R (орқага юриш) – автомобиль тўлиқ тўхтагандан сўнг, тормоз тепкисини босиб туриб ричагни бу ҳолатга келтириш мумкин (акс ҳолда бузилади).
N (нейтраль ҳолат) – буровчи момент двигателдан етакловчи ғилдиракларга узатилмаётганлигини билдиради. Ричагнинг бу ҳолатида двигателни ўт олдириш мумкин. Автомобиль ҳаракатланаётганда селектор ричагини "N" ҳолатига қўйиб бўлмайди, узатмалар қутиси бузилиши мумкин.
D (юриш) – селектор ричагининг бу ҳолатида автомобилнинг нормаль шароитда ҳаракатланиши таъминланади. Автомобиль тезлигининг ортиши ёки камайиши билан ҳайдовчининг иштирокисиз узатмалар автоматик ўзгариб боради.
D3 (S) – пасайган узатмалар диапазони. Одатда унча катта бўлмаган тик баландлик ва нишабликларда қўлланилади. Двигател билан тормозлаш D ҳолатга нисбатан самаралироқ.
D2 (L) – пасайган узатмалар иккинчи диапазони. Оғир йўл шароитларида (тоғликлар, йўлсизликлар ва шунга ўхшашлар) қўлланилади. Бунда двигател билан тормозлаш S ҳолатга нисбатан самаралироқ.
Автоматик узатмалар қутисининг селектор ричагини D ҳолатдан D3 ёки D2 ҳолатга ва D2, D3, D ҳолатларга автомобиль ҳарактланаётганда ўтказиш мумкин.
Охирги йилларда чиқарилган автоматик узатмалар қутилари қўшимча тезланиш режимлари билан жиҳозланган бўлиши мумкин:
N – нормаль, Е – эконом (тежамли), S – спорт.
Узатмаларни қўлда алмаштириш режими бўлган автоматик узатмалар қутилари ҳам бўлади. Бу режимга ўтиш учун селектор ричагини қўшимча "коридор"га (б – расмда) ўтказиш керак. Ричагни қисман " + " ёки "–" томонга оғдириб, узатмалар кетма-кетлигини ошиб боришга ёки пасайиб боришга ўзгартириш мумкин.
Автоматик узатмалар қутиси бўлган автомобилда ҳаракатни бошлаш учун ўнг оёқ билан тормоз тепкиси босилади ва қўл билан селектор ричаги Р, R ёки N ҳолатидан D (юриш) ҳолатига ўтказилади, кейин тўхтатиб туриш тормози қўйиб юборилади.
Тормоз тепкиси қўйиб юборилганда (ўнг оёқ билан), автомобиль дарҳол ҳаракатни бошлайди. Ҳаракат тезлигини ошириш учун ўнг оёқ билан "газ" тепкисини равон босилади. Автомобиль тезлашаётганда узатмалар автоматик ошиб (1,2,3...) ўзгариб боради.
Тезликни секинлаштириш учун "газ" тепкисини озгина ёки бутунлай қўйиб юборилади, бунда узатмалар автоматик тушиб (...3,2,1) бориш тартибида ўзгаради.
Агар автомобилни тезда секинлаштириш ёки тўхтатиш лозим бўлса, ўнг оёқ билан тормоз тепкисини равон ва қаттиқроқ босилади. Чап оёқ автомобилни бошқаришда иштирок этмайди.
Қисқа муддатга тўхтагандан ёки секинлашгандан сўнг ҳаракатни бошлаш ёки давом эттириш учун ўнг оёқ билан тормоз тепкиси равон босилади. Бунда селектор ричаги D ҳолатда қолаверади.
КАРДАНЛИ УЗАТМА.
Автомобилнинг етакчи кўприги узатмалар қутиси еки тақсимлаш қутисига нисбатан пастрокда жойлашган. Шунинг учун куч узатувчи карданли узатманинг вали узатмалар қутиси еки тақсимлаш қутиси валига нисбатан бурчак остида жойлашади. Етакчи кўприк рамага эластик осмалар ердамида махкамланиши сабабли автомобилнинг ҳаракатида у вертикал тебраниб туради. Бу эса уз навбатида бурчакнинг шунингдек, кардан валнинг узунлигини ўзгариб туришига олиб келади.
Карданли узатманинг вазифаси ўқлари бир чизиқда етмаган ва ўзаро жойлашуви ўзгариб турадиган валлар орасида буровчи мометни узатиб беришдан иборат.
Кардан узатма схемаси
Карданли узатма қисмларининг жойлашув схемаси.
1-узатмалар қутиси; 2, 6, ва 8-карданли шарнирлар; 3-орлиқкардан вали;
4-орлиқ таянч; 5-шлицли бирикма; 7-асосий карлан вали; 9-асосий узатма; 10-рессора; 11-рама.
Бикр кардан шарнир:
1 ва 3 вилкалар;
2-крестовина; 4-кардан
вал;
Do'stlaringiz bilan baham: |