КУРАКЛИ НАСОСЛАР
ТУРЛАРИ
РЕЖА:
Кириш
Бир босқичли марказдан қочма насоснинг схемаси
Нacoc ва турбиналар учун Эйлер тенгламаси
Хулоса
Фойдаланилган адбиётлар
Марказдан қочма насосларда суюқликка энергияни насос корпусида айла-нувчи иш ғилдираги кураклари ёрдамида берилади. Бунда парраклар орасидаги суюқлик заррачаси марказдан қочма куч таъсирида насос каме-расига интилади. Бундай ҳаракат натижасида иш ғилдираги марказида босим камайиб, таъминловчи идишдаги суюқлик сўриш трубаси орқали кўтарилади ва иш ғилдираги кураклари орасидан чиқиб кетган суюқлик ўрнига янги суюқлик келади. Насос камерасига марказдан қочма куч таъсирида суюқликнинг келиши натижасида босим ортиб, суюқлик насос камерасидан ҳайдаш трубасига кўтарилади. Марказдан қочма насослар-нинг ишлаши шу принципга асосланган бўлади.
Марказдан қочма насосларнинг асосий қисмлари корпус, валга ўрна-тилган айланувчи иш ғилдираклари бўлиб, валга бир ёки бир неча иш ғил-дираги ўрнатиш мумкин. Биринчи ҳолда насос бир ғилдиракли ёки бир босқичли дейилади. Иккинчи ҳолда эса у кўп босқичли дейилади. Бир бос-қичли марказдан қочма насослар кичик босимли насослар группасига таа-луқли бўлиб, босимни ошириш учун валга бир неча иш ғилдираги ўрна-тилади. Бу ҳолда босим иш ғилдираклари нечта бўлса, тахминан шунча ортади. Одатда, марказдан кочма насосларнинг босқичлари сони ўн иккитадан ошмайди.
Иш ғилдираги суюқликнинг оқиши учун каналлар ҳосил қилувчи кураклар ўрнатилган диск ва қопқоқдан иборат. Кураклар, одатда турли (олдига эгилган, орқага эгилган ва радиал) шаклларда бўлади. Марказдан қочма насосларда ҳосил бўлган босим иш ғилдирагининг айланиш тезли-гига боғлиқ. Иш ғилдираги билан корпус орасида каттагина тирқиш бў-либ, агар корпус суюқлик билан тўлдирилмаса, ғилдирак айланишидан ҳо-сил бўлган сийракланиш суюқликни кўтаришга етарли бўлмайди. Шунинг учун марказдан қочма насосларни ишга туширишдан олдин унинг корпуси суюқлик билан тўлдирилади. Насосни тўлдиришда ёки қисқа вақтга тўх-таганида суюқлик оқиб кетмаслиги учун сўриш трубасининг сувга боти-рилган қисмида клапан ўрнатилган бўлади.
Марказдан қочма насосларнинг бошқа турдаги насослардан асосий устунлиги уларнинг ихчамлигидир. Бу насосларда турли инерция кучла-рини вужудга келтирадиган илгарилама - қайтма ҳаракатнинг йўқлиги са-бабли уларнинг пойдевори ҳам ихчам бўлади. Натижада насос ва унга тегишли асоснинг, хизмат ва ремонт ишларининг қиймати кам бўлади.
Иккинчидан, насоснинг тез-тез бузилиб туришга сабаб бўладиган клапанлар ва бошқа турли деталлар бўлмайди.
Учинчидан, ҳаракат битта вал орқали берилиб, мураккаб узатувчи меха-низмларнинг ҳожати бўлмайди. Марказдан қочма насослар босим жуда катта бўлмаса ҳам, сарф катта бўлиши зарур бўлган ҳолларда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |