Куйи Чирчик тумани ХТМФМТва ТЭБ тасарруфидаги 28- умумий ўрта таълим мактабида
қизлари ўртасида “8-14 октябр хотин қизлар куни ” мавзусида ўтказилган йиғилиш
Баённамаси № 5
“10” октябр 2018 й
Қатнашди :
Мактаб директори : Д.Уринбоева
ММИБДЎ: О.Саидбоқиев
Мактаб хотин қизлар қўмитаси раиси: Нурохунова.Ш
Намазова.К,мактаб психологи Хайдаров.Н 9-11синф қизлари 116 нафар
Таклиф қилинди: “Бирлик” МФЙ маслаҳатчиси Ходжаева.Ш.Х
Кун тартиби:
1.Қизларнинг кийиниш маданияти,муомала маданияти.
2.Хотин қизлар куни муносабати билан.
Йиғилишни мактаб раҳбари Д.Уринбоева кириш сўзи билан очиб берди. Кун тартибидаги масала бўйича ўз фикр мулохазаларини айтиб ўтди Йиғилишни мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари О.Саидбоқиев сўзга чиқиб республикамизнинг барча ўқув муассасаларида ўтказилаётган “Ораста қизлар ҳафталиги ҳақида маълумот берди . Сундан сўнг “Муомала, Либос ва Биз” ягона тақдимоти намойиши ўтказилди. Сухбат вақтида ҳар айтилган фикрлар., хонандаларнинг кийинишлари муҳокама этилди. Ўқувчи қизларимиз бу тақдимотдан сўнг ҳақиий ўзбек қизи, ўзбек аёли қандай кийиниши кераклиги, ҳозирги кунда урф даражасига етган мини юбкала, очиқ-сочиқ кийиниш ёки бўлмаса тор шимларнинг бизларга умуман тўғри келмаслиги ҳақида фикрларини билдиришди. Чунки кийимга қараб ҳам инсон ички дунёси акс этиши ҳақида ҳам тушунчага эга бўлишди.
Сўзга чиқди
“Бирлик” МФЙ маслаҳатчиси Ходжаева.Ш.Х Қизларнинг кийиниш маданияти,муомала маданияти ва Хотин қизлар куни муносабати билан мунтаззам назоратга олишини айтиб ўттди Юқоридагиларни инобатга олиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ
8-14 октябр Хотин қизлар куни деб элон қилинди.
Барча қизлар тамонидан турли тадбирлар ўтказилсин.
3. Ушбу қарор ижро назоратини ММИБДЎ: О.Саидбоқиев зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори : Д.Уринбоева
ММИБДЎ: О.Саидбоқиев
Котиба: О.Муйдинова
Ангрен шаҳар 7- умумий ўрта таълим мактабида
7-9 ўқувчи қизлари ўртасида “Муомала, Либос ва Биз” мавзусида ўтказилган йиғилиш
баённамаси
“14” апрел 2015 йил
Қатнашди :
Мактаб рахбари : Усмонов В. А.
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р.
Мактаб хотин қизлар қўмитаси раиси: Рўзматова М.
Мактаб хамшираси: Ўроқова Б
Ота-оналар: 12 нафар
“Кўктерак” МФЙ маслаҳатчиси: Халилова Қ
, 7-9-синф қизлари 100 нафар,
Кун тартиби:
1. “Муомала, Либос ва Биз” ягона тақдимоти намойиши ва муҳокамаси тўғрисида
Йиғилишни мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари С. Р. Мадраимова очиб берди ва республикамизнинг барча ўқув муассасаларида ўтказилаётган “Ораста қизлар ҳафталиги ҳақида маълумот берди . Сундан сўнг “Муомала, Либос ва Биз” ягона тақдимоти намойиши ўтказилди. Тақдимот намойиши вақтида ҳар айтилган фикрлар., хонандаларнинг кийинишлари муҳокама этилди. Ўқувчи қизларимиз бу тақдимотдан сўнг ҳақиий ўзбек қизи, ўзбек аёли қандай кийиниши кераклиги, ҳозирги кунда урф даражасига етган мини юбкала, очиқ-сочиқ кийиниш ёки бўлмаса тор шимларнинг бизларга умуман тўғри келмаслиги ҳақида фикрларини билдиришди. Чунки кийимга қараб ҳам инсон ички дунёси акс этиши ҳақида ҳам тушунчага эга бўлисди. Зеро, “Нигоҳлар риёкор, табассум алдамчи, кийимлар эса ҳеч қачон алдамайди”
Юқоридагиларни инобатга олиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ
“Муомала, Либос ва Биз” ягона тақдимоти намойишида кўрсатилган маълумотлар ахборот учун қабул қилинсин.
Ўқувчи-қизларда “оммавий маданият”га кўр-кўрона эргашмаслик учун иммунитетини шакллантириш ишлари олиб борисин
Муомала маданиятини шакллантириш бўйича қўшимча маълумотлардан кенгроқ фойдаланиб тушунтириш ишлари олиб борилсин.
4. Ушбу қарор ижро назоратини ММИБДЎ: Мадраимова С. Р зиммасига юклатилсин.
Мактаб раҳбари : Усмонов В. А
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р
Ангрен шаҳар 7- умумий ўрта таълим мактабида
8-9 ўқувчи қизлари ўртасида “Бизнинг ўқув муассасамизда талаба ва ўқувчи қизлар қандай либос кийиши керак?” мавзусида ўтказилган йиғилиш
баённамаси
“15” апрел 2015 йил
Қатнашди :
Мактаб рахбари : Усмонов В. А
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р.
Мактаб хотин қизлар қўмитаси раиси: Рўзматова М. А
Мактаб хамшираси: Ўроқова Б
Ота-оналар: 12 нафар
“Кўктерак” МФЙ маслаҳатчиси: Халилова Қ
, 7-9-синф қизлари 100 нафар,
Кун тартиби:
1. “Бизнинг ўқув муассасамизда талаба ва ўқувчи қизлар қандай либос кийиши керак? ” мавзуси тўғрисида
2. Дизайнер қизларнинг ўз ишлари намойиши
3. Қизларнинг мактабга, кўча-кўйга, уйга киядиган кийимлари намойиши
Йиғилишни мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари С. Р. Мадраимова олиб борди. Кун тартибидаги масала бўйича 8-а синф ўқувчилари Қурбонова Феруза, Қодиралиева Азизахон, эсоналиева Зилола, 7-В синф ўқувчилари Маҳмуджонова Камолалар сўзга чиқиб ўқувчи қизларнинг кийиниши, муомаласи ҳақида маълумотлар бериб ўтишди. Улар баъзи қизларнинг ўзбек қизларига хос бўлмаган кийиниши, муомаласи ҳақида фикр билдирдилар. Жумладан 7-а синф қизлари Сиддиқова Лазокат ва Юсупалиева Турғунойлар қизларнинг шим кийишлари Ҳақида: у қизлар назаримизда ўз қоматларини намойиш этувчилар эканлиги, ҳамманинг э`тиборини ўзига жал қилишлари, қолаверса мана шу шим кийиш оқибатида ўз соғлиқларига жиддий зарар етишини ўйламаётганликлари ҳақида куйиниб гапирдилар.
Мактаб ҳамшираси Ўроқова Б.ҳам бу фикрларнинг тўғри эканлигини тиббий жиҳатдан асослаб мисоллар келтирдилар. Ма`рузалардан сўнг қизлар ўртасида баҳс-мунозара ташкил этилди. Сўнҳгра қизларимиз мактабдаги ягона форма қандай бўлиши кераклигини кўрсатиб бердилар.
9-А синф ўқувчиси ўзи яратган дизайнлар ҳамойишини кўрсатди ва у яратган кийимларни қаерларга кийиш кераклиги тўғрисида маълумот бериб ўтди. Оқувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган йиғилишда иштирок этаётган она[онлар ҳам ўз фикрларини билдириб, қизларга насиҳат қилдилар.
Юқоридагиларни инобатга олиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ
“Бизнинг ўқув муассасамизда талаба ва ўқувчи қизлар қандай либос кийиши керак? ” мавзусида ўқувчи қизлар томонидан тайёрланган ма`рузалар маълумот учун қабул қилинсин
Қизларнинг юбкаси узунлиги тиззадан юқори бўлмаслиги шартлиги уқтирилсин
Мактаб ўқувчиларининг таълим муассасасига ягона формада келишига эришилсин
4.. Ушбу қарор ижро назоратини ММИБДЎ: Мадраимова С. Р зиммасига юклатилсин.
Мактаб раҳбари : Усмонов В. А
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р
Ангрен шаҳар 7- умумий ўрта таълим мактабида
8-9 ўқувчи қизлари ўртасида “12 йиллик мажбурий таълим –биз қизлар учун ўта зарур ва муҳим ” мавзусида ўтказилган йиғилиш
баённамаси
“2” март 2015 й
Қатнашди :
Мактаб раҳбари : Усмонов В. А
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р
Мактаб хотин қизлар қўмитаси раиси: Рўзматова М
Мактаб хамшираси: Ўроқова Б
Ўқитувчилар: Усмонова Ж. Б, эшончаева К. А, Позилова Ш, Джалилова С, Жўраева С, Шарипова М, 7-9-синф қизлари 100 нафар,
Кун тартиби:
1. Ўзбекистон Республикаси президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият –енгилмас куч асарида” ўқув муассаса қизлари учун муҳим бўлган ўгитлар ҳақида
Йиғилишни мактаб раҳбари Усмонов В. А кириш сўзи билан очиб берди. Кун тартибидаги масала бўйича ўз фикр мулохазаларини айтиб ўтди.Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубхасиз оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари 1-галда оила бағрида шаклланади. Шунинг учун ҳам айнан оила муҳитида пайдо бўладиган ота онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур англаш ҳар қайси инсонга хос одамийлик фазилатлари ва оилавий муносабатларнинг негизини , оиланинг маънавий оламини ташкил этади. Халқимизда “қуш уясида кўрганини қилади” деган доно мақоли , ўйлайманки мана шу азалий ҳақиқатни яққол акс эттиради.
Шу масала бўйича Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчиси Мадайипова М. маърузаси тингланди. Табиийки “оммовий маъданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўровонлик , индивудуализм , эгосентризм ғояларини тарқатиш , керак бўлса шунинг ҳисобидан бойлик орттириш , бошқа ҳалқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари турмуш тарзининг маънавий негизларида беписантлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маъданият деб билиш ва аксинча , асл маънавий қадриятларни менсимасдан , эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ холатлар бугунги тараққиётга , инсон ҳаёти оила муқаддаслиги ва ёшлар атрбиясига катта ҳавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб олмоқда.
Бундан ташқари ўқувчи-қизлар ушбу асар ҳақида маълумот бериб ўтдилар
Сўзга чиқди
7-А синф ўқувчилари Сулаймонова Холисхон, Норқулова Мухлиса, Умаралиева Азиза
8-Б синф ўқувчилари Олимлонова Садаф, Абдукадирова Сабина, эркинбоева Нозима, Фахриддинова Дилфуза
9-А синф қизларидан Абдуллаева Маржона, Хайтбоева Сарвиноз
9-Б синф қизларидан Аҳмедова Ситора, Абдуҳофизова Диёра `
Юқоридагиларни инобатга олиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият –енгилмас куч асарида”ўқув йили давомида маънавият соатларида ўқиб ўрганилсин
Барча қизларга ушбу асарни тўлиқ ўқиб чиқиши шартлиги уқтирилсин
3. Ушбу қарор ижро назоратини ММИБДЎ: Мадраимова С. Р зиммасига юклатилсин.
Мактаб раҳбари : Усмонов В. А
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р
Ангрен шаҳар 7- умумий ўрта таълим мактабида
7-9 ўқувчи қизлари ўртасида “12 йиллик мажбурий таълим –биз қизлар учун ўта зарур ва муҳим ” мавзусида ўтказилган йиғилиш
баённамаси
“3” март 2015 йил
Қатнашди :
Мактаб рахбари : Усмонов В. А.
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р.
Мактаб хотин қизлар қўмитаси раиси: Рўзматова М.
Мактаб хамшираси: Ўроқова Б
Кун тартиби:
1. “12 йиллик мажбурий таълим –биз қизлар учун ўта зарур ва муҳим ” мавзуси тўғрисида
Йиғилишни мактаб раҳбари Усмонов В. А кириш сўзи билан очиб берди. Кун тартибидаги масала бўйича ўз фикр мулохазаларини айтиб ўтди. Бугунги кунда ҳаётимизнинг қайси соха ва йўналишини олмайлик бу давлат жамият қурулишини ёки ишлаб чиқариш тармоқлари бўладими, фермерлик, тадбиркорлик, таълим тарбия, тиббиёт, фан маданият санъат соҳаси бўладими уларнинг ривожи ва самарасини оширишда, юртимизда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат ва жамият барпо этишда, халқаро майдонда давлатимизнинг обрў нуфузини юксалтиришда аёлларимизнгинг, она- сингилларимизнинг катта ҳисса қўшаётгани ҳақида кўп гапириш мумкин. Бугунги ижтимоив давр талаби. Қиз бола касб ҳунар эгаси бўлиши лозим деган фикрларга келишган. Чунки ота-боболаримиз қиз болага нисбатан “Сепли бўлгунча эпли бўлгин” нақлини қўллашган.
Шу масала бўйича макатб хотин қизлар қўмита раиси Рўзматова М. А. маърузаси тингланди. Тўғри, қиз бола бировнинг ҳасми, вояга етгач, тенги чиқса, ўзга оилага узатиши керак. Айримлар ота-оналаримиз борки қиз болани эртароқ ўз эгасига узатсам тинч ва хотиржам юраман деб ўйлашади. Эски замондаги қарашламинг айрим замондошларимиз онгига мустаҳкам орнашиб қолганини асло кечириб бўлмайди. Ўтмиш ортда қолди, бугун тараққиёт туфайли ўзгариб ва янгиланиб бораётган турмуш тарзига бўйсунмасликнинг иложи йўқ. Аввало жамиятимиз қонунларида аёл кишининг мавқеи ва ролини ошириш, ўзаро тенгликни қарор топтириш устувор аҳамият касб этади. Замона зайли шуки оила қурган ёшлар “Аравани бирдек тортиши керак” Дунё миқёсида глобаллашув жараёнининг тезлашуви турли ахборот хуружларининг кескин туб олиши, маънавий таҳдидларнинг кучайиши оила деб аталмиш сирли қўрғон соҳиби-еркакни қийнаб қўйиши ҳеч гап эмас. Бундай шароитда унга бир умирлик жуфти ҳалоли кўмакка тайёр туриши керак. Агар аёл соғлом, бирор касб-ҳунар эгаси, уддабирон, тадбиркор, оқила бўИса, оиланинг улкан тиргагига айланади.
Юқоридагиларни инобатга олиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ
1. “12 йиллик мажбурий таълим –биз қизлар учун ўта зарур ва муҳим ” мавзуси тўғрисида ўқув йили давомида юқори синф қизларига тушунтириш ишлари олиб борилсин
2.Ушбу қарор ижро назоратини ММИБДЎ: Мадраимова С. Р зиммасига юклатилсин.
Мактаб рахбари : Усмонов В. А
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р
28- умумий ўрта таълим мактабида
8-9 синф ўқувчи қизлари ўртасида ўтказилган йиғилиш
баённамаси
“4” март 2018 йил
Қатнашди :
ММИБДЎ: О Саидбоқиев
Мактаб хотин қизлар қўмитаси раиси:
Мактаб хамшираси: Мейманкулова Д
Кун тартиби:
1. “Ерта турмуш холатининг тиббий, маънавий ,иқтисодий ,ижтимоий асоратлари ” мавзуси тўғрисида
Йиғилишни ММИБДЎ: О Саидбоқиев. кириш сўзи билан очиб берди. Кун тартибидаги масала бўйича ўз фикр мулохазаларини айтиб ўтди. Статистик маълумотларга кўра: 18 ёшгача фарзанд кўрган аёлларнинг чақолоқлари орасидаги ўлим ҳолатлари 20 ёшдан кейин она бўлган аёлламикига қараганда кўпроқ учрайди. Кузатишлар ва статистик маълумотлар орта махсус, касб ҳунар таълими тизими муассалари ўқувчи қизларининг маълум фоизи турмушга эрта, яъни 1-2 босқичдаёқ чиқиб кетаётгани натижасида ўқиши чала қолганини кўрсатмоқда. Хўш 3 йиллик ўрта махсус, касб ҳунар таълими босқичини тўлиқ эгалламай туриб тақдири аро йўУда қолган бунинг устига оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари пишиб етилмаган 16-18 ёшдаги қизбола қанадай қилиб бир оилга бека бўла олади,қандай қилиб бола парваришлайди?Масала шу даражада муҳимки қиз болани эрта турмуш қуришига индаш ва буни амалага оширишнинг бирорта ҳам оқлайдига жиҳати йўқ.
Шу масала бўйича макатб хамшираси . Мейманкулова Днинг маърузаси тингланди. Турмуш -мушт, бегона хонадонга келин бўлиб тушгач, қиз бола организмида турли физиологик ўзгаришлар кузатилади.Одатда унинг организмида камқонлик ва бошқа гармонлар ўгариши содир бўлади,иммунитети тушиб кетади, қалқонсимон безнинг нормал ҳолати бузулади, ана шундай паллада бош қоронғулик жараёни бошланса,кўплаб салбий асоратларга олиб келади.Ҳомиланинг яхши ривожланмай қолиши эрта ва кечки токсикоз,муддатидан одинги туғруғ,туғруғ фаолиятининг сустлиги йўлдош етишмаслиги тули деффектлар бўлиши ва ҳокозо.Екстрагенитал асоратлар кўпинча туғруғни физиологик яъни табиий йўл биланемас ,балки жарроҳлик усулида амалга оширишга мажбур қилади. Бундай ҳолатда ёш келинчак ўзини тиклайдими чақалоққа қарйдими, уй -рўзғор ишларини эплайдими? Кўряпсизки, муоммога тиббий нуқтаий назардан енгил - елпи қараш ҳатто соғлом онадан ҳам соғлом зуриёд дунёга келишига монелик қилади.сиремас айрим қизларнинг тарбия дарсларига мунтазам қатнашмоқлиги оқибатида, уламинг қадди-қомати ва тос суяклари нормал ривожланмай қолади. Айримларнинг ҳаддан ташқари тор танасини тўлиқ бекитмайдига калта-калта кийимда юриши улрнинг жинсий аъзоларига салбий таъсир кўрсатади.
Юқоридагиларни инобатга олиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ
“Ерта турмуш холатининг тиббий, маънавий ,иқтисодий ,ижтимоий асоратлари ” мавзусида ўқув йили давомида юқори синф қизларига тушунтириш ишлари олиб борилсин
2. Ушбу қарор ижро назоратини ММИБДЎ: О Саидбоқиев зиммасига юклатилсин.
ММИБДЎ: О Саидбоқиев
Ангрен шаҳар 7- умумий ўрта таълим мактабида
8-9 ўқувчи қизлари ўртасида “12 йиллик мажбурий таълим –биз қизлар учун ўта зарур ва муҳим ” мавзусида ўтказилган йиғилиш
баённамаси
“__” ________ 201__ йил
Қатнашди :
Мактаб рахбари : Усмонов В. А
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р
Мактаб хотин қизлар қўмитаси раиси: Рўзматова М. А
Мактаб хамшираси: Ўроқова Б
Кун тартиби:
Оқув муассасаларида ўтказилаган 1 – ҳафталик “Ораста қизлар ” тўгараклари машғулотларининг якуний хулосалари ҳақида
Йиғилишни мактаб раҳбари Усмонов В. А кириш сўзи билан очиб берди. Кун тартибидаги масала бўйича ўз фикр мулохазаларини айтиб ўтди. Бугунги йиғилишимизда Ўзбекистон Республикаси президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият –енгилмас куч асарида” ўқув муассаса қизлари учун муҳим бўлган ўгитлар ҳақида, “12 йиллик мажбурий таълим –биз қизлар учун ўта зарур ва муҳим ” мавзуси тўғрисида, “Ерта турмуш холатининг тиббий, маънавий ,иқтисодий ,ижтимоий асоратлари ” мавзуси тўғрисида мактабимизда йиғилиш бўлиб ўтди. Бу йиғилишдан ўқувчи қизларимиз тегишли хулосалар чиқариб олади деган умиддаман.
Жамиат минглаб ва миллионлаб оилаларнинг бирикишидан таркиб топар экан, бу кичик қўрғонда барқарор муҳит ҳуким сурса, соғлом зурриёдлар дунёга келади, мамлакат тинчлиги ва осойишталиги таъминланади демак, юрт гуллаб- яшнайди. Оилалар мустаҳкамлиги эса жуфтликда катта рол ўйнайдиган қизларимизнинг ҳар томонлама баркамоллигига боғлиқ. Юқорида келтирилган турли соҳа мутаҳасисларининг фикр-мулоҳазаларидан ҳам шундай хулоса сезилиб турибди.
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р ўз фикрини билдирди. Бўлиб ўтган уч кунлик йиғилишдан сўнг қизларимизни оилавий ҳаётга тайёр бўлган кездагина ўзга хонадонга узатиш кераклигини ҳар бир ота она англаб этмоғи шарт. Мен Юртбошимизнинг хотин-қизларга билдирган қуйдаги фикрлари билан якунламоқчиман. “Ватанимизнинг тараққиёти, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган барча режа ва тастурларимиз ва улами амалгам ошириш ҳақида гапирганда, бир ҳақиқатни такрор ва такрор айтишни истардим ўз олдимизга қўйган эзгу мақсад -муддоларимизга етишда мен сиз, азиз аёлларимизни асосий таянчим ва суянчим, энг яқин»маслакдошим деб билганман ва бундан буён ҳам шу фикрда қоламан” Юртбошимизнинг бу оқилона фикрларини биз хотин қизларнинг кундалик шиоримизга айланиб қолган.
Юқоридагиларни инобатга олиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ
1. Юқоридаги кўрилган масалалар юзасидан ўқув йили давомида юқори синф қизларига тушунтириш ишлари олиб борилсин
2.Ушбу қарор ижро назоратини ММИБДЎ: Мадраимова С. Р зиммасига юклатилсин.
Мактаб рахбари : Усмонов В. А
ММИБДЎ: Мадраимова С. Р
Куйи чирчик тумани ХТМФМТ ва ТЭБга қарашли 28 - умумий ўрта таълим мактабида 5-9-синф ўқувчи-қизлари иштирокида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
10 декабрь 2016 йил
Қатнашдилар:
Йиғилиш раиси: Г Салибаева
Таклиф этилди: Бирлик МФЙ Маслахатчиси Хусанова Ханифа.
Ўқувчилар : та Жами 196 нафар
Синф раҳбарлар: 15 нафар
Ўқитувчилар : 16 нафар
К У Н Т А Р Т И Б И:
1. Қиз бола шахсий гигиенаси.
2. Давра суҳбати
Э Ш И Т И Л Д И:
Йиғилишни мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари Мадраимова С. олиб борди. Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб ҳамшираси Хусанова Ханифа сўзга чиқиб, қиз боланинг шахсий гигенаси ҳақида тўлиқ маълумот берди. Ундан сўнг мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Нурахунова Ш. назарий маълумот бериб ўтдилар. Сўнгра қизларга тайёрлаб келинган саволларга қизларнинг жавоби тингланди.
САВОЛЛАР
Муомала маданияти деганда нимани тушунасиз? Синфингизда шу нарсага амал қилинадими?
Қиз бола ўзини қандай тута билиши керак?
Мактаб ўқувчисининг соч турмаги ҳақида ўз фикрингизни билдиринг.
Мактаб ўқувчи-қизлари мактаб формасининг қатъий нормаси ҳақида сўзлаб беринг.
Қиз бола ва ўғил боланинг фарқи нимада?
Орасталик деганда нимани тушунасиз?
Мактаб ўқувчисида қандай тақинчоқлар бўлиши керак?
Овқатланиш маданияти нима? Қаерда қандай овқатланиш керак?
Дарсдан ташқари бўш вақтни қандай ташкил қилиш керак?
Ўқиган адабиётингиздан қайси қаҳрамонга ўхшашни хоҳлайсиз?
Кулиш маданияти ҳақида тўхталинг?
Қизларнинг тўйга бориши ҳақида фикрингиз.
Коридорда юриш қоидалари ҳақида гапиринг.
Ҳожатхонага кириш одоби ҳақида сўзлаб беринг.
Телефондан фойдаланиш одобига тўхталинг.
Қизлар юқоридаги саволларга ўз фикрларини билдиришгач. Ўқитувчилар томонидан 15 нафар қизларнинг сумкаси назорат қилиб чиқилди. Ва таҳлил этилди. Текшириш натижасида ўқувчининг сумкаси қандай бўлиши кераклиги ва унга керакли нарсалар, ўқув қуроллари қандай жойлаштирилиш кераклиги ўқитувчилар томонидан қизларга тушунтирилди.
Йиғилиш якунида қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Юқоридаги фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
Бирлик МФЙ раис Хусанова Хнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
Синфда “Ораста қизлар” тўгараги аъзоларининг масъулияти кучайтирлсин. Қизларнинг мактабда ўзини тутиши, юриш-туриши тўлиқ назоратга олинсин.
Қизлар йиғилиши ҳар ойда режа асосида ўтказилиши шартлиги таъкидлансин ва ушбу йиғилишларда қизлар тарбиясига оид муҳим маълумотларга қизларга етказиб борилсин.
“Энг одобли қиз”, “Саришта қиз” номинациялари бўйича қизларнинг рейтинги юритилсин.
Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш Нурахунова .зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: Г Салибаева
Do'stlaringiz bilan baham: |