Коуз теоремасининг асосий қоидалари Р. Коуз томонидан «Алоқа федерал комиссияси» (1959) ва «Ижтимоий харажатлар муаммоси» (1960) мақолаларида ифодаланган, лекин Коузнинг ўзи теорема атамасини ишлатмаган [47]



Download 23,45 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi23,45 Kb.
#160006
Bog'liq
теоремаси


Aim.uz

Коуз теоремаси
Коуз теоремасининг асосий қоидалари Р.Коуз томонидан «Алоқа федерал комиссияси» (1959) ва «Ижтимоий харажатлар муаммоси» (1960) мақолаларида ифодаланган, лекин Коузнинг ўзи теорема атамасини ишлатмаган [47]. Р.Коуз қоидаси қисқа тарзда қуйидагича ифодаланади: мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлаш бозор механизми асосида кечади ва у ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматининг ошишига олиб келади, демак, якуний натижа ҳуқуқий қарорга боғлиқ эмас. Коуз теоремасининг тўлиқ мазмуни шундай ифодаланади:
Агар мулкчилик ҳуқуқлари аниқ тафсирланиб, трансакция харажатлари нолга тенг бўлса, у ҳолда, агар даромад самарасидан фикрни бошқа томонга бурсак, мулкчилик ҳуқуқларининг тақсимланишидаги ўзгаришлардан қатьи назар, ишлаб чиқаришнинг таркиби ўзгармасдан қолади.
Бошқача қилиб айтганда, мулкчилик ҳуқуқларининг дастлабки тақсимланиши ишлаб чиқаришнинг таркибига таъсир ўтказмайди. Чунки пировардида ҳуқуқларнинг ҳар бири ушбу ҳуқуқдан энг самарали фойдаланиш асосида у учун энг юқори нархни таклиф этишга қодир бўлган мулкдорнинг қўлида бўлади. Теорема шартига кўра, трансакция харажатларига эътибор қаратмаган ҳолда, мулкчилик ҳуқуқларининг муайян эгаси ҳақида эмас, балки ресурсларга бўлган мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлашнинг муҳимлиги ҳақида хулоса чиқариш керак бўлади. Шу нуқтаи назардан мулкни ислоҳ қилишнинг биринчи босқичида эгалик қилиш ҳуқуқини меҳнат жамоасими, корхона маъмуриятими, Давлат мулки қўмитасими ёки бошқа тизимми, ким қўлга киритганлиги муҳим эмас, пировардида бу ҳуқуқни ундан ҳақиқий манфаатдор бўлган ва самарали мулкдор қўлга киритишидир.
Коуз теоремасининг яна бир хусусияти шундаки, теоремани исботлаш учун мулкий хуқуқларнинг алмашинуви бўйича аниқ амалий мисоллардан фойдаланилган. Масалан, олдинги бобда келтирилган икки фермернинг икки яйловдаги мулкий хуқуқларининг ўзгариши бўйича айрим вазиятлар таҳлилини чуқурлаштириш керак бўлади. Хусусан, биринчи фермер ўз яйловига бориши учун бошқа фермернинг яйловидан ўтишга тўғри келса, бундай вазият (пода ўтган йўлакда бошқа фермер яйловининг пайхон бўлиши ёхуд моллар сонининг кўпайиши)да ўзаро қўшимча келишувларни тақозо этади. Яна бир бошқа мисол сифатида бир хонада ўтирадиган иккита ходим (кашанда ва сигарет тутуни меҳнат унумдорлигига салбий таъсир этадиган шахс)нинг ўзаро келишувини ташкил этишни келтириш мумкин.
Коуз теоремасини кўриб чиқиш ҳуқуқларни мулкдорлар фойдасига энг самарали тарзда қайта тақсимлаш жараёнида ўрин тутади. Мамлакатимизда ҳуқуқларни қайта тақсимлаш жараёни деярли ҳуқуқларни дастлабки тафсирлашдан сўнг дарҳол бошланди. Яъни, давлат корхоналари хусусийлаштирилиб, акциядорлик жамиятларига айлантирилди. Бунда акциялар ё корхона ишчилари ва маъмуриятининг, ёки ташқи инвесторнинг қўлига ўтди. Акциядорлик жамиятларига айлантирилган йирик корхоналарнинг аксариятида давлат, ташқи инвестор назорати амал қилади.
Бошқача айтганда, мулкчилик ҳуқуқларини дастлабки тафсирлашнинг аввалги босқичида аксарият корхоналарга эгалик қилиш ҳуқуқи меҳнат жамоасининг қўлидан давлат, маъмурият ва кам ҳолларда ташқи сармоядор қўлига ўтди.
Чунки, давлат мулкини ўзгартириш йўли билан ташкил этилган акциядорлик жамиятларида ҳуқуқларни тақсимлаш анча мураккаб кечади. Ушбу корхоналарда юзага келган мулкчилик муносабатларини таърифлаш учун борган сайин «қайта гуруҳлашган» (Д.Старк) ёки «чигаллашиб кетган» (Б.Шаванс) мулк атамалари кўпроқ ишлатилмоқда. Қайта гуруҳлашган мулк деганда қонун билан мустаҳкамланган ва реал мулкчилик ҳуқуқларининг мос келмаслиги, назорат механизмлари ва корхонанинг ташкилий чегараларининг «йўқотилганлиги» тушунилади. «Чигаллашиб кетган» мулк атамаси шундай ҳолатга эътиборни қаратадики, эгалик ҳуқуқининг қонун билан белгиланган эгалари – маъмурият ва ташқи сармоядорлардан ташқари корхонанинг фаолият кўрсатиши устидан назоратни у билан ўзаро боғлиқ корхоналар, асосий етказиб берувчилар, сотиш фирмалари ва истеъмолчилар амалга оширишади.
Қайта гуруҳлашган мулкчилик шакли пайдо бўлишининг асосий маъноси активларни тезкор қайта гуруҳлаш ҳамда хатарларни хижерлаш ва тақсимлаш имконини берувчи пассивларни бирлаштириш учун замин яратишдан иборат. Хусусан, корхоналарнинг ўзаро катта ҳажмдаги қарзларини бартараф этишда корхоналарга фаолият кўрсатишни давом этиш имконини берувчи ўзаро назорат механизмларининг мавжуд бўлишини назарда тутади. Шунингдек, банкротлик эҳтимоли юзага келган тақдирда эса корхона активларни қайта гуруҳлаган ҳолда, мажбуриятларни бажариш учун ресурсларнинг топилиши осонлашади.



Aim.uz



Download 23,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish