ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Одам савдоси -аср муаммоси” берилган маълумот ахборот учун қабул қилинсин.
2. Мактабда ўқувчилар ўртасида “Одам савдосига қарши курашиш” мавзусида Қарши шахар ИИБ ходимлари хамда махалла хамкорлигида йиғилишлар, давра сухбатлари мунтазам равишда олиб борилсин.
3. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мактабнинг маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Хамидов хамда хуқуқ фани ўқитувчиси зиммасига юклатилсин.
4. Қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Йигилиш раиси С.Юлдашева
Йиғилиш котиби: Х.Баракаева
Шахрисабз шахар 2-умумий ўрта таълим мактаби
ўқитувчи ва 9-11-синф ўқувчиларининг умумий йигилиши
БАЁННОМАСИ
2019 йил 5- декабрь Шахрисабз шахар
Катнашдилар: ўқитувчилар 22 та , ўқувчилар 205 та
Йиғилиш раиси: C. Юлдашева
Йиғилиш котибаси: Х.Баракаева
КУН ТАРТИБИ:
1. Маънавий таҳдиддан сақланинг.
ЭШИТИЛДИ:
Масала юзасидан мактабнинг маънавий ва маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Хамидовнинг сўзи тингланди.
Маънавият қалб қуёши, ақл чашмаси, ички дунё гўзаллигидир. Инсоннинг инсонлиги, ўзлигини қай даражада топганлиги унинг маънавияти билан белгиланади.
Мустақиллик йилларида маънавиятни шакллантиришга катта эътибор берила бошланди. Маънавиятимиз сарчашмалари бўлган қадимий ёдгорликларимиз, маънавий озуқа берувчи китобларимиз, буюк аждодларимизга муносабат тубдан ўзгарди. Аммо, иккинчи томонидан Абдурауф Фитрат "Оврўпалик алвасти", дея таърифлаган "оммавий маданият" турли воситалар орқали ёшлар ўртасида урф бўлмоқдаки, бу маънавият йўлидаги ўзгаришларга соя солмоқда. Энг даҳшатлиси, ёшларни бора-бора маънавиятсизликка дучор этмоқда.
Биз демократик мамлакатда яшаяпмиз. Фан-техниканинг барча ютуқларидан фойдаланиш бизнинг конститутсиявий ҳуқуқимиздир. Лекин ҳар қандай кашфиётнинг фойдаланиш тартиби, маданияти бўлади. У инсонларга манфаат берсагина ҳақиқий кашфиёт саналади. Интернет бу борада оламшумул қулайлик туғдирди. Лекин ундан нотўғри фойдаланиш бир қанча нохушликларга олиб келмоқда. Интернет халқаро ўргимчак тўридир. Бугун маънавиятимизга таҳдид қилувчи вируслар онгимизга интернет орқали кириб келмоқда. Ундан турли маълумотлар, порнографик сурат ва фильмларни кўриш ва кўчириб олиш орқали кишилар онгида маиший бузуқликка мойиллик, ваҳима сингари ёмон иллатлар пайдо бўлмоқда. Бизнинг доимий ҳамроҳимиз бўлган қўл телефонларимизга интернет "маҳсулотлари"ни жойлаш орқали юқоридаги иллатларнинг кенг қулоч ёйишига шароит яратилмоқда. Бугун айрим ёшларимиз юз-кўзида бирор ўзгаришсиз ҳар хил ур-йиқитларни тукини қимирлатмай томоша қилмоқда. Уларга жирканиш, ачиниш, раҳм-шафқат туйғулари бегоналашиб бормоқда. Бундан ташқари ёшларимиз ўзлари билмаган холда турли ноқонуний диний сайтлар ва гурухларга кириб сохта диний маълумотларга алданиб қолишмоқда
Биз маънавиятимизга таҳдид қилувчи манбаларнинг баъзиларини санаб ўтдик. Улар қаторига турли реклама ва маиший бузуқликни тарғиб қилувчи китобларни ҳам киритиш мумкин. Улар кундалик ҳаётимизда доимо биз билан бирга.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, маънавият масаласини қуруқ гап билан ҳал қилиб бўлмайди. Унинг учун дўппини бошдан олиб обдон ўйланмоқ керак. Маънавий таҳдиднинг янада газак олмаслиги учун барчамиз бирдамликда маънавий таҳдидга қарши курашни оила муҳитидан бошлашимиз керак. Бу курашда асосий юк ота-оналар ва зиёлилар зиммасига тушади. Шу сабабли ўқувчи ёшларни маънавий таҳдиддан асраш мақсадида ота-оналар ва махаллалар билан хамкорликини кучайтиришимиз лозим.Хар бир ўқувчининг дарс давомидаги хулқи, дарсларга тўлиқ иштирок этишини назорат қилиш синф рахбарлари ва фан ўқитувчилари зиммасига юкланади. Шунингдек тарбиявий соат дарсларида ўқувчиларга маънавий тахдиддан сақланиш хақида тушунчалар бериш ва ўзимизнинг миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, халқимизнинг буюк алломалари ва таниқли кишилари хақида маълумотлар бериб боришимиз лозим деб ўз фикрини якунлади.
Мактаб директори С.Юлдашева сўзга чиқиб, юқорида айтилган фикр-мулохаларга қўшимча қилиб, ўқувчиларнинг дарс пайтида ва дарсдан кейин шуғулланадиган машғулотларидан хабардор бўлиш, уларнинг интернет кафеларда турли ўйинлар билан вақтини ўтказишларини , уйда ва турли кино театрларда жангари фильмларини томоша қилишларини ва диний хужраларда ноқонуний диний билим олишларини олдини олиш мақсадида барча мактаб жамоаси ота-оналар билан хамкорликда иш олиб борса ўқувчи ёшларни маънавий таҳдиддан , уларнинг рахм-шафқатсиз инсон бўлиб вояга етишларидан асраган бўламиз деб ўз фикрини якунлади.
Масала юзасидан йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Маънавий таҳдид хақида билдирилган фикр-мулохазалар маълумот учун қабул қилинди.
2. Ўқувчиларга маънавий тахдиддан сақланиш ва ўзимизнинг миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, халқимизнинг буюк алломалари ва таниқли кишилари хақида маълумотлар бериб борилсин.
3. Мактабда миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва маънавиятимиз хақида тушунчалар бериш мақсадида нуроний онахон ва отахонлар, диний идора вакллари билан учрашувлар ва давра сухбатлари ташкил этилсин.
4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш синф рахбарлари, МИҒ фани ўқитувчиси М.Тураева хамда мактабнинг маънавий ва маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Аминова ва Ф.Хамидовлар зиммасига юклатилсин.
Йигилиш раиси: C. Юлдашева
Do'stlaringiz bilan baham: |