13.2-жадвал
Пигментларнинг хосил булиш табиатига кура таснифи
П и г м е н т л а р
|
Минералли
|
Органик
|
Металл кукунли
|
Табиий
|
Сунъий
|
Бур
|
Рухли белила
|
Сарик пигмент
|
Алюминий
|
Оҳак
|
Титанли белила
|
Оч кизил пигмент
|
пудраси (упаси)
|
Каолин
|
Кургошинли белила
|
Кизил пигмент
|
Рух чанги
|
Охра
|
Курук литопон
|
Хдво ранг
|
Олтин рангли
|
Мумия
|
Рухли крон
|
пигмент
|
бронза
|
Умбра
|
Куйдирилган умбра
|
Табиий киновар
|
|
Темирли сурик
|
Кул (курум)
|
|
|
Марганец
|
Рухли баргранг
|
|
|
перикиси
|
Хром оксиди
|
|
|
Графит
|
Лазур
|
|
|
Белила, яъни ок пигментлар тайёрлаш сунъий пигментлар ичида камёби хисобланади.
Хозирги кунда ок пигментлар ичида титан диоксиди белиласи узининг зарарсизлиги ва хусусиятларининг ноёблиги билан ажралиб туради. Литопон ва рухли белила бўёқ таркиблари тайёрлашда кенг микёсда ишлатилади.
Пигментлар одатдаги кукун холатидан ташкари концентрацияланган паста, эмулсия, микрокапсула куринишида олиниши мумкин.
Кургошинли белила асосида тайёрланган бўёқ таркибларни турар жой, маъмурий, маиший биноларда ишлатиш максадга мувофик эмас. Аммо унинг юкори сифатлилиги коррозия мухитига бардошли бўёқлар тайёрлаш ва инсонлар билан бевосита контактда булмаган жойларда ишлатишни такозо этади.
Пигментларнинг дисперслиги, ёпувчанлиги, ранглаш кучи, нурга чидамлилиги, мой сигими, атмосфера ва ишкор мухитига бардошлилиги уларнинг асосий хоссаларини ва ишлатилиш сохаларини белгилайди.
Пигментнинг дисперслиги бўёқ таркибларининг хоссаларини белгиловчи энг мухим курсаткичдир. Дисперслик ортган сари пигментнинг ёпувчанлиги, ранглаш кучи ва мой сигими ошиб боради. Пигментнинг таркиби бир-бирини тулдирувчи фракциялардан иборат, яъни полидисперс булса, богловчининг сарфи камаяди ва сифатли бўёқ копламаси хосил булади.
2
Пигментнинг ёпувчанлиги 1м юзани коплаш учун бўёқ таркибидаги пигмент (г) сарфи билан улчанади.
Пигментнинг ранглаш кучи ок пигмент билан аралаштирилганда узининг рангли тусини бериш кобилияти билан белгиланади.
Пигментларнинг ёпувчанлиги ва ранглаш кучи уларнинг турига, табиатига хамда дисперслигига боглик булади.
Пигментнинг нурга чидамлилиги ултрабинафша нурлар таъсирида узок муддат рангини саклаб колиш хусусияти билан ифодаланади. Одатда табиий минерал пигментлар нур таъсирига чидамли булади, органик пигментлар эса ултрабинафша нур таъсирида вакт давомида ранги ва хусусиятларини узгартиради.
Пигментнинг мой сигими 100г пигментни пастасимон холатга келтирувчи олиф микдори (г) билан улчанади. Унинг мой сигими дисперслигига ва кукун доначаларининг микроговаклигига боглик.
Пигментнинг атмосфера мухитига чидамлилиги сув, кислород, нордон газлар, хулланиш ва куришнинг алмашиши, музлаш ва эриш каби атмосферада юз берадиган табиий жараёнлар таъсирига узок муддат бардош бериши билан белгиланади.
Хусусий холларда пигментнинг ишкор мухитига чидамлилиги талаб этилади, чунки баъзи пигментлар ишкор эритмалари таъсирида ранги ва хусусиятларини узгартиради. Бундай пигментлар асосида олинган бўёқ таркибларни цементли бетон ва қоришма юзаларни коплашда, ишкорий агрессив мухит мавжуд булган саноат корхоналарида ишлатиш максадга мувофик эмас. Деярли хамма табиий пигментлар ва купчилик сунъий пигментлар (титанли белила, хром оксиди ва бошк.) ишкорий мухитларга чидамли булади. Кислота мухитига чидамли булган хром оксиди, титанли белила, графит ва бошкалар ушбу мухитларга бардошли булади.
Тулдиргичлар бўёқ таркибларига пигментларни тежаш, муайян янги хусусиятлар бериш максадида киритилади. Маълум бир турдаги дисперс тулдиргич бўёқ таркибининг мустахкамлигини, коррозия мухитига бардошлигини, оловбардошлигини ва шу каби хусусиятларни яхшилаши мумкин. Тулдиргичлар сифатида талк, каолин, кварц, асбест, слюда, диатомит, Оҳактош, бур кукунлари ва бошкалар ишлатилади. Бундан ташкари полиэтилен, полипропилен, поливинилхлорид каби термопластик полимерлар асосида олинган синтетик кукунлар хам хозирги вактда ривожланган мамлакатлар бўёқ таркиблари ишлаб чикариш тизимида кенг микёсда кулланилмокда.
Пигментлар ва тулдиргичлар бир-бирига табиати жихатидан мос келиши ва полиструктура хосил килиши бўёқ таркибларининг хусусиятларининг мукаммал булишини кафолатлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |