Vқ = Mкум и.ч\ Ркум
Кейин 5л учун кетган миқдорлар йиғиндиси масса бўйича топилади.
mи+mкум +mc=mкор
Энди эса қоришма массаси асосида қоришма ҳажмини топиш мумкин.
Формула
бунда Ркор-қоришманинг зичланган ҳолатидаги зичлиги.
Ркор=2 кг\л=2000кг\м3
Шулар асосида, яъни коришма ҳажмини қумнинг ҳажмига бўлган ҳолда эса қоришма чиқиш коэффицентини аниқлаш мумкин.
Энди шу чиқиш коэффиценти асосида 1 м3 қоришмага кетадиган материаллар ҳакиқий сарфини аниқлаш мумкин.
1 .Цемент миқдори Qичи = Ц/ß
2. Охак хамири миқдори Q и.чох.х = Qох.х.\ß
З.Қум миқдори. Qи.ч.кум = 1/ß
4.Оҳак сeти миқдори. Ои.ч.ох.с,= Qоx.xX2/ ß
З.Сув миқдори. Ои.ч..сув= С/р
18.2. Махсус қоришмалар.
Курилиш шароитида ишлатиладиган махсус қоришмаларга гидроизоляцияли, инъекцион, акустик ва рентген нурларидан ҳимояловчи қоришмалар киради.
Гидраизоляцияли қоришмалар ортиқча нам шароитидаги иншоотларни ёки бино деворларини, подвалларни суваш учун мўлжалланган қоришмалардир. Бу коришмаларни таркиби куйидагича танланади. 1: 2,5 ёки 1: 3,5 (цемент-кум масса бўйича). Гидроизоляцияли крришмалар сув ўтказмаслиги 7%ошириш мақсадида унинг таркибига ҳар хил зичлови қўшимчалар (натрий алюминати, хлорли темир, битум эмулъсияси, латекс ва бошқалар) қўшилади. Инъекцион қоришмалар эса олдиндан таранглаган конструкцияларда архитектуравий занглашдан ҳимоялаш мақсадида, каналларни оралиқларини тўлдириш мақсадида ишлатилади. Улар майда қумли, цемент-қумли қоришма ёки цемент хамири кўринишида бўлиши мумкин. Бу коришмага боғловчи сифатида маркаси 400 дан бўлмаган портландцементдан фойдаланилади. Уларнинг сарфи 1м3 цемент-қумли қоришма учун 1 100... 1400кг ва 1м3 цемент хамири 13 00... 1600 кг бўлиши керак. Инъекцион қоришма камида 300 маркали бўлади. Қоришма аралашмасининг қовушоқлигини камайтириш учун сирт актив моддалар (СДБ ёки милонафт) богловчи массасига нисбатан 0,2% қўшилади. Акустика коришмалари портландцементли, шлакопортландцементли, оҳакли гипсли боғловчилар ва енгил сунъий кумлар-пемзали, перлитли, керамзитли(донадорлиги 3...5 мм) асосида тайёрланади. Бундай қоришмалар зичлиги 600. ..1200 кг/м3 гача бўлади.
Рентген нурларидан ҳимоялайдиган прортландцементли ёки шлакопортландцементли богловчи ва йириклиги 1,25 мм бўлган барит кумидан тайёрланади. Ҳимоялаш хоссаларини ошириш учун крришма таркибига литий, кадмий қўшилади. Рентген нурларидан ҳимояловчи қоришмалар зичлиги 2200 кг/м3гача. бўлади. Бундай қоришмалар$а« рентген кабинетларини деворларини, шипларини сувашда ишлатИшдилар.
Қоришма аралашмаси қоргичда тайёрланади. Қоргичларнинг сиғими 50 дан 1500 литргача бўлади. Қоргичларнинг кўчма ва стационар тур лари мавжуд. Қоришмалар марзлашган усулда-қоришма заводларида ҳам, курилиш майдончалардан ҳам тайёрланади.
Қурилиш коришмалари ишлатиладиган жойга махсус ускуналанган автоцистерналарда ёки автосамосвалларда ташилади.
Таянч иборалар
Қоришма. Қоришма тури. Қоришма хоссаси Қоришма қотиш шароити
бўйича тури.
Богловчининг тури бўйича қоришмалар. Вазифаси бўйича
қоришмалар. Сувокқатламнинг хили.
Қурилиш материали, қурилиш материали хоссаси, ҳақиқий зичлик, зичлик, сочилма зичлик, ғоваклик, сув шимувчанлик,
гидросикопиклик, намлик, сув ўтказувчанлик.
Совуққа чидамлик, иссиқ-совуққа чидамлик, ўтга чидамлилик. Химиявий хосса. Мустаҳкамлик, мустаҳкамлик чегараси, қаттиқлик, зарбга чидамлилик, ишқаланишга қаршилик. Магматик (отилиб чиққае) тог жинслари, гранит, диорит, габбро, лабрадорит, порфир, андезит, базальт, вулкан туфи, пемза Чўқинди тог жинслари, шагал, кум, гил, конгломерат, брекчия. Химиявий чўкиндилар, гипс тоши, доломит, магнезит. Органоген жинслар, оҳактош, чиғанокли оҳактош, бўр, диатомит, трепел, опока, шамот, торф. Метаморфик (шакли ўзгарган) жинслар, мармартош, гнейс, гилли сланецлар, кварцит. Керамика материали, гил, каолин, керамика, материаллари куйдяриб олинадиган хумдонлар, керамика материалларини куйдириш жараёни.
Назорат саволлар.
1.Курилиш қоришмалари деб нимага айтилади?
2.Курилиш тури деганда нимани тушунасиз?
3.Коришма хоссаларига нималар киради?
4.Қоришмалар зичлиги бўйича неча хил бўлади?
5. Қоришмалар қотиш шароитига қараб неча турли бўлади?
6.Боғловчининг турига қоришмалар неча хил бўлади?
7. Вазифасига қараб неча хил қоришмалар бор?
8.Деворбоп қоришмалар қандай талабларга жавоб бериши керак?
9.Сувоқ қоришмалар неча қатламдан иборат бўлади?
10.Қоришмага ранг бериш учун нима қилиш керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |