7.2.6. Мослашувчан коммутаторларни қўллаш амалиёти
Тарихан мослашувчан коммутаторларга бўлган қизиқиш, қимматбаҳо
классик
каналларни
коммутациялаш
қурилмаларида
сезиларли
инвестицияларга эга бўла олмаган хусусий операторларда вужудга келди.
Мослашувчан коммутаторлар, маҳаллий ва транзит телефон станцияларини
тўлақонли алмаштириш нуқтаи назаридан қараб чиқилди.
Классик телефон хизматларини тўлиқ қўллаб-қувватлашни талаб
қилмайдиган қатор иловалар учун янада ўзига хос талаблар мавжуд.
IP-тармоқлар бўйича овозни узатиш тизимлари, офис учун IP-телефония каби
хизматлар, мослашувчан коммутаторларга ўзига хос талабларни қўяди.
Оператор томонидан таклиф этилган хизматлар базасини видеоалоқа,
видеоконференциялар, чақириқларга ишлов бериш марказлари ҳисобига
кенгайтиришга интилиш, мослашувчан коммутаторлар учун яна бир соҳани
шакллантирди.
Мослашувчан коммутаторни самарали қўллашга, фақат мос келувчи
соҳада қўллаш орқали эришиш мумкин. Ечим, телекоммуникация
хизматларини тақдим этиш ва охирги стандартлар бўйича оператор
талабларига жавоб бериш, шунингдек мавжуд алоқа тармоғининг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олиши бўйича ҳал қилинади.
Мослашувчан
коммутатор,
УфТТ
учун
ҳам,
пакетлар
коммутацияланадиган тармоқ учун ҳам бошқариш қурилмаси бўлиши керак.
Лекин бу тармоқлардан ҳар бирини мослашувчан коммутатор ўзича қабул
қилади. Умум фойдаланишдаги телефон тармоғи учун у бир вақтда ҳам
УКС № 7 сигнализация пункти (SP ёки STP), ҳам бошқа УфТТ сигнализация
тизимларини қўллайдиган транзит коммутатор (E-DSS1, 2ВСК, R1,7)
ҳисобланади, пакетлар коммутацияланадиган тармоқ учун эса транспорт
шлюзларини бошқариш қурилмаси (MGC) ёки сигнализация контроллери
ҳисобланади, шунингдек Н.323 дарвозабон функцияларини ва SIP серверлар
функцияларини бажаради.
Маълумотларни ўзгартириш функцияси бутунлигича транспорт
шлюзларига (MG) берилади, чақириқларга ишлов бериш мантиғи эса шу
шлюзларнинг контроллерларига (MGC) юкланади. Бундай тузилиш, турли
форматли нутқ пакетларига эга бўлган ва турли физик транспортли, ҳар хил
турлардаги (анъанавий, пакети, аралаш) тармоқлар учун чақириқларга ишлов
беришнинг ягона дастурий интеллектидан фойдаланишга имкон беради, бу
ўз навбатида, стандарт компьютер платформаларини, операцион тизимларни
ва ишлаб чиқиш муҳитларини қўллашга имкон беради.
Мослашувчан коммутаторнинг вазифаси, ҳар қандай уланишнинг
ўрнатилиш жараёнини тўлиқ назорат қилиш ҳисобланади. Қайси тармоқнинг
фойдаланувчиси бу жараённинг уюштирувчиси ва чақириладиган
фойдаланувчиси (ёки фойдаланувчилар, агар гап конференц-алоқа ҳақида
борса) ким бўлишидан қатъий назар, мослашувчан коммутатор барча
ишлатиладиган сигнализация тизимлари билан ишлаши ва турли
протоколлар бўйича ишлайдиган қурилмалар орасида ўзаро боғланишни
таъминлаши керак [179].
УфТТда қўллаш учун мослашувчан коммутаторга қўйиладиган
қуйидаги муҳим талабларни таъкидлаб ўтамиз:
−
асосий ва қўшимча хизмат кўрсатиш турларини таъминлаш;
−
INAP-R протоколини қўллаб-қувватловчи SSP
функционал
лиги;
−
хорижий давлатларда қабул қилинган махсус функцияларнинг
ишлатилиши;
−
SIP, BICC, H.248 очиқ протоколларни қўллаб-қувватлаш;
−
абонентлар концентраторларини улаш учун мавжуд ИКМ узатиш
тизимларини қўллаш имконияти.
УфТТ ни эсдан чиқармасдан мобил алоқани эслаймиз, шунинг билан
бирга бу алоқани ривожланиш суръатларини ҳам эслаймиз. Табиийки, мобил
тармоқни мослашувчан коммутатор орқали бошқариладиган кейинги
авлоднинг ягона тармоғига интеграциялаш, фақат вақт билан ечиладиган
масала (NGN тармоғини ўзини яратиш билан) ҳисобланади.
Мобил алоқа учун мослашувчан коммутаторни қўлланишнинг
қизиқарли томони, 2G (GSM), 2.7G (GSM+GPRS) ва мослашувчан
коммутатор қўлланиладиган 3G мультисервисли тармоқ операторлари учун
транзит тармоқ сифатида қўлланилишидир, яъни тез мослашувчан
коммутатор ёрдамида мультисервисли транзит тармоқ (МСТТ) яратилади.
Мавжуд 2G сотали алоқа тармоқлари каналлар коммутациясига тўлиқ
асосланади. 2,7G тармоқларида сўзлашувлар трафиги учун аллақачон
каналлар коммутациясига эга бўлган тармоқлар, маълумотлар трафиги учун
эса GPRS асосидаги пакетли коммутацияга эга бўлган тармоқлар
ишлатилади. 3G тармоқлари аралашган бўлиши ҳам мумкин, фақат пакетли
коммутацияга эга бўлган тармоқлар бўлиши ҳам мумкин.
Оператор, агар унга бошқа сотали алоқа тармоғи абоненти билан
роумингда бўлган ўз тармоғининг абонентини боғланишини ўрнатиш зарур
бўлса ёки агар телекоммуникация тармоқларининг шаҳарлараро алоқаси
(ТТША) УфТТга чиқишга эга бўлса, УТТ абоненти билан боғланишни
ўрнатиш зарур бўлса, ТТША хизматларидан фойдаланади. Бундан ташқари,
уй тармоғида HLR маълумотларини янгилаш зарур бўлганда, рўйхатга
олишда, терминални ўчиришда ва бошқа ҳолларда қўлланилади. Бундай
тармоқдан фойдаланишда операторлар учун қулайликлар маълум, демак, уни
яратиш ўз маъносига эга. Балки бу тўлақонли NGN тармоғи томонига асосий
қадамлардан бири бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |