п
Оп /
К
Шунга ўхшаш кўрсаткичларни кредитлар бериш бўйича ҳам чиқариш мумкин. Бу ҳолатда кредит бериш бўйича айланувчанлик тавсифини оламиз. Кўриниб
турибдики, қарз капиталини аниқлашнинг иккита ўхшаш тизимлари ўзаро бирмунча фарқ қилади.
Тўлаш муддати турли хил бўлган барча кредит захиралари таҳлилини ўтказиш учун мавжуд воситалар айланмалари ва таркибининг ўзгаришини тавсифлайдиган индекслар тизимини киритиш мумкин. Молия ресурсларининг ҳар бир таркибий қисми ҳар хил нархга эга бўлади ва
демак, харажатлар ҳам турлича бўлади. ҳар бир турдаги кредит амал қилишининг ўртача муддати,
унинг нархи, қарз маблағлари умумий ҳажмидаги улуши аниқланади. Агар бирон-бир вақт кўрсаткичини базавий деб оладиган бўлсак, ҳар бир турдаги кредитдан фойдаланиш ўртача муддатининг ўсиши каби кўрсаткични ҳам ҳисоблаб чиқиш мумкин.