Коррупция лот. Corrumpere — бузмоқ


Коррупциявий жиноятларнинг ўзига хослиги унинг хусусиятларидир



Download 237,06 Kb.
bet4/7
Sana03.07.2022
Hajmi237,06 Kb.
#733994
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
KORRUPSIYA 1.1

Коррупциявий жиноятларнинг ўзига хослиги унинг хусусиятларидир.
Коррупциявий жиноятлар:

қастдан содир этилади

яширин (латент)
характерга эга

хизмат ваколатлари
суистимол қилинади

ўзи ёки учинчи шахслар (қариндошлари, яқинлари, танишлари ва бошқала) манфаатини кўзлайди

махсус субъект (мансабдор шахс) томонидан содир этилади

гуруҳ таркибида
(келишилган ҳолда)
содир этилади
махсус субъект (мансабдор шахс) томонидан содир этилади,
яширин (латент) характерга эга,
қастдан содир этилади,
ўзи ёки учинчи шахслар (қариндошлари, яқинлари, танишлари ва бошқала) манфаатини кўзлайди,
гуруҳ таркибида (келишилган ҳолда) содир этилади,
ғаразли мақсадда (моддий ёки номоддий наф кўриш мақсадида)содир этилади,
хизмат ваколатлари суистимол қилинади.
Жамиятга маъқул ҳодисаларни юридик қонунлар тартибга солади. Шу нуқтаи назардан, коррупцияни ҳуқуқий жиҳатдан ғайриқонуний, қонунлар ман этадиган иқтисодий фаолият деб айтиш мумкин. Коррупция – глобал ҳодиса, ундан зарар кўрмаган мамлакат йўқ, лекин коррупциялашув даражаси турли мамлакатларда ҳар хил. Бу коррупция илдизлари чуқур бўлишидан гувоҳлик беради.
Коррупция демократия ва қонун устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, ислоҳотларга тўсқинлик қилиб, жамият тараққиётини ортга суради. Оқибатда ҳаёт сифати ёмонлашиб, одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисаларнинг илдиз отиши учун шароит юзага келади.
Коррупцияга қарши курашиш борасида юқорида келтирилган тушунчалардан ташқари бир қатор махсус иборалар ҳам ишлатилади.
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ХАЛҚАРО АНДОЗАЛАР - коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган кенгқамровли (универсал), минтақавий ва махсус халқаро хужжатлар мужмуи.
Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги кенгқамровли (универсал) хужжатлар тоифасига БМТ доирасида қабул қилинган конвенциялар Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияси (БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган), БМТнинг Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияси (БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган), БМТ томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши кураш резолюцияси (1995 й.), Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси (1996 й.), Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш ҳақидаги декларация (1997 й.), Коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича Глобал форум томонидан қабул қилинган “Адлия ва хавфсизлик органлари ходимларига нисбатан коррупцияга қарши кураш ва уларнинг виждонли ва пок бўлишини таъминлаш чоралари бўйича умумий тавсиялар” (Вашингтон, 1999 йил 24-26 февраль) киритилади.
Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги минтақавий хужжатлар тоифасига Америка минтақаси, Африка иттифоқи, Араб давлатлари лигаси, Европа Кенгаши, ЕИ, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ), ЕХҲТ ва бошқа минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган хужжатлар киритилади.
Булар ичида Европа Кенгашининг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни тозалаш, аниқлаш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш тўғрисидаги Конвенцияси (Страсбург, 1990 йил 8 ноябрь), Европа Кенгашининг Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги Конвенцияси (Страсбург, 1999 йил 27 январь), Европа Кенгашининг Коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисидаги Конвенцияси (Страсбург, 1999 йил 9 сентябрь) ўзига хос ўринга эга.
Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги махсус хужжатлар тоифасига Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги Америкааро конвенцияси (Каракас, 1996 йил 29 март), Африка иттифоқига аъзо давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан 2003 йил 12 июлда қабул қилинган Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга доир Африка иттифоқи Конвенциясини, Араб давлатлари лигаси томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши конвенцияси, ИҲТТ Иш юзасидан халқаро операцияларни амалга оширишда чет эллик давлат мансабдор шахси томонидан пора беришга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан қабул қилинган 1997 йил 21 ноябрь), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши кураш борасидаги Стамбул ҳаракат дастури 2003й. алоҳида аҳамият касб этади.
FATF каби халқаро ташкилотлар томонидан коррупцияга қарши кураш соҳасидаги бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар (Терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ операцияларни аниқлаш бўйича молиявий ташкилотлар учун FATF тавсиялари (2002 йил)) киритилади.
Давлат фуқаролик хизматчиси - ўз фаолиятини Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимларда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish