Корхонанинг ички ва ташқи муҳитини бошқариш


Шундай қилиб, япон фирмаси «агентлар» иттифоқи моделига жуда яқин ва унда «принципал-агент» хилидаги классик муносабатлар мавжуд эмас. Ушбу



Download 30,7 Kb.
bet5/5
Sana08.12.2022
Hajmi30,7 Kb.
#881834
1   2   3   4   5
Bog'liq
zibibullayev dilshod boshqaruv tamoyillari 3

Шундай қилиб, япон фирмаси «агентлар» иттифоқи моделига жуда яқин ва унда «принципал-агент» хилидаги классик муносабатлар мавжуд эмас. Ушбу фикр қуйидаги фактлар билан ҳам тасдиқланади. Биринчидан, J фирмада ходимларни бўлинмалар ва бажариладиган функциялар бўйича бўлишдан фаол фойдаланилади: ўзаро боғлиқ операцияларни бажаришга ҳам, раҳбарлик функциясини амалга ошҳиришга ҳам қодир бўлган универсал ходим идеал ҳисобланади. Масалан, янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи муҳандисларни ишлаб чиқариш жараёнига сафарбар этиш амалиёти, ва аксинча, «линияли» муҳандисларнинг тажриба-конструкторлик бюросидаги ҳар йиллик стажировкаси кўпроқ горизонтал мувофиқлашувга мисол бўлади. Мувофиқлашувнинг горизонтал тамойиллари фирма ичида ахборот оқимлари айланишини шунчалик оптималлаштириш имконини берадики, бўлинмалар шиддат билан ишлаб ва зарурат туғилишига қараб («аниқ ўз вақтида» тизими) янги партияларни бошқа бўлинмаларга буюртма қилгани ҳолда, суғурта ва бутловчи қисмлар заҳираларини барпо этмасдан фаолият кўрсатишда давом этишади.
Иккинчидан, ротация тамойили ходимларнинг мансаб бўйича ўсишларини режалаштиришнинг асосида ётади. J фирмада даража иерархияси амал қилади, яъни ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг ижтимоий мақоми ишлаб чиқариш ўлчами билан эмас, балки фирма ичидаги иерархиянинг даражаси билан белгиланади. Янгидан ишга қабул қилинган ходим учун лавозимда ўсиш паст пағоналардан бошланиб, унинг бутун меҳнат фаолияти мобайнида давом этади. Шуниси қизиқки, акциядор банклар ҳам, J фирма ҳам, унинг контрагентлари ҳам даражаларнинг ягона иерархиясини ҳосил қилади. Шунинг учун ходимнинг мансабда кўтарилиши корхонадан бошланиб банкда ёки контр-агент фирмада давом этиши мумкин ва аксинча.
Япония корпорацияси агентлар иттифоқи томонидан назорат қилинади, бу фирманинг мақсадли функциясини ўзгартиради: фойдани кўпайтириш унинг мақсадлари иерархиясида энди даслабки ўринни эгалламайди. Фирма томонидан назорат қилинадиган бозор улушининг узлуксиз ўсишини таъминлаш биринчи ўринда туради, чунки бундай ўсиш ташкилий экспансия, тузилмани кенгайтириш ва ривожлантириш учун замин яратади.Ўсиш уни таъминлаганларни мукофотлайди, - тамойили айнан япон фирмаларига нисбатан тўғри, уларда ташкилий экспансия даражалар сонини оширади ва, демак, унинг ходимларининг мансабдаги ўсишини яхшилайди. Бошқача айтганда, акциядорларни ҳам, ходимларни ҳам назорат қилиш ишлаб чиқариш ва сотув ҳажмини ошириш орқали фирмани ташкилий квазирентани оширишга йўналтиради: фақат ана шундай мақсад турли мулкдорларнинг манфаатларини тенглаштиради.
J фирманинг унинг асосий контрагентлари – ўзаро боғлиқ корхоналар ва давлат билан ўзаро муносабатларига тўхталадиган бўлсак, ҳар бир фирма квазидоимий ўзаро боғлиқ корхоналар – «кейретсу» доирасига эга. Бунда «Toyota» хилидаги йирик корпорацияларда ўзаро боғлиқ корхоналар бош фирма атрофида учта эшелонга гуруҳланади. Биринчиси – энг барқарор фирмалар (неоклассик шартнома асосида ишловчи бундан ўзаро боғлиқ корхоналарнинг сони «Toyota»да 122 та), иккинчиси – бозордаги вазият тубдан ўзгарган ҳолатда улар билан муносабатлар узилиши мумкин бўлган (5437 та) фирмалар, учинчиси - қисқа муддатли шартномалар асосида ишловчи етказиб берувчилардан (41703 та фирма) таркиб топади. «Кейретсу»ни тузишда ўзаро боғлиқ корхоналарнинг нуфузи асосида трансакция харажатларини тежаш омилига хатарни бўлиш омили қўшимча қилинади: бозор конъюнктурасининг асосий таъсирини иккинчи ва айниқса учинчи эшелон таркибидаги ўзаро боғлиқ корхоналар ўзларида ҳис этишади.
Давлат билан муносабатларга келсак, А фирмадан фарқли ўлароқ J фирма тўлиқ мухториятга ва мустақилликка интилмайди. Амалда давлатга япон фирмаси томонидан корпоратив манфаатлар ва умуман жамият манфаатлари ўртасидаги ҳакам, медиатор сифатида, корпорациялар курашида эса мувозанатни сақлашнинг кафили сифатида қаралади.
Download 30,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish