Коррекцион-тарбиявий ишлар аномал болаларнинг ривожланишидаги камчиликларни йўқотиш, камайтиришга қаратилган махсус педагогик чора-тадбирлар тизими бўлиб, фақат алоҳида нуқсонларни тузатишга йўналтирилган бўлмай, балки уларни умумий ривожлантиришга ҳам хизмат қилади
Коррекцион-тарбиявий фаолият боланинг идрок этиш имкониятларини ўзгартириш, ҳиссий-иродавий, индивидуал-шахсий сифатларини такомиллаштириш, қизиқиши, лаёқати, меҳнат, бадиий, эстетик ва б.ш. қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган педагогик хатти-ҳаракатдир
Do'stlaringiz bilan baham: |