К-У да паст ҳароратли газларни ишлатишнинг ўзига хос хусусиятлари.
2. Конвектив К-У ларнинг иссиклик техник ва корструктив хусусиятлари .
Паст ҳароратли газларнинг иссиклигидан фойдаланилганда (ТГ<11001200 0К;) ўрнатилган К-У лар одатда сув киздирувчи (экономайзер) ва буғлантиручи кизувчи юзалар ва буғ киздиргичига эга бўлади. Газларнинг совутиш даражаси куйидаги нисбатга боғлик:
Д/VГ
бу ерда: Д - козон буғ ишлаб чикариш куввати кг/соат; VГ - киздирувчи газ сарфи, м3/соат;
Киздирувчи газ харорати ТГ камайиши билан иссиклик ташувчи газнинг сарфи анча ортади, нисбат Д/VГ (Д=const) анча камаяди. Одатдаги козонлар учун табиий ѐкилғида Д/VГ 1 бўлса, паст температурали газларда ишлайдиган К-У учун Д/VГ0,120,15. Схема бўйича (3-расм ) кизувчи юзалар паст температурали К-У жойлашганда экономайзердан кейинги газлар харорати куйидагича аникланади:
бу ерда: ТТ - ишлаб чикарилаѐтган буғ босимидаги тўйиниш харорати 0К; hT, hT.C - тегишлича (тўйинган) кайнок сувнинг ва таъминот сувининг экономайзерга киришдаги энтальпияси; ТМИН - газ ва тўйиниш харорати ТТ орасидаги иктисодий максадга мувофик минимал температуралар фарки, 0К.
Формуладан кўринадики, К-У дан чикиб кетаѐтган газлар харорати ТТ ҳароратга боғлик, ТТ эса ўз навбатида системадаги буғ босимига, таъминот сувининг бошланғич хароратига ва Д/VГ нисбатга боғлик. Шунинг учун паст ҳароратли К-У лар учун Д/VГ нинг кичик кийматларида алоҳида экономайзерларни ўрнатиш кам эффект беради, сабаби газлар уларда кичик кийматга совутилади. Газларнинг бошланғич ҳарорати ва Д/VГ ошиши билан газларнинг кўпрок совуши таъминланади.
Паст ҳароратли газларни ишлатиш иссиклик алмашинувини жадаллаштириш учун К-У ларда улардан газларни кўндалангига ўтказиш, илонсимон конструкцияли кизувчи юзалар (25 дан 32 мм гача) ишлатиш лозимлигини келтириб чикаради
Иш ишончилигини ошириш учун буғ-сув аралашмаси мажбурий циркуляциялантирилади, горизонтал газ кувурли К-У ларда табиий циркуляция амалга оширилади.
Газлар тезлигининг оширилиши (34 м/сек.) аэродинамик каршилик ошиши (тезлик квадратига пропорционал) ва сўрувчи ускуналарда электр энергия сарфи ортиши билан белгиланади (чекланади).
Газ кувурли К-У лар.
Газ кувурли К-У лар саноатда кенг таркалган. Ёниш маҳсулотлари бундай К-У ларда барабан сув ҳажмида жойлашган кувурлар ичидан ўтади. Бу козонлар махсус омбуровка талаб килмайди, юкори газга чидамлилиги, ўрнатиш ва тайѐрланиши оддийлиги, хизмат килиши оддийлиги ва таъминот сувига талабининг пастлиги билан характерланади. Бу турдаги К-У нинг асосий камчилиги унда иссикликдан фойдаланиш коэффициентининг пастлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |