Коррупция ва унга карши кураш тушунчаси. Коррупцияга карши кураш борасида халкаро хукукий хужжатлар



Download 61,71 Kb.
bet7/10
Sana24.02.2022
Hajmi61,71 Kb.
#250722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5-6 mashg'ulot Mavlonbek

Жамоатчилик экспертизаси. “Экспертиза” тушунчаси муайян масалани мутахассислар томонидан ўрганиш ва у ҳақда хулосалар беришни англатади. Ижтимоий соҳада шундай масала ва муаммолар мавжудки, уларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш муайян қийинчиликлар билан боғлиқ. Бу қийинчиликлар ўрганилаётган масала ва муаммонинг мураккаблиги туфайли вужудга келади. Шунинг учун ҳам, жамиятда экспертиза қилишга катта эҳтиёж мавжуд.
Экспертиза қилиш, кўпинча, бирор бир ҳужжат, лойиҳа, бажарилган иш натижалари ҳақида хулоса беришни англатади. Ижтимоий экспертиза мутахассис (эксперт)лар томонидан объектнинг ҳолатини ташхислаш, унинг ҳақидаги ахборот тўғрилиги ва ишончлилигини аниқлаш, унинг кейинги тадрижини, шунингдек, бошқа объектларга таъсирини прогнозлаш ҳамда қарор қабул қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқишни қамраб оладиган тадқиқотдир. Экспертиза, жумладан, жамоатчилик экспертизаси тўрт функцияни бажаради:
1. Диагностик функция. Мазкур функция ўрганилаётган объектнинг ҳолатини аниқлашни ифодалайди.
2. Ахборот-назорат функцияси. Мазкур функция объект ва унинг атрофидаги муҳит ҳақидаги ахборотни ўрганиш, унинг тўғрилигива ишончлилигини аниқлаш. Агар ахборотда ноаниқлик ва нотўғри маълумотлар бўлса, уларга тегишли тузатишлар киритишни билдиради.
3. Прогностик функция. Мазкур функция ўрганилаётган объектнинг яқин, ўрта ва узоқ истиқболда қандай ҳолатга ўтиш эҳтимолини аниқлашни билдиради.
4. Лойиҳалаш функцияси. Мазкур функция ўрганилаётган объектни экспертиза қилиш натижалариниижтимоий лойиҳалаш ва қарорлар қабул қилишда қўллашни назарда тутади.
Жамоатчилик экспертизасининг объектлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти, ижтимоий институт ва жараёнлар, концепциялар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиши мумкин. Жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш лозим бўлган объектларнинг барчасини санаб ўтиш жуда кўп вақт талаб қилади. Умумлаштириб айтганда, жамоатчилик экспертизасининг объекти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг қонунларга мослиги ёки мос эмаслигидан ташқари, ижтимоий, сиёсий аҳамиятга молик барча фаолият ва жараёнлар бўлиши мумкин. Лекин жаҳондаги мамлакатлар ўз тараққиётининг турли босқичларидаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб жамоатчилик назоратининг турли қирралари ёки объектларига оид қонунлар қабул қилиши мумкин. Жамият, ижтимоий гуруҳ ёки алоҳида шахслар ҳаёти ва фаолиятига ижобий ёки салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳужжат ва қарорлар экспертизадан ўтказилиши мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қабул қилган ёки қабул қилмоқчи бўлган қарорлар қуйидаги ҳолларда экспертизадан ўтказилиши тавсия этилади:
- қабул қилинган ёки қилинаётган қарорларнинг аҳоли ҳаёт фаолиятига ва турмуш даражасига ўтказадиган таъсири миқёсини аниқлаш зарур бўлганда;
- қабул қилинган қарорни амалга оширишнинг оқибатлари турли ижтимоий гуруҳлар, турли ҳудудлар ҳаётида вужудга келтирадиган оқибатлари қай даражада турли-туман бўлиши мумкинлигини аниқлаш зарур бўлганда;
- қабул қилинган қарор ва ҳужжатлар тўғрисида турли-туман, бир-бирига зид фикрлар мавжуд бўлганда;
- қабул қилинган ёки тайёрланган қарор етарли асосланмаганда. Унинг ижобий ва салбий оқибатлари қандай бўлиши аниқ бўлмаганда;
- қарор қабул қилаётган орган мазкур қарорнинг оқибатларини башорат қилишга эҳтиёж сезганда;
- бир-бирига зид бўлган қарор вариантлари мавжуд бўлганда.
Бизнинг мамлакатимизда жамоатчилик назорати бўйича тайёрланган қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган жамоатчилик экспертизасининг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг амалдаги қонунларга мослигини, шунингдек, мазкур қарорлар фуқаролар манфаатларига ҳамда жамоатчилик фикрига қай даражада мослигини аниқлашдан иборат.
Жамоатчилик экспертизаси мураккаб жараён бўлганлиги туфайли, унинг объективлиги ва холислигига эришишнинг асосий йўли экспертларнинг ҳамкорликда иш олиб боришидир.

Download 61,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish