Мавзу: “Кредит шакллари ва улардан мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда фойдаланиш” Кредит муносабатларининг субъектлари ва объектига, фоиз ставкасига ва кредитнинг харакат доирасига қараб кредитнинг қуйидаги мустақил шакллари амалиётда қўлланиши мумкин. Бўлар банк кредити, тижорат кредити, истеъмол кредити, давлат кредити, халқаро кредит.
Тижорат кредити - бу сотувчиларнинг ҳаридорга тавор шаклида берадиган кредитидир.
Бунда таворлар маълум муддатда пулини тўлаш шарти билан насияга берилади.
Тижорат кредити олувчилар унинг эгасига вексeл (қарзини мажбурятномаси) ни беради.
Насияга олиш орқали берилган қарз йиғиндиси таворнинг эл катори нархи ва миқдорига боғлиқ бўлади. Масалан: 1000 метр духоба гесилга ҳар бир метр 2 доллардан брилади. Бундан духоба эгасига ҳаридорга берган қарзи 2000 долларни ташқил этади. Тижорат кредитида фоиз насияга сотилган духоба нархига устама шаклини олади шу сабабли духоба насия катори нархдан юқори нахтда берилади. Масалан: духоба нақд пулга ҳар бир метри 2 доллардан сотилса насияга 2.5 доллардан берилади. Мана шу 0.5 доллар устама фоиз бўлади.
Тижорат кредити беришнинг асосан куйидаги усули мавжуд:
Вексил усули. Вексил усулида тавар етказиб берилгандан сўнг сотувчи ҳаридорга траттани такдим этади, ҳаридор ўз навбатида акцентлайди яъни траттада кўрсатилган йиғиндини ўз вақтида тўлашга розилик беради.
Очиқ счёт орқали бериш. Очиқ счёт орқали тижорат кредитини беришни мазмуни шундайки ҳаридор таворга бюртма бериши биланок, у юклаб жунатилади.
Тўловни маълум белгиланган муддатда амалга оширган шароитда чегирма бериш. Чегирма бериш усулида агар ҳаридор тўлов хужжатлари ёзилгандан сўнг, шартномада келишилган маълум давр ичида тўловни амалга оширса тўлов йиғиндисидан чегирма берилади. Агар ушбу давр ичида тўловни тўлай олмаса унда тўловни белгиланган муддатда тулик амалга оширади.
4. Мавсумий кредит.
5. Консигнация.
Крeдит берилганда мижоздан муддатли мажбуриятнома олиниб (корхона рахбари ва бош бухгалтири имзолари ва корхона мухри билан) унда кредит қайтарилиши лозим бўлган муддатга корхона банкидаги ўзининг тегишли ҳисобидан белгиланган сўммани сўзсиз талаб бериши мажбурияти расмийлаштирилган бўлади. Муддатли мажбуриятнома банкда балансдан ташқари 91809 ҳисобига кирим қилинади. Кредитни қайтариш муддати етиб келганда қарз олувчи ҳисобида кредитни қайтариш учун маблағ бўлмаса, кредит муддати ўтган кредитлар ҳисобига утказилади. Кредит буйича муддатли мажбуриятнома 2-картотекага олинади ва календар навбат тартибида тўланиши лозим.