Кредитный договор №


VIII.Форс-мажор ҳолатлари (ФМҲ)



Download 163,5 Kb.
bet7/8
Sana06.07.2022
Hajmi163,5 Kb.
#749887
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
0b00794de55fff5b85823c345ceec4d1

VIII.Форс-мажор ҳолатлари (ФМҲ)

8.1. Томонлардан ҳеч бири мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаганлик учун, агар бу бажармаганлик шартнома тузилганидан кейин юзага келган ҳамда уларни олдиндан кўра олиш ва оқилона чоралар билан олдини олишнинг имкони бўлмаган енгиб бўлмас куч ҳолатлари (сув тошқини, ёнғин, зилзила ва бошқа табиий офатлар) туфайли келиб чиққан бўлса, жавобгар бўлмайдилар.


8.2. ФМҲ таъсири қайси Томонда юзага келган бўлса, шу Томон бу ҳақда зудлик билан бошқа томонни хабардор қилиши шарт. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддатлари енгиб бўлмас куч ҳолатлари (ФМҲ) амал қиладиган вақтга мутаносиб муддатга кўчирилади.


IХ. Бошқа шартлар

9.1. Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ, Қарз олувчи Банкка ўз фаолиятини юритиш, Банк томонидан мазкур Шартнома шартларини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа мақсадларда Банк томонидан Қарз олувчининг ҳар қандай шахсий маълумотларига ишлов бериш ва улардан фойдаланишга муддатсиз розилигини тақдим этади.


9.2. Ушбу билан Қарз олувчи барча алоқа воситалари: почта тарқатмаси, СМС-тарқатма, овозли тарқатма, электрон хатлар тарқатмаси ва ҳ.к.дан фойдаланган ҳолда, аммо улар билан чекланмасдан бевосита алоқаларни амалга ошириш йўли билан Банк хизматларини тарғиб қилиш билан боғлиқ реклама материалларини Банкдан олишга ўз розилигини билдиради.
9.3. Мазкур Шартномада кўзда тутилмаган ҳолатларда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига таянади.
9.4. Мазкур Шартнома бўлимларининг сарлавҳалари фақат ҳаволалар қулайлиги учун хизмат қилади, улар Томонларнинг ниятларини аниқлаш ёки изоҳлаш учун мўлжалланмаган, шунингдек улар мазкур Шартнома бандлари ва мазмунини ўзгартирмайди ва уларга ҳеч қандай тарзда таъсир қилмайди.
9.5. Мазкур Шартнома Банк ва Қарз олувчи томонидан имзоланганидан кейин кучга киради ва Қарз олувчининг Банк ва/ёки кафил олдидаги мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар амал қилади.
9.6. Мазкур Шартнома ёки у муносабати билан келиб чиқиши мумкин бўлган барча низоларни томонлар музокаралар йўли билан ҳал қилишга интилади. Агар томонлар келишувга эришмаса, улар ўртасидаги низо Банк (агар қарз филиал томонидан берилган бўлса, Банк филиали) жойлашган манзил бўйича, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда судда ҳал этилади.
9.7. Шартнома шартларини ўзгартириш, уни узайтириш ёки келишилган ҳолда муддатидан олдин бекор қилиш ишлари Томонларнинг қўшимча ёзма келишуви бўйича амалга оширилади, мазкур Шартноманинг 7.2-бандида тилга олинган ҳолатлар бундан мустасно.
9.8. Мазкур Шартномага барча иловалар ва қўшимчалар унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
9.9. Мазкур Шартнома икки нусхада, Банк ва Қарз олувчи учун бир донадан тузилди. Барча намуналар бир хил юридик кучга эга.



Download 163,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish