Кураш бўйича мусобакаларни ташкил этиш ва ўтказиш Режа: Мусобака максади ва вазифалари



Download 70 Kb.
bet1/3
Sana11.04.2022
Hajmi70 Kb.
#543810
  1   2   3
Bog'liq
Кураш бўйича мусобакаларни ташкил этиш ва ўтказиш


Кураш бўйича мусобакаларни ташкил этиш ва ўтказиш
Режа:



  1. Мусобака максади ва вазифалари

  2. Мусобакаларни бошкариш

  3. Иштирокчилар ва катнашувчи ташкилотлар

  4. Мусобакаларни ўтказиш шартлари ва тартиби

  5. Талабномаларни бериш муддатлари ва тартиби

  6. Иштирокчилар ва хакамларни кабул килиш шартлари

  7. Голибларни такдирлаш

  8. Хакамлар коллегияси таркиби ва хакамларнинг мажбуриятлари

Мусобака - бу ўкув-тренировка жараёнининг таркибий кисмидир. Тренировка жараёнида одатда, спортчининг юкори спорт натижаларига эришишига ёрдам берадиган хамма сифатларни юксак даражада намоён килиш учун шароитлар яратиш имконияти йўк.
Мусобакаларда хар бир спортчи уз ракибини енгишга интилади ва бу интилиш спортчидан бутун кучни сафарбар этишни талаб килади. Бу нафакат инсоннинг функционал имкониятларини намоён килишга имкон беради, балки уларни шакллантириш воситаси бўлиб хизмат килади.
Мусобакалар куйидаги вазифаларни хал этишга ёрдам беради:
- спорт жамоасида ўкув-тренировка иши ахволини аниклаш;
- курашчилар тайёргарлиги даражасини аниклаш;
- у ёки бу тайёргарлик боскичида ўкув-тренировка ишига якун ясаш;
- курашни таргиб килишга ва шугулланувчилар сонини оширишга ёрдам бериш.
Кураш мусобакаларини ўтказиш хусуситяига кўра улар куйидагича бўлади:
а) шахсий;
б) жамоа;
в) шахсий-жамоа;
г) тоифалаш.
Шахсий мусобакаларда иштирокчиларнинг хар бир вазн тоифасида эгаллаган ўринлари аникланади; жамоа мусобакаларида жамоалар ўрни аникланади; шахсий-жамоа мусобакаларида бир вактда иштирокчилар ва жамоаларнинг эгаллаган ўринлари аникланади. Тоифалаш мусобакалари иштирокчиларнинг эгаллаган ўринларини аникламасдан ўтказилиши мумкин. Иштирокчилар томонидан кўрсатилган натижалар спорт тоифаларига мувофик унвонлар хамда разрядларни беришда ёки тасдиклашда хисобга олинади.
Мусобакаларни ўтказиш усулига кўра улар куйидаги турларга бўлинади;
а) айлнама усул;
б) четлатиш билан айланма усул;
в) аралаш усул.
Мусобакалар хусусиятлари уларни ўтказиш усуллари мусобакалар низомида белгилаб берилган.
Кураш мусобакалари календар режа ва мусобака низомига мувофик режалаштирилади хамда ўтказилади. Бу хужжатларни мусобака ўтказаётган тмашкилот тайёрлайди ва тасдиклайди. Уларни пухта ишлаб чикиш ва спорт ташкилотларига муддатидан олдин хабар килиш мусобакаларнинг муваффакиятли ўтишига ёрдам беради. Мусобакаларнинг календар режаси уларни ўтказишга масъул бўлган ташкилот томонидан тузилади.
Календар режа календар йил учун ишлаб чикилади. Календар режани тузишда куйидаги коидаларга амал килиш лозим:
а) календар режани ишлаб чикаётганда уни юкори ташкилотлар томонидан режалаштирилган мусобакалар муддатлари ва дастурларига асосланган холда тузиш зарур;
б) мусобакалар сони ва хусусияти ўз ахамиятига кўра шугулланувчиларни масъулиятли мусобакаларга тайёрлашга ёрдам бериши лозим;
в) хар хил турдаги мусобакаларни ўтказиш кўзда тутилади: тайёргарлик, назорат, саралаш ва асосий.
Тайёргарлик мусобакаларининг асосий максади-курашчи-ларни мусобака шароитларига мослаштириш, мусобака фаолиятининг окилона техник-тактик харакатларни мустахкамлаш, мусобака тажрибасини эгаллаш.
Назорат мусобакаларида спортчининг имкониятлари текширилади, унинг тайёргарлик даражаси, босиб ўтилган тайёргарлик боскичи самарадорлиги аникланади. Кўрсатилган натижалар аосида курашчиларнинг келгусидаги тайёргарлик дастури ишлаб чикилади.
Саралаш мусобакалари натижалари буйича асосий мусобакаларнинг иштирокчилари аникланади.
Асосий мусобакаларнинг бош максади галабага эришиш ёки имкони борича юкори ўринларни эгаллашдан иборат.
Мусобакаларни ташкил килиш ва ўтказиш учун иккинчи мухим хужжат - бу мусобака низомидир.
Мусобака календар режа ва кураш бўйича мусобака коидалари асосида тузилади. Мусобака низоми куйидаги бўлимларни ўз ичига олади.



Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish