Курс иши мавзу: “Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсири”


Бюджет даромадларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/24
Sana22.03.2022
Hajmi0,85 Mb.
#505856
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Х.Кенжаева курс иши Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсири

Бюджет даромадларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ўрни 
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Давлат 
бюджети даромадларини асосан Ўзбекистон Республикаси Бюджет, Солиқ ва 
Божхона кодекслари ҳамда тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари 
асосида шакллантирилади. 
Бу эса ўз навбатида, асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва 
Давлат солиқ қўмиталари ҳамда бошқа бир қатор вазирлик ва идоралар орқали 
амалга оширилади. 
Давлат бюдети даромадларини шакллантиришда энг муҳим рол ўйнайдиган 
соҳалардан бири бу – молиядир. Чунки молия — марказлашган ва 
марказлашмаган мақсадли пул фондларини ҳосил қилиш, жамлаш, тақсимлаш ва 
қайта тақсимлаш ёки ишлатиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий 
муносабатларга айтилади.
Молия иқтисодиётнинг пул секторида юзага келади ва даромадлар асосида 
юз беради. Пул сектори пул ва пулга тенглаштирилган активларнинг ҳаракати 
бўлиб, бунинг натижасида пул фондлари вужудга келади. Мақсадли пул фондлари 
— бу молия ресурслари ёки молия объектидир.
Молия субъекти шу фондларни яратиш, тақсимлаш ва ишлатишда иштирок 
этувчилар, яъни корхоналар (фирмалар), турли хўжаликлар, хонадонлар, нодавлат 
жамоат ташкилотлари ва давлат идораларидан иборат.
Молия даромад ҳосил қилиш ва уни сарфлашни англатади. Даромадлар илк 
бор, яъни бирламчи тақсимланганда корхона, давлат ва хонадон молияси юзага 
келади. Бу ўринда бирламчи даромадлар ҳосил бўлади, корхона молия 
фондларини ташкил этади, ишловчилар иш ҳақи олади ва бу хонадон даромадини 
ҳосил этади, корхоналар бюджетга солиқ тўлайдилар ва бу давлат даромадини 
юзага келтиради.
Даромадлар иккиламчи тақсимланганда бюджетдан трансфертлар (тўловлар) 
ва турли махсус фондлар ажратилади. Даромадлар кайта тақсимланганда турли 
нодавлат ва жамоат ташкилотлари корхоналардан, аҳолидан ва бюджетдан пул 
олиб, ўзининг махсус фондларини ҳосил этади. Молия пул муносабатлари 
сифатида иқтисодиётда муҳим вазифаларини бажаради.
27
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 29-30 моддаларида Молия 
вазирлиги ва ҳудудий молия органларининг бюджет соҳасидаги ваколатлари 
келтириб ўтилган. 
27
Ўзбекистон миллий энсиклопедияси
(2000-2005). 


30 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги: 
Давлат бюджети ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари 
лойиҳаларини тайёрлайди; 
давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳаларини кўриб чиқади; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бюджетнома лойиҳасини 
кўриб чиқиш учун тақдим этади; 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона 
қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнозини 
ҳар чоракда етказади; 
бюджет 
маблағларини 
тақсимловчиларга 
ва 
давлат 
мақсадли 
жамғармаларини тақсимловчи органларга улар учун назарда тутилган бюджетдан 
ажратиладиган маблағлар ҳажмларини етказади; 
бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлар сметалари ва 
жамланма харажатлар сметалари, штат жадвалларини, шунингдек уларга 
киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказади; 
ушбу Кодекснинг 145-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон 
Республикаси республика бюджетининг харажатлари ёйилмасига молия йили 
мобайнида ўзгартиришлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу Кодекснинг 144, 145 
ва 149-моддаларида назарда тутилган тартибда Давлат бюджети, Ўзбекистон 
Республикасининг республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари 
бюджетлари параметрларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тақдим 
этади; 
ушбу Кодекснинг 146-моддасида назарда тутилган тартибда молия йили 
мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган 
параметрларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларини кўриб 
чиқади; 
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни уларнинг манбалари кесимида 
тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторингни амалга оширади; 
бюджет тизими бюджетларининг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши 
устидан назоратни амалга оширади; 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек бюджет 
ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг молиявий ҳисоботлари 
шаклларини ва уларни тақдим этиш тартибини тасдиқлайди; 


31 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети ва давлат 
мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисида 
ҳисобот тақдим этади; 
бюджетдан ташқари махсус ҳисобварақларда захиралар ташкил этади; 
Давлат бюджетини ижро этиш жараёнида унга тушумларни кўпайтириш 
бўйича қўшимча захираларни аниқлайди;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини 
мақбуллаштиришни амалга оширади; 
бюджет ссудаларини беради; 
давлат томонидан маблағлар жалб қилиш бўйича Ўзбекистон 
Республикасининг шартномалари ва давлат кафолатларини рўйхатдан ўтказади; 
давлат қарзининг ҳисобини ва мониторингини юритади; 
бюджет тизими бюджетларининг касса ижросини юритади; 
бюджет тизими бюджетларининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги ва бошқа банк 
ҳисобварақларидаги маблағларини бошқаради; 
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни 
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларини 
рўйхатдан ўтказади; 
бюджет тизими бюджетларида маблағлар назарда тутилган юридик ёки 
жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига кўра тўловларни амалга 
оширади; 
бюджет тизими бюджетлари ижросининг бюджет ҳисобини юритади ва 
бюджет ҳисоботини қабул қилади; 
давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатади, Ўзбекистон Республикасининг давлат 
кафолатларини бажаради; 
Ўзбекистон Республикасига келаётган инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник 
кўмаклашиш маблағлари ҳисобини юритади; 
бюджет 
тизими 
бюджетлари 
даромадлари 
ва 
харажатларининг 
баланслилигига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни молиявий 
ҳамда иқтисодий экспертизадан ўтказади; 
ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
қабул қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ 
бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 


32 
Ҳудудий молия органлари: 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари лойиҳаларини 
тайёрлайди ҳамда уларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига 
кўриб чиқиш учун киритади; 
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни уларнинг манбалари кесимида 
тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторингни амалга оширади; 
тегишли бюджетнинг ижро этилиши жараёнида унга тушумларни 
кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлайди; 
бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағлари олувчиларга улар учун 
назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини етказади; 
бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари ва штат жадвалларини 
ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини, шунингдек 
уларга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказади;
ушбу Кодекснинг 146 — 148-моддаларида назарда тутилган тартибда 
тегишли бюджетлар параметрларига молия йили мобайнида ўзгартиришлар 
киритади; 
тегишли бюджетларнинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан 
назоратни амалга оширади; 
юқори турувчи молия органларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар 
ҳокимликларига тегишли бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чораклик 
ҳисоботларни тақдим этади; 
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар харажатларини 
мақбуллаштиришни амалга оширади; 
тегишли бюджетлар ижросининг бюджет ҳисобини юритади ва бюджет 
ҳисоботини қабул қилади; 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли бюджетлар 
даромадлари ва харажатлари баланслилигига таъсир кўрсатувчи норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларини молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказади. 
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари ушбу модданинг биринчи қисмида 
кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда: 


33 
Давлат бюджети даромадлари прогнозини давлат солиқ хизмати органлари 
ва божхона органларига ҳар чоракда тегишли маъмурий-ҳудудий бирликлар 
бўйича етказади; 
бюджет ссудаларини беради. 
Ҳудудий молия органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет соҳасида 
бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
28
Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда муҳим рол ўйнайдиган 
соҳалардан яна бири бу – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидир. 
Чунки солиқ, давлат ёки маҳаллий бошқарув фаолиятини таъминлаш учун 
давлат органлари томонидан ташкилот ва жисмоний шахслардан йиғиб 
олинадиган тўловга айтилади. Давлат буджети даромадлар қисмининг асосий 
манбаи солиқлар ҳисобланади. Шунингдек, солиқ иқтисодий туркум сифатида, 
соф даромаднинг бир қисмини буджетга жалб қилиш шакли бўлиб, молиявий 
муносабатларнинг таркибий қисмини ташкил қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг асосий вазифалари: 
давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри 
ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назоратни 
таъминлаш; 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат 
бюджети деб аталади) ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз 
вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш ҳисобига Давлат бюджети ва давлат 
мақсадли жамғармаларининг даромад қисмини барқарор шакллантириш; 
солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларининг ўз вақтида ҳамда ишончли 
ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниш механизмларини 
солиқ маъмуриятчилиги жараёнига маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта 
ишлашни таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва 
илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш орқали 
такомиллаштириш; 
солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таҳлил қилиш ва таъсирчан 
чоралар ишлаб чиқиш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 
динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали 
таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқлар йиғилишини ошириш бўйича 
чораларни амалга ошириш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий 
услубларини жорий этиш; 
28
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 29 ва 30 моддалари. 26.12.2013 й.


34 
пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, 
аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний 
шахслар томонидан нақд пул тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши 
юзасидан мунтазам назоратни таъминлаш; 
бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти, улар 
томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан 
назоратни 
амалга 
ошириш 
ҳамда 
уларнинг 
ҳудудида 
аниқланган 
ҳуқуқбузарликлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиб, жиноят ишларини 
терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш; 
солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши учун 
мақбул шарт-шароитлар яратиш, ҳар бир ходим томонидан "Солиқ хизмати -
инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори" деган мақсадли вазифани 
сўзсиз бажариш; 
солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларни 
амалга ошириш, солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси, уларни 
аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни бажариш; 
солиқ тўловчиларга мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш 
йўли орқали солиқ тўловчилар билан ишлашни такомиллаштириш; 
қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларнинг 
фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш; 
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, давлат солиқ хизмати органларини 
юксак маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган малакали ходимлар билан 
тўлдириш, шунингдек, кадрларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича 
тизимли ишларни амалга ошириш; 
давлат солиқ хизмати органлари ходимларига корпоратив этикани 
сингдириш, коррупция фактларига кескин барҳам бериш бўйича таъсирчан 
чораларни, шу жумладан ходимлар манфаатларининг тўқнашувини ҳал қилиш 
йўли билан амалга ошириш, ишга расмиятчилик билан ёндашишга барҳам бериш, 
шунингдек, ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, 
ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси тизимини жорий 
этиш ва улар учун хизматни ўташнинг муносиб шарт-шароитларини яратиш; 
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат 
солиқ хизмати органларига бириктирилган секторларда солиқ солиш соҳасидаги 
тизимли муаммоларни ўрганиш ва аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича 
таклифлар ишлаб чиқиш.
29
Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда булардан ташқари 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси, 
Ҳисоб 
палатаси,
 
29
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайти.


35 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент 
шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, Давлат божхона қўмитаси, бюджет 
маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари 
олувчилари, Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар ва бошқа 
бир қатор вазирлик ва идоралар тегишли хиссаларини қўшадилар. 
Хулоса 


36 
Шундай қилиб, Давлат бюджети даромадларини шакллантириш механизми 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
Даромадлар қонунчилигини ишлаб чиқиш; 
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш; 
даромадларни ундириш; 
даромадларни ҳисобини юритиш; 
даромадлар ижроси ҳисоботи; 
ҳисобот аудити кабилардир. 
Тадқиқотимизнинг асосий қисмида шулар тўғрисида фикр юритиб чиқдик. 
Юқорида айтиб ўтилган ислоҳотлар мазкур соҳани тубдан қайта ташкил 
қилган бўлса-да, бюджет даромадлари ҳисобини юритишда айрим масалалар 
борки, уларни ҳал қилиш ва ушбу тизимни такомиллаштиришни давом эттириш 
давлат молиясини бошқариш юзасидан ўтказилаётган ислоҳотларнинг ҳозирги 
босқичидаги асосий вазифалардан биридир. Аниқроқ айтадиган бўлсак, қуйидаги 
омиллар сабабли, даромадлар ҳисоби тизимини янада такомиллаштириш мумкин: 
1.
Айни 
пайтда 
молия 
идораларида 
даромадлар 
режасининг 
бажарилишини ва даврий қаторларда тушумларнинг ўсишини таҳлил қилиш учун 
етарли маълумотлар мавжуд эмас. Масалан, юридик шахслардан олинадиган 
фойда солиғи тушумлари юқори суръатларда ўсди. Молия идоралари 
мутахассислари бу ҳолатни келиб чиқишига сабаб бўлган омилларни аниқлаши 
учун тегишли ҳудуддаги молиявий натижа, солиқ қарзи, нерезидентлар даромади 
ёки бир марталик характерга эга бўлган тушумлар каби маълумотларни билиши 
лозим бўлади. Молия идораларида мавжуд даромад ҳисоби регистрлари ва бошқа 
ҳисоботлар шакллари орқали мазкур маълумотларни олиш имконияти йўқ. 
Бундан ташқари, тушумларни солиқ қарзи ҳисобига, жорий тўлов ёки олдиндан 
тўлов ҳисобига тушган қисмларини аниқлаш мумкин.
 
2.
Даромадлар ижроси ҳисоби амалда «касса усули»га асосланган ҳолда 
амалга оширилади. «Ҳисоблаш усули»га ўтиш эса халқаро стандартларга мос 
тизим яратиш демакдир. Бироқ, мавжуд тизимга асосан ҳисоб юритишнинг бу 
усулига ўтиш имконияти йўқ. Хусусан, солиқ идораларида бюджетга ҳисобланган 
солиқ тўловлари солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларида юритилади, 
бироқ молия идоралари ахборот тизими эса солиқ идораларининг ахборот 
тизимига уланмаган. Қолаверса, давлат бюджетига тушадиган барча тушумлар 
бўйича ҳам ҳисобланган тўловлар миқдори солиқ идораларида бўлмайди.
 
3.
Суд қарорлари билан давлат ихтиёрига ўтказилган мол-мулкнинг 
сотилмай турган қисми, шунингдек солиқсиз тўловларининг давлат бюджетига 
келиб тушмаган қисми тўғрисида тизимли маълумот билан таъминлаш механизми 
мавжуд эмас. Мисол келтирадиган бўлсак, мусодара қилинган товарларнинг 
махсус дўконларда сотилмай турган қисми бюджет даромадлари ижроси 
тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилмайди. Бу эса ҳудуднинг даромадлар базаси 


37 
тўғрисида тўлиқ маълумот бермайди.
 
Шу каби масалалар бугунги кунда давлат бюджети даромадлари базаси 
аҳволи ҳақида етарли маълумотга эга бўлиш имкониятларини чеклайди, бу эса 
нафақат сифатли ҳисоб тизимини йўлга қўйиш, балки солиқ ва божхона сиёсатини 
тўғри ишлаб чиқиш учун зарур ҳисоб-китоблар асосида хулосалар тайёрлаш 
имконини ҳам беради. 
Албатта, ушбу камчиликларни бартараф қилиш мақсадида мутасадди 
ташкилотлар томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2016 йил 
1 июлдан бошлаб, бюджет тизими даромадларини ғазна ижроси билан қамраб 
олинганлиги ҳам бу борадаги сезиларли силжиш бўлди деб айтсак хато бўлмайди. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек амалиётда шу турдаги 
масалаларни ҳал қилиш бўйича орттирилган тажрибалардан келиб чиқиб, 
қуйидаги жадвал орқали айрим таклифларни келтириб ўтмоқчимиз. 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish