Корхонанинг иқтисодий манфаатлари нималардан иборат?
Иқтисодий манфаатлар корхонанинг барқарор, ишончли, молиявий-иқтисодий жиҳатдан самарали фаолият юритиши, персоналнинг шахсий хавфсизлиги ва фаоллигини ошириш, йетарли даражада моддий, информацион интеллектуал салоҳиятга ега бўлишидан манфаатдорлигидан ҳам юзага келади. Иқтисодий назария фанида хўжалик субъектлари фаолияти тўғрисидаги бир қанча консепсиялар илмий жиҳатдан асосланган.
Корхона фаолиятининг асосий мақсади нима?
Корхона (фирма) фаолиятининг асосий мақсади фойда (даромад) олиш ҳисобланади. Шунингдек, корхонанинг манфаатларига ишлаб чиқаришни кэнгайтириш, персоналнинг касбий маҳоратини ошириш, фан-техника тараққиёти ютуқлари асосида технология ва меҳнатни ташкил етишни такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва таклиф етилаётган маҳсулотнинг истеъмолчилари, мижозлари ва инсофли шерик, ҳамкорларнинг сонини кўпайтириш ҳам киради.
Бозор муносабатлари шароитида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иқтисодий жиҳатдан хўжалик субъектлари сифатидаги муваффақияти уларнинг иқтисодий манфаатлари талабларини қандай бажарилишига боғлиқ бўлади. Корхонанинг муҳим иқтисодий манфаатларига истеъмолчилар талаблари ва тадбиркорлик тавсифидаги ички омилларга боғлиқ ҳолда вужудга келадиган ноаниқ кутилмаган вазиятларга мослашиш қобилияти киради.
Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги ҳақида ўз фикрингизни баён қилинг.
Корхона (фирманинг) иқтисодий хавфсизлиги – маъмурият ва персонал томонидан амалга оширилган ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий ва инженер техник тавсифдаги чора-тадбирлар тизими туфайли вужудга келтирилган ҳаётий муҳим иқтисодий манфаатларининг ички ва ташқи хавф-хатарлардан ҳимояланганлик ҳолатидир.
Корхонанинг хавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқишда нималарга еътибор бериш керак?
Корхона турли йўналишдаги иқтисодий хавфсизлик стратегиясини ишлаб чиқади. Уларнинг муҳимлари қуйидагилардан иборат:
мавжуд ёки вужудга келиши мумкин бўлган. Иқтисодий таҳдидларни бартараф етиш ёки олдини олишга йўналтирилган, масалан, ахборот оқимларига;
хавфсизлик объектларига нохуш, салбий таъсирларни чекловчи, масалан, тижорат сирини ташкил етувчи маълумотлар;
рискни ҳисобга олган ҳолда инновацион ва инвестицион сиёсатни амалга ошириш оқибатида корхонага йетказилган зарар ёки йўқотишларнинг ўрнини қоплаш, уларни тиклашга қаратилган хавфсизлик стратегиялари.
Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашни қандай тамойиллари бор?
1. Қонунийлик – хавфсизлик чоралари мамлакатда амал қилаётган қонунлар доирасида ишлаб чиқилади.
2. Иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва фойдалилик – кўрилаётган иқтисодий хавфсизлик чоралари хўжалик фаолиятининг ёмонлашувига, фойдасининг камайиб кетишига олиб келмаслиги керак.
3. Дастурли-мақсадли режалаштириш, мустақиллик ва масъулият – корхонанинг хавфсизлик хизмати ўз фаолияти учун зарур бўлган маблағ, ресурс, моддий техника анжомлари билан таъминланган бўлиши лозим.
4. Ўзаро ҳамкорлик ва фаолиятларни мувофиқлаштириш – корхонанинг турли бўлимлари ушбу тамойил асосида фаолият юритишлари керак бўлади.
5. Ихтисослашув ва профессионализм – хавфсизлик хизматининг кадрлар таркиби ушбу йўналишда маълум тайёргарликдан ўтган ва шундай ихтисосликда касб-корга ега бўлиши керак.
6. Ишни ташкил этиш – хавфсизликни таъминлашда ҳимоянинг замонавий воситаларидан фойдаланиш, илғор тажриба ва илмий ишланмаларга таянган ҳолда ишни ташкил қилиш лозим.
7. Талабчанлик ва назоратнинг очиқлиги – корхона фаолиятида маъмурий-ҳуқуқий тартибни қўллаш ва унга риоя қилиш устидан назоратни ташкил етиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |