Кредит ва пул муносабати фарқлари
Қатнашувчи субъектлар.
пул муносабатларида сотувчи ва сотиб олувчи иштирок этса
кредитда – қарз берувчи ва қарз олувчи қатнашади.
Кредитда тўловлар муддати ўзгаради, муддати узайтирилади, пуллик муносабатларда эса товарлар ва пулнинг ҳаракати бир вақтда содир бўлади.
Кредит пулнинг мустақил алмашув қиймати сифатидаги ҳаракатини англатади. Яъни П—П ҳаракати кузатилади. Пуллик тўловлар эса пулнинг нафақат товарсиз ҳаракатини, балки товарлар билан боғлиқ бўлган ҳаракатини англатади.
Кредит муносабатларида қатнашувчи томонларнинг вақтинчалик молиявий муносабатларда талабларни қондиради (пул умумий эквивалент сифатида хоҳлаган товар айирбошлаш - кредит эса фақат конкрет товарга вақтинчалик талабни қондиради).
Пул умумий эквивалент вазифасини бажаради. Кредит бўлса, пулнинг асосан муомала воситаси функциясини бажаради.
Кредитнинг моҳиятини тўғри англашда ишонч тушунчаси катта ўрин тутади. Кредит муносабатларида бу бирламчи тушунчадир. Бу мулоҳаза дунёда жуда кенг тарқалган.
Шундай бир ҳикоя бор. Бир кун машҳур банкир Ротшильд олдига бир нотаниш ёш йигит келиб 1 млн. долл. сўрайди. Банкир уни кўриб савлатига кўм-кўк кўзларга боқиб ишонади ва 1 млн. долл. кредит беради ва дейди “кредитда биринчи ўринда мен учун ишонч”, деб таъкидлайди.
Иккинчи бир инсон машҳур немис иқтисодчиси профессор В.Лексис (1837—1914) - “Кредит и банки” деган асарида таъкидладики, кредит муносабатларида ишонч биринчи ўринда турмайди. У шундай таъкидлайди: кундалик ҳаёт кўрсатаяптики, ҳозирги кунда кредиторлар-қарз олувчиларга нисбатан кўпроқ ишончсизлик билан қарайдилар, шунинг учун ҳар бир кредит муносабатларида кредитор кафолатли муносабат бўлиш тарафдори бўлиб, қарз олувчиларнинг тўлов қобилиятига боғлиқ равишда кредит муносабатларида бўлади. Лексис В. умуман кредит муносабати бўйича, кредит моҳияти нуқтаи-назардан фикр юритади. Бундан қандай мулоҳаза қилиш мумкин!
Албатта ишонч кредит муносабатларини асосини ташкил қилади.
Ишонч фақат кредитга эмас, балки бошқа муносабатлар учун ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Реал ҳаётда кредит муносабатларини ифодаловчи муносабатлар кўп учрайди, масалан, кўп ҳолларда кишилар, корхоналар харажат қилишади, лекин харажатга тенг эквивалент қайтим олмайди.
а) рўзнома, ойномаларга обуна бўлиш, коммунал тўловлар - лекин булар кредит муносабатлари эмас.
б) сотувчилар иқтисодий инқирозлар шароитида олдиндан тўлаш талабини қўяди (кийим тикиш, мебель ясаш), олдиндан қиймати тўланган тўловларни қайтариш, ваҳоланки, кредитда қайтариш кредит учун асосий хислатдир. Кредит муносабатларида кредит шартномаси бирламчи ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
в) кредит муносабатларида қийматнинг ҳаракати П- П шаклида амалга ошади, товар-пул муносабатларида П-Т-Пшаклида рўй беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |