Коришма насоси Буёк пуркагич Полларни пардозлаш машиналари


Целлюлоза толаларидан тайёрланган матоларни пардозлаш



Download 89,5 Kb.
bet4/6
Sana13.06.2022
Hajmi89,5 Kb.
#665344
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Машина ва аппаратларни яратиш.

Целлюлоза толаларидан тайёрланган матоларни пардозлаш.
Целлюлоза толасидан тайёрланган, матоларни пардозлаш учун кимёвий ва физика - механиқавий усуллардан кенг фойдаланилади.
Ювиладиган аппретлар.
Ювиладиган аппретнинг асосий пардозловчи махсулоти крахмаллар (гуручники, буғдой, картошканиқи) декстрин, клей. Крахмал асосида тайёрланган композиция ок, оч ранг ва таги ок майда гулли матолар учун қўлланилади.
Матонинг ишлатилишига қараб аппрета таркибига оқартирувчи (оптик оқартирувчи ультрамарин), оўир қилувчи (барий, магний сульфат, бур, каолин), сув ўтказувчи (глицерин), юмшатувчи ( стеарин совуни, ёғи) ва бошқа компонентлар қушилади.
Кам ювиладиган аппретлар.
Хозирги пайтда пардозлашда крахмал синтетик смолалар билан уваффакиятли алмаштирилмокда. Бунда нафақат озик-овкат махсулоти тежалади, балки матонинг пардозлаш сифати ҳам яхшиланиб, юргизилган пардоз ювиш ва бошқа таъсирларга чидамли бўлади. Айникса термопластик полимерлар асосида тайёрланган композиция катта аҳамиятга эга. Тўқимачилик саноатида термопластик полимерлар эмульсия ёки латекс кўринишида қўлланилади. Полиэтилен, поливинилацетат эмульсияси, полиакрил бирикмалари асосида тайёрланган эмульсиялар (эмукрил С ва М), полиметил метакрилат латекси, каучук асосидаги латекслар кенг миқёсда қўлланилади. Матога эмульсия (латекс) юргизиб қуритилгандан кейин толага юпқа ва текис парда хосил бўлади.
Ювилмайдиган аппреталар
Ювилмайдиган аппретлар тайерлаш учун термореактив смолаларнинг турли предконденсатларидан фойдаланилади.
Термореактив смолаларнинг предконденсати деб, мато юзасига юргизилган юқори молекулали бўлмаган бирикмаларнинг маълум шароитда ( катализатор, иситиш) поликонденсатланиб сувда эримайдиган узун боғланган смолалари аталади.
Термореактив смолаларнинг предконденсати целлюлоза махсулотларига тулдирувчи, кам сувга кирувчи, кам ғижимланувчи, товланувчи, ялтиллаган хусусият беради. Кенг таркалган препаратлардан техник номланган карбомол, карбомол ЦЭМ, карбомол ЛГ, метазин, гликазин, карбозон Э ва О. Уларнинг ҳаммаси метилол( – СН2ОН) хосиласининг органиқ бирикмаси. Органиқ бирикмаларнинг реакцияга кириш кобилиятига қараб икки гурухга бўлиш мумкин. Биринчисига молекуласи бир бири билан узаро таъсир қиладиган бирикмалар бўлиб, уларга мочевинаформальдегид (карбомол) ва меламинформальдегид (метазин) смолалари киради.
Мочевина формальдегид смоласи предконденсатининг асосий махсулоти метилолмочевина бўлиб, у мочевина ва формальдегиднинг ўртасидаги реакциядан олинади.
NH2 HN – CH2OH
│ │
C = O +2CH2O C = O +2H2O
│ │
NH2 HN – CH2OH
Диметилолмочевина
Диметилолмочевина таркибида эркин метилол СН2ОН группаси ва азот атомидаги фаол водород атомининг бўлиши билан юқори реакцияга киришиш кобилиятига эга. Шунинг учун ҳам унинг саклаш муддати кам бўлади.
Метазин препарати меламиннинг формальдегид билан реакцияси махсулотидан иборат.
Ишлатиладиган формальдегиднинг миқдорига қараб турли бирикма хосил бўлади. Кўпрок реакцияга кобилиятли бирикмаси триметилолмеламин


триметилолмеламин
меламиннинг метилоли хосилалари диметилолмочевинага нисбатан фаол, шунинг учун ҳам уларнинг метилол группаси қисман алқилланади. Метазин шунака препарат хисобланади.
Юқори харорат ва католизатор иштирокида бу бирикмаларнинг молекуласи узаро фаол таъсирлашиб (поликонденсатланиб), тола структураси ичига смола хосил қилади.
Целлюлоза махсулотларини пардозлаш препаратлари билан ишлов берганда, толанинг субмиқроскопик ўовакларини ва аморф бушликларини тулдиради.
Маълум харорат ва шароит яратгандан кейин бу бушликларда кимёвий реакция бориб смола хосил бўлади ва целлюлозанинг гидрооқсил -ОН группаси билан узаро таъсирлашади

Download 89,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish