Асосий босқич
|
Ғоялар генерацияси
|
Муаммонинг ечимлари шакллантирилади. Энг юқори самарага эришиш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур: ғоялар сони иложи борича кўп бўлиши, ҳеч қандай чегара қўйилмаслиги керак; ҳар қандай танқид таъқиқланади; ноодатий, ҳатто аҳмоқона кўринган ғоялар ҳам ҳисобга олинади; ғоялар қўшилади ва энг яхшилари танланади.
|
Эксперт босқичи
|
Ғояларни гуруҳлаш, танлаш ва баҳолаш
|
Ғоялар гуруҳларга бирлаштирилади, таҳлил қилинади ва баҳоланади. Энг қимматли ғоялар ажратилади ва ақлий ҳужум натижаси аниқланади.
|
Латерал фикрлаш (инг. lateral thinking – кўндаланг, чеккага йўналтирилган) – ностандарт ва қолипсиз фикрлаш қобилияти, муаммони ечишда максисмал даражадаги ёндашувлардан фойдаланиш. Ушбу атама
1967 йилда креативлик соҳасидаги энг обрўли мутахасислардан бири Эдвард де Боно томонидан таклиф этилган.
Одатда, миямиз муаммоларни олдиндан, одатий ва олдиндан башорат қилиш мумкин бўлган ечимлар билан ҳал қилишни афзал кўради. Аксарият ҳолларда муаммони ҳал қилиш учун ҳар бири асосланиши лозим бўлган кетма-кет қадамларни назарда тутувчи ёндашувни танлаб, “вертикал” (мантиқий) фикрлаймиз. Латерал фикрлаш одатий мантиқий фикрлаш усуллари ёки одатда эътиборга олинмайдиган элементлардан фойдаланган ҳолда қийин вазифаларни ҳал қилишга ёрдам беради.
Эдвард де Боно латерал фикрлашга асосланган прототиплаштириш усули бугунги кунда дизайн-фикрлашда кенг қўлланилоқда. Дизайн фикрлаш (инг. design thinking) – потенциал мижозларнинг мавжуд муаммолари ечимига йўналтирилган қарорлар, маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқиш усулидир. Инсонга йўналтирилган бу усулда муаммони ечишга ностандарт ёндашиш инсонларни тушунишдан бошланиб, уларнинг индивидуал эҳтиёжларига мос тарзда ишлаб чиқилган инновацион таклифлар билан ниҳоясига етади.
Ушбу тушунчани илк бор таклиф этган Г. Саймон дизайн- фикрлашнинг қуйидаги еттита босқичини ажратиб кўрсатган:
Муаммони аниқлаш
Тадқиқотлар
Ғояларни шакллантириш
Прототип яратиш
Энг яхши ғояни танлаш
Қарорни жорий этиш
Натижани баҳолаш.
Бугунги кунда дизайн-фикрлаш жараёнининг кўплаб вариантларидан фойдаланилмоқда. Уларда босқичлар сони учтадан еттитагачани ташкил этади, аммо уларнинг барчаси Г. Саймоннинг моделига асосланган. Жумладан, Хассо-Платтнер номидаги Стэнфорд дизайн институти (D- Schools) томонидан қуйидаги беш босқичли модель таклиф этилган:
Эмпатия (ёки эмоционал интеллект - бу инсоннинг ҳиссиётларини тушуниш, ўзини унинг ўрнига қўйиб кўриш ва ҳамдардлик кўрсатиш).
Аниқлаш
Ғояларни шакллантириш
Прототип яратиш
Тест ўтказиш.
Танқидий фикрлашни ривожлантириш учун қўлланиладиган усуллар:
Do'stlaringiz bilan baham: |