«НУР ВА ЗУЛМАТ» тести
Қуйидаги расмга бир боқинг. Нур ва зулмат, ёмонлик ва яхшилик, эркак ва аёл.
Ҳамма фикрларни улоқтириб, шу расмга фикрингиз билан шўнғинг. Бу
ерда нима
тасвирланганлигини тушунишга ҳаракат қилинг ва
тасаввурингизда расмни
ҳаракатлантиринг. Сизнинг тасаввурингизда бу ҳаракат қайси томонга экан
?
Шу
томонга стрелка қўйинг. Балки ҳеч қандай ҳаракат топмагандирсиз, унда битта нуқта
қўясиз
.
Тестнинг жавоби
кейинги саҳифада
8
Расмий канал:
https://t.me/UzPsixologUz
Расмий сайт:
www.uzpsixolog.uz
Муаллиф:
Психолог - Зебинисо Аҳмедова
30 кунлик “Қалбни поклаш учун қадамлар” амалий кундалиги
Зебинисо Аҳмедова
«НУР ВА ЗУЛМАТ» тестининг жавоби
Агар, сиз бу расмда ҳаракатни сеза олмаган бўлсангиз, демак, сиз
битта
жойда қотиб қолибсиз.
Ҳаётда яшамаяпсиз гўё. Умр ўтмоқда, аммо сиз ҳалиям
ўша-ўшасиз, яъни ҳеч қанақа ривожланиш йўқ. Номингиз консерва банкаси.
Ҳаммага ўргатасиз, чунки шу ишларни ўзингиз ҳам бажармоқчи бўласиз, ҳеч
бажаришдан дарак йўқ-да
!
Тасаввурингиздаги қиёфа ўнг томонга ҳаракатланаётган бўлса, ҳаётингизда
қийинчилик деб номланган ҳолат
ҳукм сурмоқда
.
Хато қилишдан, танлашдан,
бўйнингизга олишдан қўрқаяпсизми? Қарор чиқара олмаяпсизми? Нотўғри
қарор ҳам қарор. Нотўғрилигини аниқлаб, тўғри йўлни тезликда топинг, деб
ҳисоблашади психологлар. Шунга амин бўлингки, албатта,
тундан кейин
ёруғлик пайдо бўлади ва тонгдаги қуёшнинг заррин нури кўзингизга тушиб,
сизни уйғотади
.
Сизнинг қиёфангиз пастга ҳаракат қилаётган бўлса, соғлиғингиздан
шикоятингиз борми? Чарчабсиз. Дам олишни истаяпсиз
.
Муаммоларингизни ҳал
қила оласиз, деб ўйлаймиз.
Расмдаги қиёфа чапга ҳаракатланмоқда деб ҳисоблаяпсизми? Яъни, ёруғ
кун тун томон ҳаракатланмоқда: бундай ҳаракат сизнинг ҳаётда жудаям кўп
режа, орзу ва ниятларингиз борлигидан далолат беради. Бу мақсадлар сизга куч
бермоқда.
Бу қиёфа у ёндан-бу ёнга қимирлаётганлигини сездингизми
?
Бу сиз ҳар
томонлама
ривожланган, ҳамма билан чиқиша оладиган инсон эканлигингиз
белгиси.
Сизнинг бахтингиз, орзуларингиз, кайфиятингиз кун сайин кўтарилиб
бормоқда
.
Қиёфада қўшимча деталлар кўрганлигингиз, ўзингизга ишончингиз
йўқлигидан далолат беради. Ҳеч ким билан чиқиша олмаяпсизми? Аввало,
ўзингиз билан чиқишиб олинг.
Бу қиёфа
тепага
ҳаракатланаётган бўлса, ҳаётингизни ўзгартиришни
хоҳлаяпсиз. Бирор кескин хато, нотўғри иш қилиб қўйдим, деб ҳисоблаб, энди
эса қийналиб ўтирибсиз. Бу қийноқлар айнан сизга керак бўлиб турибди-да.
Чунки сиз ўзингизни тўғрилаб оласиз, балки яқинларингиздан
кечирим ҳам
сўрарсиз. Қисқаси, қалбингиз шу билан тозаланиб олади-да
.
9
Расмий канал:
https://t.me/UzPsixologUz
Расмий сайт:
www.uzpsixolog.uz
Муаллиф:
Психолог - Зебинисо Аҳмедова
1-КУНГА ШУ ЕТАДИ
30 кунлик “Қалбни поклаш учун қадамлар” амалий кундалиги
Зебинисо Аҳмедова