсимланиши.
14
 
14
Налоги и налоговое право. А.В.Брьигалина и др. М.: «Аналитика-Пресс». 1998.стр.222.


19 
Жаҳонда бюджет даромадларини шакллантиришда юридик шахсларни 
солиққа тортиш механизмларининг самарадорлигини оширишга доир устувор 
йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, жумладан: 
корхоналар молиявий фаолиятини барқарорлаштириш мақсадида солиқ
юкини оптималлаштириш орқали рағбатлантирувчи омилларни кучайтириш; 
солиқ механизмлари самарадорлигини ошириш орқали бюджетга
тушумлар кўпайишини таъминлаш ва потенциал солиқ тушумларни прогнозлаш; 
солиққа тортиш механизмларининг ҳудудий самарадорлигини ошириш ва 
ресурсларни солиққа тортиш воситасида инвестицион жозибадорликни яратиш; 
солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришда замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш
15
кабилар. 
Бундан кўриниб турибдики, жаҳонда ва мамлакатимизда амалга 
оширилаётган бу қатор устувор йўналишлар Давлат бюджетига тушумларни, 
бюджет даромадларини шакллантириш механизмларини тўғри ва сифатли ишлаб 
чиқилиши, таҳлил қилиниши самарадорлигини ошириш келгусидаги 
тушумларнинг ўз муддатларида, тўлиқ туширилиши ҳамда бюджет тақчиллигини 
олдини олишда хизмат килади. 
15
Мусагалиев А.Ж.- Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси: Минтақа бюджет даромадларини 
шакллантиришда юридик шахсларни солиққа тортиш механизмларининг самарадорлигини ошириш йўллари 
(Қорақалпоғистон Республикаси мисолида).


20 
Бюджет даромадларини шакллантиришга таьсир этувчи омиллар.
Хориж тажрибаси. 
Замонавий давлатчиликда маҳаллий бюджет даромадлар сиёсатини самарали 
ташкил этиш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги вазифаларни 
ҳал этишда муҳим рол ўйнайди. Даромад сиёсатини ишлаб чиқишда бюджет 
тизимида солиқ ва тўловларни мобилизация қилиш бўйича ҳудудлар 
имкониятларини объектив баҳолаш, Давлат бюджет даромадларининг 
шаклланиш механизмларига таъсир этувчи омиллар самарадорлигини ошириш ва 
юзага келиши мумкин бўлган салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни баҳолаш 
муҳим аҳамият касб этади. 
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида маҳаллий бюджет 
даромадлари базасини ошириш, уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш, 
маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган 
бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, ҳудудлар, туман ҳамда 
шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий 
эттириш, инвестиция муҳитини яхшилаш орқали ҳудудларга хорижий 
сармояларни фаол жалб этиш каби устувор вазифалар белгиланган бўлиб, мазкур 
вазифаларни таъминлашда ривожланган давлатлар илғор тажрибасини ўрганиш, 
уларнинг ижобий натижаларини республикада қўллаш муҳим масала 
ҳисобланади. 
16
Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш, 
уларнинг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишда 
маҳаллий бюджет даромадлар сиёсатини самарали олиб бориш бўйича илмий 
асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда мазкур масалага тизимли 
ёндашиш муҳим ўрин тутади.
Хусусан, ривожланган давлатларда даромадлар сиёсатини самарали олиб 
боришда маҳаллий бюджетнинг даромад базасини белгилашдаги солиқ 
потенциали, маҳаллий бюджет даромадлар таркибини шакллантириш тартиби, 
солиқли даромадларнинг турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимланиши 
механизмлари каби омиллар муҳим роль ўйнайди. 
Мисол учун: 
Германиянинг ҳудудий сиёсат соҳасидаги тажрибаси Ўзбекистон учун 
аҳамиятли бўлиши мумкин, чунки ҳар иккала мамлакатда марказлашув даражаси 
етарли даражада юқори, бошқача айтганда, бюджет маблағларини ҳудудлараро 
қайта тақсимлаш кўлами катта ҳамда мамлакат ва ҳудудларнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланишида марказий давлат ҳокимияти муҳим роль ўйнайди. 
16
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. 


21 
Германиянинг ҳудудий ўзига хос хусусиятларидан бири мамлакатда ҳудудий 
ривожланишни федерал тартибга солиш Асосий қонунида мамлакат барча 
ҳудудларида тенг турмуш шароитларини яратиш кераклиги кенг декларация 
қилинишидир. 
Италияда ҳудудий сиёсатнинг амалга оширилиши сифатини баҳолаш учун 
миллий ва ҳудудлар даражасида фаолият кўрсатувчи давлат инвестициялари 
мониторинги ва баҳолаш Миллий тизими ташкил этилган. Харажат қилинадиган 
маблағларнинг шаффофлигини таъминлаш учун миллий статистика тизими 
таркибий қисми сифатида «Давлат ҳудудлари ҳисоби» (I Conti Pubblici Territoriali, 
CPT) махсус маълумотлар базаси яратилган.
17
Ажратилган маблағлардан 
фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий ҳокимиятлар 
фаолияти самарадорлигини баҳолаш амалга киритилган бўлиб, уларнинг олдига 
қўйилган вазифалар бажарилганлиги учун пул мукофотлари тўловлари амалга 
оширилади.
18
Испанияда ҳудудий ривожланишнинг вазифаси кичик ва ўрта бизнесни, 
шунингдек, туризм соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг миллий 
стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат. Махсус иқтисодий 
зоналарга ҳудудлар ривожланишидаги муҳим инструментлар сифатида 
қаралмоқда. Бугунги кунда мамлакатда турли шаклдаги зоналарга фаолият 
юритиб келмоқда, буларга инновацион фаолият учун технологик парклар, 
замонавий саноат ишлаб чиқариш комплекслари ривожланиши учун технологик 
парклар, эркин иқтисодий зоналар киради. 
Иқтисодиётнинг замонавий ривожланиш босқичидаги солиқ амалиётида 
ҳудудлар солиқ потенциалини баҳолашнинг комплекс усули ҳисобланади. 
Ҳудудлар солиқ потенциалини баҳолашнинг комплекс усули сифатида 
Репрезентатив солиқ тизими усули солиқ потенциали ҳажмини бюджетга 
тушадиган солиқ тўловлари суммаси сифатида аниқлайди, яъни солиқ юки, солиқ 
таркиби ва ставкалари барча ҳудудларда ўртача даражада белгиланади.
Бу эса, ўз навбатида, барча ҳудудлар бўйича солиқ солишга оид тўлиқ 
маълумотлар йиғиш заруриятини келтириб чиқаради. Ҳудуддаги ҳақиқатда 
йиғилган солиқ ва тўловлар ҳамда ҳақиқатдаги солиқ солиш базалари тўғрисидаги 
маълумотларга эга бўлиш ҳудуд бўйича солиқ тушумлари миқдорини ҳисоб-
китоб қилиш имконини беради. Ҳудуд бўйича ҳисоб-китоб орқали аниқланган 
солиқ тушумлари миқдорини ҳудуд солиқ потенциали ҳажми деб ҳисоблаш 
мумкин. 
17
 
http://www.dps.tesoro.it/cpt

eng/cpt.asp

18
Anselmo I. The 2007–2013 Italian performance reserve – measurable objectives for public services provision in 
Mezzogiorno. January, 2012 (http://ec.europa.eu/regional_policy/sources/docgener/evaluation//performancepdf). 


22 
Умуман олганда, мамлакат солиқ потенциали ҳудудлар солиқ потенциали 
йиғиндисидан иборат, ҳудудлар солиқ потенциали ўз навбатида солиқ 
тўловчиларнинг солиқ ва йиғимларни тўлаш салоҳияти сифатида изоҳланиб, 
юридик ва жисмоний шахсларнинг мақомидан келиб чиқиб, маъмурий-ҳудудий 
бирликларни солиқли даромадлар билан таъминлаш даражаси билан боғлиқ. 
Солиқ потенциали макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисобга олиши билан 
бирга солиқ тўловчининг солиққа тортиш тартиби юзасидан танловини ҳам 
эътиборга олишни назарда тутади. Бу ўз навбатида мамлакатда қўлланилаётган 
солиқ сиёсати самарадорлиги ва солиқ маъмурчилиги натижадорлиги 
кўрсаткичларини аниқлаш имконини беради.
19
Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда солиқлар ва йиғимларни 
бюджетга ўз вақтида тўлиқ ўтказилишини таъминлаш тўлов интизомини 
мустаҳкамлашни талаб этади. Бу вазифанинг тўлиқ ҳал этилмаганлиги солиқ 
сиёсати таъсирчанлиги ва самарадорлигининг паст эканлигидан, солиқларнинг ўз 
функцияларини тўлиқ бажармаётганлигидан далолат беради. 
Давлат бюджети даромадларига таъсир қилувчи омиллар жуда ҳам кўп, 
уларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин: 
• макроиқтисодий кўрсаткичлар яъни ялпи ички маҳсулот ҳажми, 
нархларнинг ўсиш даражаси, аҳолининг иш билан бандлиги ҳамда аҳоли 
даромадлари; 
• давлатнинг фискал сиёсати, яъни солиқ ставкаларини ўзгартириш, улар 
бўйича имтиёзлар бериш, харажатларни камайтириш ёки кўпайтириш; 
• бошқа омиллар. 
Давлат бюджети тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаслиги давлат учун 
зарур бўлган даромадларнинг ўз вақтида олинмаслигига ва бунинг натижасида 
давлат харажатларини молиялаштиришда жиддий муаммоларнинг юзага 
келишига сабаб бўлади. Бюджетга тўловларнинг тўлов интизомини 
мустаҳкамлаш йўли билан ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш масаласи илмий 
жиҳатдан ўзининг тўлиқ ечимини топмаган десак бўлади. 
Бугунги кунда маҳаллий бюджетлар даромадларини солиқ юкини ўстириш 
ҳисобига кўпайтириш яхши самара бермайди. Шунинг учун солик имтиёзларини 
қисқартириш ва бюджет муолажаларини такомиллаштириш, шунингдек, 
маҳаллий ва умумдавлат солиқ ва йиғимларни тўплашни таъминлайдиган тўлов 
интизомига риоя қилиш ҳисобига маҳаллий бюджетлар даромадларини 
кўпайтириш мумкин. 
Солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари ҳам давлат учун, ҳам бозор 
қатнашчилари фаолият кўрсатиши учун шароитни таъминлаши керак, шунинг 
19
Бекзод Норматов: Ҳудудий даромад сиёсати мотивациясининг муҳим жиҳатлари. Finance.uz 


23 
учун солиқ тизимидаги иқтисодий ислоҳатларни давом эттириш мақсадга 
мувофиқ бўлади. Бунда солиқ ислоҳатлрининг устивор йўналишлари маҳаллий 
бюджетлар даромад базасини кўпайтиришга қаратилган бўлишигина эмас, балки 
ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун тадбиркорларни ва ишбилармонларини 
фаоллигини ошириш лозим. 
Давлат бюджети даромадларига бундай таьсир кўрсатувчи омиллар албатта 
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётига ҳам ўз таьсирини ўтказмасдан 
қўймайди.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил учун 
Бюджетномасида кўрсатиб ўтилган фискал кўрсаткичларига таъсир этувчи ички 
ва ташқи омиллар мисолида кўришимиз мумкин. 
2020-2022 йилларда фискал кўрсаткичларнинг бажарилишига қуйидаги 
омиллар таъсир кўрсатиши мумкин: 
ОПЕК мамлакатлари томонидан олиб борилаётган чеклов чораларининг 
давом этиши ҳамда жаҳон бозоридаги кескинлашув билан боғлиқ сабабларга кўра 
жаҳон иқтисодиёти ўсишига тўсқинлик қилиниши; 
жаҳонда товар-хомашё ва молия бозорларида циклли ўзгаришларнинг давом 
этиши Ўзбекистон экспорт имкониятларига салбий таъсир кўрсатиши ва хорижий 
капитал оқимига тўсқинлик қилиши мумкин; 
мамлакатимиз савдо ҳамкорлари томонидан импорт маҳсулотларга 
талабнинг пасайиши, халқаро савдо муносабатларининг кескинлашуви 
мамлакатимизнинг жаҳон бозорига киришини чекланиши каби омиллар фискал 
кўрсаткичларни бажарилишига таъсир қилиши мумкин.
20
Бундан ташқари, жаҳонда ёки мамлакатларнинг ички ҳудудларида тусатдан, 
яъни кўзда тутилмаган омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, Давлат 
бюджетига таьсир кўрсатиш даражасида содир бўладиган хар хил табиий офатлар, 
низолар, юқумли инфекциялар – касалликлар. 
Айнан ҳозирда бутун жаҳонда рўй бераётган “КОРОНАВИРУС 
ПАНДЕМИЯСИ” ҳам мамлакатларнинг бюджет даромадларига таьсир 
кўрсатувчи йирик омиллардан бири ҳисобланади. Чунки бу Пандемия бюджет 
даромадларининг пасайишига, умумий қилиб айтганда, мамлакат иқтисодиётига 
жуда катта салбий таьсир кўрсатмоқда. 
Жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда, 
шу жумладан, инсонларнинг соғлигини таъминлаш мақсадида, одамларнинг 
ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали 
мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда. 
20
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бюджетнома 2020 йил учун, 2021-2022 йилларга бюджет 
мўлжаллари.


24 
Бу эса энг йирик иқтисодиётга эга мамлакатларда ишлаб чиқариш ва 
истеъмол ҳажмларининг кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари 
ва савдо алоқаларининг издан чиқиши, дунё молия бозорларида хомашё 
товарлари нархининг пасайиши ва конъюнктуранинг ёмонлашувини келтириб 
чиқарди. 
Глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига 
ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий 
таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб 
қилади. Бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тўқимачилик саноати каби 
республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-
қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш 
зарур.
21
Бу пандемиянинг мамлакатимиз иқтисодиётига ва бошқа йўналишларга 
таьсирини юмшатиш ва Давлат бюджети даромадларининг шаклланишининг 
кескин камайиб кетишини олдини олиш мақсадида республикасизда 
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар 
ўтказилмоқда. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги 
“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт 
тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-
тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5969-сонли Фармонининг имзоланиши бунга яққол 
мисол бўла олади. 
Бунга кўра, Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа 
глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт 
тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий 
фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, 
мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс 
ташкил этмаган ҳолда, 10 трлн сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш 
жамғармаси ташкил этилди. 
 
21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Коронавируснинг иқтисодиётга салбий таъсири ва 
глобал инқирозни юмшатиш бўйича” ўтказилган йиғилишдаги маьрузалари.


25 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish