Кўринишида амалга оширилади 1- расм)


 IMS тизим ости базаси асосида NGNни бошқарув тизими



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/20
Sana29.05.2022
Hajmi1,63 Mb.
#618997
TuriПротокол
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
MNpTtltfdhDrFPB9Skj00uRJ1g1Wd4ZK22AXmcux

7.3. IMS тизим ости базаси асосида NGNни бошқарув тизими 
IMS (IP Multimedia Subsystem), бу кейинги авлод тармоқлари (NGN) 
учун IP протоколлари асосида мультимедиали хизматларни бошқариш 
бўйича стандарт архитектуранинг 
спецификацияси
ҳисобланади. У IMS (IP 
Multimedia Subsystem) стандарти VoIP ва мультимедиа хизматларини тақдим 
этишда тармоқнинг базавий архитектурасини аниқлайди. IMS тизими 
мультимедиани фаоллаштириш имкониятига эга бўлган товушли хизматлар 
(rich voice), видеотелефония, мультимедиали хабарлар, видеоконференс-
алоқа ва Push-to-Talk туридаги хизматлар каби мультимедиали мобил 
хизматларни яратиш, эскиларини яхшилаш учун махсус яратилган.
Реал вақтда мультимедиани фаоллаштириш имкониятига эга бўлган 
“фойдаланувчи-фойдаланувчи” алоқа хизматлари, IMSда 
инициация
ва 
бошқарув (SIP протоколи), хизмат кўрсатиш сифатини бошқариш (QoS) ва 
фойдаланувчининг мобиллигини бошқариш механизмлари ёрдамида амалга 
оширилади [8]. 
IMS интерфейслар блоки, SIP прокси-серверлари ва оддий серверлар, 
шунингдек IP протоколидан фарқли бўлган тармоқлар билан уланиш учун 
медиашлюзлар (MG)дан ташкил топган. 
IMS 
тизими 
хизматлари 
фойдаланувчиларга 
“фойдаланувчи-
фойдаланувчи” ва “фойдаланувчи-контент” алоқа сеанслари, турли хил 
режимда (нутқ, текст, тасвир, видео), ихтиёрий 
комбинация
да ва алоқа 
сеанси 
жараёнида 
уларни 
фаоллаштириш, 
шахсийлаштириш 
ва 
бошқаришнинг кенг имкониятларини беради.
Сервис архитектураси ўзида мантиқий функциялар тўпламини акс 
этдиради. Уларни уч поғонага бўлиш мумкин (7.6-расм): 


− 
абонент қурилмалари ва транспорт сатхи; 
− 
сеанс ва чақириқларни бошқариш сатхи; 
− 
хизматлар ва иловалар сатхи. 
Абонент қурилмалари ва транспорт сатхида реал вақт протоколини 
(RTP, Real time Transport Protocol) қўллаш орқали товушни аналог ёки 
рақамли кўринишдан IP -пакетларга ўзгартириш каби базавий хизматларни 
тақдим этиш ва сеансларни ўрнатиш учун зарур бўлган SIP сигнализацияси, 
инициация ва терминация 
қилинади. Бу поғонада VoIP базавий оқимларини 
TDM телефон форматига айлантириб берувчи медиашлюзлар ишлатилади. 
7.6-расм. IMS тизим остисининг сервис архитектураси 


Кейинги сатхда абонент қурилмаларини рўйхатга олувчи ва SIP 
протоколининг 
сигнал 
хабарларини 
тегишли 
иловалар 
серверига 
йўналтирувчи чақириқлар ва сеансларни бошқариш функцияси CSCF (Call 
Session Control Function) жойлашган. CSCF функцияси барча сервисларнинг 
хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш учун транспорт ва уланиш сатхлари 
билан боғланган.
Чақириқлар ва сеансларни бошқариш сатхи ҳар бир абонентнинг 
ажойиб сервис профилларини, марказлашган ҳолда сақланадиган абонент 
маълумотлари сервери HSS (Home Subscriber Server)ни ўзида жамлаган. 
MGC-F 
функцияси, медиашлюзлар кўплиги туфайли сеансларнинг 
тақсимланишини бошқаради; медиасерверлар учун бу MSFC (Media Server 
Function Control) функцияси билан бажарилади.
IMS да CSCF функцияси 3 га бўлинади: 
1.
P-CSCF — Proxy (уланиш) CSCF. У орқали IMS тизимига 
фойдаланувчининг умумий трафиги келиб тушади.
2.
I-CSCF — Interrogating (сўровчи) CSCF. Хонадон тармоғи билан 
уланиш нуқтасини ўзида акс этдиради. I-CSCF HSS га, аниқ абонент 
учун S-CSCFни топиш учун мурожаат қилади. 
3.
S-CSCF — Serving (хизмат кўрсатувчи) CSCF. Охирги қурилмалар 
алмашаётган барча SIP хабарларини қайта ишлайди. 
Хизматларни коммутация қилиш функцияси IM-SSF (IP Multimedia — 
Services Switching Function) SIP хабарларини CAMEL, ANSI-41, INAP 
(Intelligent Network Application Protocol) тизим остилари ёки TSAR 
(Transaction Capabilities Application Part)ларнинг мос келувчи хабарлари 
билан ўзаро фаолиятини таъминлайди.
IMS архитектурасининг мослашувчанлиги, сервер-провайдерлар 
томонидан VoIP тармоғига мавжуд иловалар билан ўзаро ишлаш йўли орқали 
ё ўзининг ёки учинчи фирма томонидан ишлаб чиқилган иловалар 
серверлари орқали янги хизматларни SIP асосида киритиши мумкин. 


Бундан ташқари, сервис-провайдерлар ўз мижозларига VoIP тармоғи 
ресурсларини ишлатувчи сервисларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш 
имкониятини бериши мумкин.
Турли мультимедиа хизматлари (овоз, матн, видео,....)га 
асосланган иловаларни бирлаштириш орқали ягона иловаларни ишлаб 
чиқиш, push to talk, multimedia chat and konferensiya каби янги 
хизматларни 
яратилишига 
сабаб 
бўлади. 
Бундай 
иловалар 
фойдаланувчилар учун ҳам самарали ҳам кўпгина қулайликларни 
яратади. 
IMS 
тармоғи пакетлар коммутацияланадиган доменларда 
мультимедиа сеанслари назоратини ҳамда бир вақтнинг ўзида пакетлар 
коммутацияланадиган доменларда каналлар коммутациясига боғлиқ 
жараёнларни тақдим этади. IMS –мустаҳкам тармоқ технология калити 
ҳисобланади. 

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish