Кураш бўйича мусобакаларни ташкил этиш ва ўтказиш Режа: Мусобака максади ва вазифалари



Download 70 Kb.
bet3/3
Sana11.04.2022
Hajmi70 Kb.
#543810
1   2   3
Bog'liq
Кураш бўйича мусобакаларни ташкил этиш ва ўтказиш

Голибларни такдирлаш
Бу бўлимда мукофотлар санаб ўтилади: мусобакалар иштирокчилари, жамоалар, шунингдек уларни тайёрлаган тренерлар кайси ўрин учун хамда нима билан такдирланишлари кўрсатилади. Мукофотларнинг махсус турлари кўрсатилади, яъни энг яхши техника учун, галабага бўлган иродаси учун, туше билан кўп марта галаба козонганлиги учун.
Мусобакалар низомларига булган асосий талаблар куйидагилардан иборат: аниклик, равшанлик, муайянлик ва асосий бандларда тушунчаларнинг турли хилда талкин килинишининг бўлмаслиги. Ушбу хужжат амалдаги коидаларга асосланиб тузилади ва мусобака ўтказадиган ташкилот томонидан тасдикланади. Тасдиклангандан сўнг у иштирокчилар ва хакамлар коллегияси учун мажбурий хисобланади.


Хакамлар коллегияси таркиби ва хакамларнинг мажбуриятлари

Мусобакаларда хизмат кўрсатиш учун хакамлар коллегияси кураш федерациясининг хакамлар комиссияси томонидан тайинланади ва мусобака ўтказаётган спорт ташкилоти томонидан тасдикланади. Хакамлар коллегияси бош хакам, бош котиб, гилам рахбари, арбитр, ён хакам, секундомерчи-хакам, ахборотчи-хакам, мусобакалар врачидан ташкил топади.


Бош хакам хакамлар коллегиясига рахбарлик килади, мусобака ўтказаётган ташкилот ва тегишли кураш федерацияси олидида мусобакаларнинг ўтказилишига жавобгар бўлади.
Бош хакам мусобакалар бошланишидан олдин хоналар, жихозлар, асбоб-анжомлар, зарур хужжатларнинг яроклилигини, уларнинг амалдаги коидаларга мувофиклигини текшириши шарт. Бош хакам мусобакалар арафасида хакамлар кенгашини ўтказади ва ундан хакамлар ўртасидаги мажбуриятларни таксимлайди, иштирокчилар вазнларини аниклаш учун комиссия тайинлайди, шунингдек гиламлар сонига караб хакамлар бригадасини тузади.
Бош хакам мусобакалар давомида мусобакаларнинг коидалари ва мусобака низомига мувофик уларнинг ўтказилишини бошкариб боради.
Айрим холларда, яъни агар мусобакалар бошланишидан олдин мусобака ўтказиш жойи, жихозлар ёки асбоб-анжомлар яроксиз холатда бўлса, бош хакам мусобакаларни бекор килиши ёки нокулай метеорологик шароитларда ёки мусобакаларни ўтказишга халакит берадиган бошка кандайдир сабабларга кўра вактинчалик танаффус бериши мумкин.
Бош хакам мусобакаларнинг охирги кунида хакамлар, жамоа вакиллари, тренерларнинг якуний мажлисини ўтказади, натижаларни тасдиклайди ва хамма бажарилган ишларга бахо кўяди.
Мусобакаларнинг бош котиби хакамлар коллегияси мажлиси баённомасини ёзиб боради, куръа ташлаш маросимини ўтказади ва айлана бўйлаб учрашувлар тартибини белгилайди, мусобакалар жадвалини тузиб чикади, хамма хакамлик хужжатларини тўлдириб боради, аризалар ва норозилик билдиришномаларини кабул килади, улар тўгрисида бош хакамга хабар беради, мусобакаларнинг ўтказилиши тўгрисидаги техник хисоботни тайёрлайди.
Гилам рахбарининг вазифалари устун бўлиб, у арбитр ва ён хакам ишини мувофиклаштириб туради. У беллашувнинг боришини диккат билан кузатиб туриши ва мусобакалар коидаларига мувофик холда хакамлар хамда спортчиларни бахолаб бориши шарт. Арбитр ва ён хакам ўртасида келишмовчиликлар юзага келган такдирда, у ўз карорини чикаришга хаклидир, лекин хеч качон у биринчи бўлиб ўз фикрини билдирмайди, балки ён хакам ва арбитр фикрини эшитади. Агар арбитр ва ён хакам спортчиларнинг харакат вазиятларини бахолашда бир фикрда бўлсалар, гилам рахбари хакамлар карорига аралашмайди.
Арбитр беллашувга бевосита хакамлик килиш пайтида энг масъулиятли вазифани бажаради. У беллашувнинг боришини бошкаради, курашчилар харакатини бахолайди ва беллашувнинг мусобакалар коидасига мувофик ўтишини кузатиб туради. У беллашув бошланиши тўгрисида сигнал беради, беллашувни тўхтатади ва якунлайди, ён хакам ёки гилам рахбарининг маъкуллашига караб, беллашувни тик туришда ёки партерда давом эттиришни белгилайди. Беллашув пайтида арбитр шундай жойда туриши керакки, у турган жойдан курашчилар харакатлари ёки амалга ошираётган усулларини аник бахолай олиши мумкин бўлиши лозим. У курашчиларнинг бутун гавда кисмини кўриб туриши, уларнинг харакатлари ва ташлашлари йўналишини олдиндан кўзлай билиши, уларни тўгри бахолаши хамда хар кандай вактда нотўгри ва хавфли харакатларни олдини олишга тайёр туриши зарур.
Ён хакам курашчиларнинг техник харакатларини бахолайди ва уларни махсус баённомага ёзиб боради. У арбитрдан катъи назар, хамма вазиятларда ўз фикрини билдириши лозим, курашчилар харакатларини бахолашда унинг фикрлари арбитр фикрлари билан мос келиши, балки мос келмаслиги мумкин.
Беллашув пайтида, агар ён хакам курашчиларнинг у ёки бу техник харакатларини сезса, арбитр эса бу харакатларни кўрмаган ёки унга эътибор бермаган бўлса, у бу хакда арбитрга хабар бериши лозим.
У кизил ёки кўк рангдаги махсус кўрсаткични юкорига кўтариб, арбитр ўз фикрини билдирмаса хам, шундай килиши шарт.
Секундомерчи-хакам курашчилар, хакамлар ва томоша-бинларни вакт тўгрисида огохлантириб боради. У соф галаба вактини кайд этади, курашчиларнинг кечикишларини белгилайди, яккакураш жараёнига тааллукли бўлмаган вактнинг йўкотилишини хисобга олади. Ўзининг хамма харакатларини гилам рахбари ва арбитр билан келишиб амалга оширади: арбитр хуштаги билан секундомерни ёкади ва ўчиради.
Агар беллашув курашчининг жарохат олганлиги ёки унинг кийимида камчилик борлиги сабабли тухтатилса, секундомерчи-хакам хар бир минут тугаши билан вактни эълон килиб туради. Беллашув тугаши билан секундомерчи-хакам секундомерни тўхтатади ва товушли сигнал беради. Буни у бир вактнинг ўзида бажариши лозим.
Ахборотчи-хакам мусобакаларни ўтказиш дастури ва тартибини эълон килади, томошабинларга курашнинг бориши тўгрисида ахборот беради, хар бир беллашув натижаларини, навбатдаги жуфтлик таркибини эълон килади, мусобака коидаларини айрим холатларини тушунтириб беради, мусобака иштирокчиларининг спорт фаолиятига тавсиф беради. Мусобакалар бориши тўгрисидаги хамма маълумотлар мусобака бош хаками рухсати билан берилади.
Мусобакалар врачи хакамлар коллегияси таркибига киради, у иштирокчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ва мусобакаларни ўтказишнинг санитария-гигиеник шароитлари учун масъул хисобланади.
Врач вазн ўлчанаётганда спортчиларни тиббий кўрикдан ўтказади ва зарур холларда иштирокчиларга мусобакада катаншиш учун рухсат бериш тўгрисида хулоса чикаради. У иштирокчи жарохатланганда ёки касал бўлиб колганда тиббий ёрдам кўрсатиши лозим. Беллашув пайтида тиббий ёрдам гилам майдончаси ташкарисида кўрсатилади.


Адабиётлар:



  1. Спортивная борьба. Учебник для ИФК Под.ред. А.П.Купцова, 1978.

  2. Игуменов В.М. Организация и проведение соревнований по классической борьбе. - М., 1986.

  3. Ионов С.Ф., Ципурский И.Л. Организация и судейство соревнований по борьбе самбо. - М., 1983.

  4. Атаев А.К. Кураш. Ўкув кўлланма. - Т., 1987.

  5. Нуршин Ж.М., Саламов Р.С., Керимов Ф.А. “Ўзбекча миллий спорт кураши” - Т., 1993.

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish