Мол етказиб берувчи – товар етказиб бериш билан
шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъект.
Пудратчи – буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги шартномага асосан белгиланган тўлов учун маълум ҳажмдаги ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатишни амалга оширувчи жисмоний ёки юрдик шахс.
Субпудратчи – пудратчи томонидан бажарилиши керак бўлган ишларнинг бир қисмини бажаришни пудратчининг буюртмасига асосан амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс
Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларнниг вазифалари:
- мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан муносабатларда шартномаларнинг тузилиши ва буюртмалар ҳажмининг белгиланиши юзасидан режа ҳисоб-китобларини тузиш;
- мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан тузилган шартномалар устидан назорат ўрнатиш;
- мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан юзага келадиган операцияларни дастлабки ҳужжатлаштириш;
- мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини ташкил этиш
Харидор – шартномага кўра корхонадан келишилган нарх ва
белгиланган муддатларда товар сотиб олувчи ва харид учун
тўловни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс.
Буюртмачи – ишлаб чиқарувчи (хизмат кўрсатувчи ёки
ишларни бажарувчи) корхонага олдиндан белгиланган ҳажмдаги
маҳсулот(иш, хизмат)ларни белгиланган талаблар асосида
етказиб бериш(бажариш, кўрсатиш)га буюртма берган юридик ва
жисмоний шахс.
Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнниг вазифалари:
- харидор ва буюртмачилар билан муносабатларда шартномаларнинг тузилиши ва буюртмалар ҳажмининг корхона ишлаб чиқариш қувватига мувофиқлиги ва корхона молиявий натижаларига таъсири юзасидан режа ҳисоб-китобларини тузиш;
- харидор ва буюртмачилар билан тузилган шартномаларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;
- харидор ва буюртмачилар билан юзага келадиган операцияларни дастлабки ҳужжатлаштириш;
- харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини ташкил этиш
Ҳисобварақ-фактура Республикаси пул бирлиги -
Ўзбекистон сўмда ёзилади.
Тузилган шартномалар шартларига кўра товарлари, хизматлари нархи (тарифлар) хорижий валютага эквивалентликда белгиланадиган хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни хорижий валютага эквивалентликда ёзиб, Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - ҳисобварақ-фактура ёзилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича қайта ҳисобланган сўмларда акс эттирадилар.
Ҳисобварақ-фактура етказиб берувчи корхона (пудратчи, ижрочи) томонидан харидор корхона (буюртмачи) номига камида икки нусхада ёзилади, уларнинг бир нусхаси товарларнинг юклаб жўнатилиши (ишларнинг бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши) санасидан кечиктирмасдан етказиб берувчи томонидан харидорга тақдим қилинади.
Ҳисобварақ-фактуранинг иккинчи нусхаси етказиб берувчида қолади
Ўз маҳсулот(товар, иш, хизмат)ларини узлуксиз
етказиб берадиган корхоналар бўйича ҳисобварақ-
фактуралар истеъмолчиларга ҳисобварақни
расмийлаштириш билан бир вақтда, лекин бир ойда
бир мартадан кам бўлмаган тарзда ёзилади. Бунда
ҳисобварақ-фактураларнинг ёзилиши маҳсулот
сотилган ҳисобот даврида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |