Кредитлашни ташкил этиш кредит муносабатларининг икки субекти – банк ва қарз олувчининг ўзаро мажбуриятлари ҳамда манфаатларини уйғунлаштиришни назарда тутади. Кредитор сифатида банкларнинг олиб борадиган фаолияти улар учун меъёрий бўлган ҳужжат кредит сиёсатида ўз аксини топади. Тижорат банклари кредит сиёсатини мустақил тузадилар.

Банкнинг кредит сиёсати – кредитлаш жараёнида юзага келувчи рискларни бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларининг кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир ко‗рсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир.
Банк кредит сиёсати қуйидагилардан иборат:
Банк кредит сиёсати қуйидагилардан иборат:
- банк кредит портфелини аниқлаш ва шакллантириш (кредит турлари, берилиш ва қайтарилиш шартлари, қоплаш муддатлари, миқдори ва сифати) билан бог‗лиқ масалалар;
- банк раисининг кредит фаолияти учун жавоб берадиган ўринбосари, кредит қўмитаси раиси ва кредит инспекторига юкланган ваколатлар рўйхати (энг кўп кредит суммалари ва турлари);
- банкнинг кредит бериш соҳасидаги ҳуқуқлари ва ахборот тақдим этиш боўйича жами мажбуриятлар;
- кредит аризалари боўйича текшириш ва қарор чиқариш тизими баёни; - кредит аризасига илова қилинадиган зарурий ҳужжатлар ва кредит ишида сақланадиган ҳужжатлар роўйхати (қарздорнинг молиявий ҳисоботи, кредит шартномаси, гаров, кафолат бо‗йича шартнома ва ҳ.к.);
- мижознинг молиявий аҳволи ва кредитга лаёқатлик кўрсаткичлари таҳлили; - кредит ҳужжатлари сақланиши ва текширилиши учун жавобгарлик, ким ва қандай ҳолатда уларни олиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисида батафсил маълумотлар;
- кредитнинг таъминланганлиги ва уни қабул қилиш, баҳолаш ва амалга оширишнинг асосий қоидалари;
- барча кредитлар сифатини белгилайдиган меъёрлар баёни;
- энг юқори кредит имтиёзларини белгилаш ва кўрсатиш ва ҳ.к.