Курилишда метрология кафедраси курилишда метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш фанидан


Ёғоч конструкция материалларининг физик – механиқ хоссалари



Download 272,39 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi272,39 Kb.
#186414
1   2
Bog'liq
METROLOGIYA mansur

2. Ёғоч конструкция материалларининг физик – механиқ хоссалари
Ёғоч табиий органиқ материал бўлиб, табиатда унинг минглаб турлари учрайди. Ёғоч дарахт баргларига қараб икки катта гурухга ажратилади: игнабаргли ва япроқлилар. Ёғоч учун асосий хом ашё материал ер юзи бўйлаб кенг тарқалган ўрмонлар бўлиб, улар қуруқликнинг учдан бир қисмини эгаллайди. Ўрмонлар, асосан, Европа, Осиё ва Америка қитъаларида жойлашган, улардаги дарахт турлари ҳар хил. Қурилиш учун асосий хом ашё материал ҳисобланган игнабаргли ўрмонлар МДҲ давлатларида умумий ўрмонларнинг 78%-ини ташқил этади (16%-қарагай, 11%-арча, 3,5% - пихта, 5% - кедр ва бошқалар).
МДҲ давлатларида ўрмонларни кесиш 800 млн.м3 -ни ташқил этиб, унинг ярими қайта ишланади. Ўрмонларнинг ўсиши ҳажми ҳам МДҲ давлатларида жуда паст: йилига 1 га майдоннинг ўсиши 1,25 м3 -ни ташқил этади (бу кўрсаткич АҚШда – 1,5; Швецияда – 2,1, Германияда – 4,0, Данияда – 6,6-ни ташқил этади) бунинг асосий сабаби ўрмонзорлардаги иқлим шароити, дарахтлар вегетация даврининг давомийлигига боғлиқ. МДҲ давлатларида ўрмонларнинг умумий заҳираси 80 млрд.м3 -ни ташқил этади, лекин ўрмончиликка хўжасизларча бўлган муносабат ёғоч хом ашёсининг ханузгача камёблигига олиб келмокда
Қурилишда ишлатиладиган ёғоч материаллар қайта ишланган (тилинган, ёғоч-тахталар) ва ишланмаган (ғўла) турларга бўлинади. Доиравий кесими ёғоч-ходалар учининг диаметрига қараб қуйидагича бўлинади: ингичка-диаметрли 100 мм дан кам; ўртача диаметрли 100-130 мм гача; йўғон диаметрли 130-260 мм. Ёғоч ходаларнинг меъёрий узунлиги: 4000, 4500, 5000, 5500, 6000, 6500 мм бўлади, ундан узунлари 9500 мм гача махсус буюртма асосида тайёрланади. Ходалар табиий чиғир шаклига эга бўлиб, узунлиги бўйлаб диаметрининг қисқариб бориши ҳар бир метр учун 8 мм ни ташқил этади.
Ёғоч сифатига қараб ходалар тўрт навга бўлинади. Хар бир нав ёғоч учун рухсат этилган нуқсонлари бўлади: ёғоч танасининг меъёрий шаклдан четга чиқиши, тана эгрилиги, бутоқлар, дарзлар ва бошқалар.
Ёғоч устки қатламининг моғорлаши уни хеч қайси навга қўшиб бўлмаслигига олиб келади. Ходаларни бўйламасига тилиш йўли билан тахта ёғоч материаллар олинади, улар кўндаланг кесимига қараб (расм 15.2) қуйидагиларга бўлинади: 1 – йўнилган ғўла; 2 - ярим ғўла; 3 - думалоқ сиртли тахта (горбиль); 4 - чала йўнилган чорқирра; 5 - тоза йўнилган чорқирра; 6 - четлари йўнилмаган тахта; 7 - четлари йўнилган тахта; 8 - чорак ғўла; h - тахта қалинлиги, b - тахта эни.
Агар тилинган ёғоч материалларнинг эни (кенглиги) унинг қалинлигидан икки марта кўп бўлса (қалинлиги 100 мм-гача бўлганда) тахта дейилади, акс холда чорқирра деб юритилади. Тилинган материалларнинг қалинлиги 35 мм га бўлса юпқа, 40 мм-дан бошлаб, қалин деб юритилади. Тилинган (арраланган) ёғоч материаллар игнабаргли (қарағай, окқарағай, қорақарағай, тилоғоч, арча ва япроқли эман, заранг, шумтол, граб, ильс, қайин, тоғтерак, қайриоғоч, терак, жўқа) дарахтлардан тайёрланади
Ёғоч асосида тайёрланадиганларга қуйидагилар киради: қурилиш фанераси, ёғоч қатлами пластик (ДСП); ёғоч - қиринди тахталар (ДСП); ёғоч-толали плиталар (ДВП). Қурилиш фанераси қайин ва тилоғочнинг пайрахасини (шпон) 0,7 МПагача босим остида елимлаш йўли билан олинади. Фанеранинг ташқи қатлами куйлак-сирт қатлам, ичкиси ўрталик-мағиз қатлами деб аталади. Фанерани ФБ бакализацияланган (фенолформальдегид қатронида елимланган), ФБС (бакализацияланган спиртда эритилган елимда елимланган) – юқори мустаҳкам ва ФБСВ (куйлаги спиртда эритилган елимда, ўрта қатламлари сувда эритилган елимда елимланган) турлари ишлаб чиқаради. Ёғоч қатламли пластиклар (ДСП) зичлиги 1,3 т/м3 бўлиб синтетик (фенолформальдегид, креозольноформальдегид ва бошқалар) елимлар шимдирилган ёғоч пайрахаларининг бир неча қатламларини 20 МПа босимда иссиқлайин зичлаш усулида тайёрланади. Ёғоч қатламли пластикларнинг ДСП-Б маркаси масулиятли бинокорлик конструкцияларида, ДСП-В маркаси масулияти чекланган конструкцияларда, ДСП-А ва ДСП-7 маркалари авиасозлик ва машинасозликда қўлланилади.
Download 272,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish