Курилишда илмий-техник вазифаларни ечиш усуллари


Илмий ишланмаларни баҳолаш



Download 0,86 Mb.
bet15/16
Sana16.03.2022
Hajmi0,86 Mb.
#496061
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
КИТВЕУ. М-3

Илмий ишланмаларни баҳолаш
Илмий ишланмаларни баҳолаш илмий фаолият натижалари қийматини аниқлашга йўналтирилган фаолиятдир.
Илмий ишланмаларни баҳолаш баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс томонидан амалга оширилади.
Илмий фаолиятнинг ахборот таъминоти
Илмий фаолият субъектлари, давлат, хизмат, тижорат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа маълумотларни ўз ичига олган ахборотдан ташқари, илмий, статистик ва бошқа ахборотни эркин тарзда излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эгадир.
Илмий, статистик ва бошқа ахборотлар, шу жумладан миллий ва халқаро ахборот жамғармаларида, тизимларида, маълумотлар банки ва базаларида жойлаштирилган маълумотлар билан танишиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.
Ваколатли давлат органи ва бошқа давлат бошқаруви органлари ўз бўйсунувидаги илмий ташкилотларни илмий ахборот билан таъминлайди, илмий ҳисоботлар ва тугалланган илмий ишлар маълумотлар базаларини юритади, шунингдек илмий фаолият натижаларини илмий ахборот манбаларида чоп этиш ва улардан амалий фойдаланишни қўллаб-қувватлайди.
Давлат бошқаруви органлари илмий ахборотни йиғиш, тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва ундан фойдаланишни амалга оширувчи илмий ташкилотлар, ахборот-кутубхона марказлари фаолиятига ёрдам кўрсатади, илмий маҳсулотлар, шу жумладан илмий журналлар, китоблар ва бошқа босма нашрларни чоп этиш ҳамда тарқатиш, миллий ва халқаро илмий нашрлар, ахборот жамғармалари, тизимлари, маълумотлар банки ва базаларига киришга кўмаклашади.
Инновацион ишланмалар махсус портали (http//:portal.spcenter.uz) ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу портал орқали тижоратлаштириш, амалий самара ва илмий тадқиқотларнинг натижавийлигини таъминлаш мақсадида “буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор” доимий боғлиқлик таъминланади.
Портал функциялари ва имкониятларидан фойдаланиш учун қизиқиш билдирган шахсларнинг унинг саҳифасида рўйхатдан ва авторизациядан ўтиши талаб этилади. Рўйхатдан ўтиш “Инвестор” ва “Ишланма муаллифи” лар учун кўзда тутилади.
“Инвестор” ўз шахсий кабинетида лойиҳаларига қизиқиш билдирувчиларнинг лойиҳа молиялаштирилиши қийматини аниқлаш ва ҳоказо масалалар бўйича муайян лойиҳага қизиқишлар ҳисобини юритиш имкониятига эга бўлади.
“Ишланма муаллифи” эса Лойиҳа Паспорти ва Порталда маълум этилиши учун барча зарурий маълумотларни тўлдириб бериш шарти билан ўз лойиҳалари ва ишланмаларини рўйхатга қўйиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирда “Ишланма муаллифи” базасида 447 та инновацион ишланмалар ўз аксини топган.
Шу билан бирга “Буюртмачи” барча тармоқларнинг муаммоларини ечишга қаратилган инновацион ишланмалар яратилиши бўйича таклифлар ва талаблардан иборат бўлган буюртма маълумотлар базаси яратилган булиб, ушбу виртуал инновацион портал шаклидаги буюртмачи (муаммолар) базасида 91 та муаммолар ўз аксини топган.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish