Корхонанинг ички ва ташқи муҳитини бошқариш


Буйруқбозлик иқтисодиётида ҳаракат қилувчи корхона



Download 30,7 Kb.
bet2/5
Sana08.12.2022
Hajmi30,7 Kb.
#881834
1   2   3   4   5
Bog'liq
zibibullayev dilshod boshqaruv tamoyillari 3

1. Буйруқбозлик иқтисодиётида ҳаракат қилувчи корхона. Корхонанинг ушбу хилига нисбатан қизиқиш асосан шу билан боғлиқки, Россия ва Шарқий Европа корхоналари катта қисмининг илдизи буйруқбозлик иқтисодиётига бориб тақалади. Буйруқбозлик иқтисодиётида ҳаракат қилувчи корхона фойдани кўпайтиришга эмас, балки нормал юкламали режани бажаришга йўналтирилган. «Принципал» (режа органи)нинг фармойиши мутлақ хусусиятга эга эмас, балки муҳокама ёки режали савдонинг предмети ҳисобланади.
Бу ерда «принципал» сиймоси алоҳида таҳлилни талаб қилади. Коммунистик мафкурага мувофиқ социализмда ўз манфаатларининг вакили – режа органи орқали Б корхона фаолияти устидан ўзининг назорат қилиш ҳуқуқини амалга оширувчи барча меҳнаткашлар «принципал» бўлиб ҳисобланарди.
Лекин назорат қилишнинг самарали механизмлари фақат режа органи билан корхона дирекцияси ўртасида ҳамда корхона дирекцияси билан унинг ходимлари ўртасидаги муносабатларда юзага келар эди. Ишлаб чиқариш топшириқларини бажаришдаги қатъий интизомига назорат қилишнинг учта механизми – партия (партия ташкилотлари орқали), хўжалик (вазирликлар ва идоралар орқали) ва кенгаш (Халқ депутатлари кенгашининг ижроия органлари орқали) механизмлари орқали эришилди. Режа органларининг меҳнаткашлар томонидан назорат қилиниши механизмлари эса мавжуд эмас эди, бунинг оқибатида меҳнаткашлар «принципал» сифатида ўз манфаатларини амалга ошира олмас эди. Шунинг учун режа органи амалда «агент»дан ягона «принципал»га айланди: назоратсиз бюрократик аппарат ўз манфаатларини умуман жамият манфаатлари билан мослаштириш имкониятига эга бўлди. Келтирилган далилларга асосланган ҳолда Б корхонани унитар ташкилот, яъни вазирлик ёки идоранинг бўлинмаси сифатида таърифлаш мумкин.
Б корхона ишлаб чиқариш ва сотиш алоқаларининг таркиби унинг унитар ташкилот бўлинмаси сифатидаги ҳолати туфайли унга «принципал» томонидан белгилаб берилган. Б корхоналар ўртасидаги барча горизонтал алоқалар вертикал алоқалар орқали - «принципал»га мурожаат этиш орқали амалга оширилади. Таъминот-сотиш алоқаларининг таркиби ресурсларни тақсимлашнинг ажратиш ёки фондлаш сингари механизмидан ҳосил бўлган. Ажратиш вазирлик ёки идора томонидан Б корхона маҳсулотининг асосий истеъмолчилари ва етказиб берувчилари белгиланишидан иборат. Б корхонанинг таъминот ва сотиш таркибини мустақил ўзгартиришга уринишларига «принципал» томонидан кескин тўсқинлик қилинди.
Б корхонада меҳнат муносабатларининг тизими ҳам ўзига хос. Унда банд бўлганлар сонининг қуйи чегараси режа топшириқлари билан, юқори чегараси эса – ишчи кучининг кутилаётган тақчиллиги билан белгиланади. Ресурслар чекланган иқтисодиётдаги бошқа ҳар қандай ресурс сингари ишчи кучи ҳам тақчил. Шунинг учун корхона ўзининг ресурс, шу жумладан ортиқча бандлик шаклида - ишчи кучи заҳирасини барпо этишга уринади. Бунда, таббийки, Б корхона ўзининг барча ходимларини иш билан таъминлашга қодир эмас ва уларга тенглаштирувчи ҳамма улар томонидан амалда ишлаб топилмаган иш ҳақини тўлайди. Ишчидан эгалик функциясини олиб, уни ишлаб чиқариш натижаларига реал таъсир кўрсатиш имкониятидан маҳрум этган ҳолда, қоғозбозлик тизими ушбу имкониятнинг ўрнини ишлаб топилмаган иш ҳақини олиш имконияти билан қоплайди.

Download 30,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish