Корхонанинг иқтисодий манфаатлари нималардан иборат?



Download 20,23 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi20,23 Kb.
#203241
Bog'liq
4-Мавзу Назорат саволлари




      1. Корхонанинг иқтисодий манфаатлари нималардан иборат?

Иқтисодий манфаатлар корхонанинг барқарор, ишончли, молиявий-иқтисодий жиҳатдан самарали фаолият юритиши, персоналнинг шахсий хавфсизлиги ва фаоллигини ошириш, йетарли даражада моддий, информацион интеллектуал салоҳиятга ега бўлишидан манфаатдорлигидан ҳам юзага келади. Иқтисодий назария фанида хўжалик субъектлари фаолияти тўғрисидаги бир қанча консепсиялар илмий жиҳатдан асосланган.



      1. Корхона фаолиятининг асосий мақсади нима?

Корхона (фирма) фаолиятининг асосий мақсади фойда (даромад) олиш ҳисобланади. Шунингдек, корхонанинг манфаатларига ишлаб чиқаришни кэнгайтириш, персоналнинг касбий маҳоратини ошириш, фан-техника тараққиёти ютуқлари асосида технология ва меҳнатни ташкил етишни такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва таклиф етилаётган маҳсулотнинг истеъмолчилари, мижозлари ва инсофли шерик, ҳамкорларнинг сонини кўпайтириш ҳам киради.


Бозор муносабатлари шароитида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иқтисодий жиҳатдан хўжалик субъектлари сифатидаги муваффақияти уларнинг иқтисодий манфаатлари талабларини қандай бажарилишига боғлиқ бўлади. Корхонанинг муҳим иқтисодий манфаатларига истеъмолчилар талаблари ва тадбиркорлик тавсифидаги ички омилларга боғлиқ ҳолда вужудга келадиган ноаниқ кутилмаган вазиятларга мослашиш қобилияти киради.



      1. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги ҳақида ўз фикрингизни баён қилинг.

Корхона (фирманинг) иқтисодий хавфсизлиги – маъмурият ва персонал томонидан амалга оширилган ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий ва инженер техник тавсифдаги чора-тадбирлар тизими туфайли вужудга келтирилган ҳаётий муҳим иқтисодий манфаатларининг ички ва ташқи хавф-хатарлардан ҳимояланганлик ҳолатидир.

      1. Корхонанинг хавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқишда нималарга еътибор бериш керак?

Корхона турли йўналишдаги иқтисодий хавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқади. Уларнинг муҳимлари қуйидагилардан иборат:

  • мавжуд ёки вужудга келиши мумкин бўлган. Иқтисодий таҳдидларни бартараф етиш ёки олдини олишга йўналтирилган, масалан, ахборот оқимларига;

  • хавфсизлик объектларига нохуш, салбий таъсирларни чекловчи, масалан, тижорат сирини ташкил етувчи маълумотлар;

  • рискни ҳисобга олган ҳолда инновацион ва инвестицион сиёсатни амалга ошириш оқибатида корхонага йетказилган зарар ёки йўқотишларнинг ўрнини қоплаш, уларни тиклашга қаратилган хавфсизлик стратегиялари.




      1. Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашни қандай тамойиллари бор?

1. Қонунийлик – хавфсизлик чоралари мамлакатда амал қилаётган қонунлар доирасида ишлаб чиқилади.
2. Иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва фойдалилик – кўрилаётган иқтисодий хавфсизлик чоралари хўжалик фаолиятининг ёмонлашувига, фойдасининг камайиб кетишига олиб келмаслиги керак.
3. Дастурли-мақсадли режалаштириш, мустақиллик ва масъулият – корхонанинг хавфсизлик хизмати ўз фаолияти учун зарур бўлган маблағ, ресурс, моддий техника анжомлари билан таъминланган бўлиши лозим.
4. Ўзаро ҳамкорлик ва фаолиятларни мувофиқлаштириш – корхонанинг турли бўлимлари ушбу тамойил асосида фаолият юритишлари керак бўлади.
5. Ихтисослашув ва профессионализм – хавфсизлик хизматининг кадрлар таркиби ушбу йўналишда маълум тайёргарликдан ўтган ва шундай ихтисосликда касб-корга ега бўлиши керак.
6. Ишни ташкил этиш – хавфсизликни таъминлашда ҳимоянинг замонавий воситаларидан фойдаланиш, илғор тажриба ва илмий ишланмаларга таянган ҳолда ишни ташкил қилиш лозим.
7. Талабчанлик ва назоратнинг очиқлиги – корхона фаолиятида маъмурий-ҳуқуқий тартибни қўллаш ва унга риоя қилиш устидан назоратни ташкил етиш.
Download 20,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish