Корхоналарда давр харажатлари хисобини такомиллаштириш (roka vent qk mchj мисолида) Илмий Рахбар: Ph. Джуманов С



Download 33,22 Kb.
bet2/5
Sana19.05.2022
Hajmi33,22 Kb.
#604110
1   2   3   4   5
Bog'liq
Maqola Mexriddinov

МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Хўжаликларнинг узлуксиз фаолият юритиши, ҳаттоки фаолияти тўхтатилган ҳолатда, мулк тўлиқ тугатилгунга қадар ѐки фаолият қайта ташкиллаштирилгунгача, ўз функцияларини доимий бажариб бориши билан боғлиқ барча сарфлар “давр харажатлари”да мужассамлашади. Бу ҳақда халқаро аҳамиятга эга ҳуқуқий ҳужжат, МҲХС(Молиявий Ҳисобнинг халқаро Стандартлари)да ҳам алоҳида фикр юритилган.
Унга кўра: Давр харажатлари (доимий харажатлар)- маҳсулот таннархи билан боғлиқ Кермит Д.Ларсон ўзининг “Асосий бухгалтерия тамойиллари” номли китобида қуйидаги фикрларни билдирган: ишлаб чиқариш компанияларида харажатлар давр харажатлари ва маҳсулот харажатларидан иборат бўлади. Давр харажатлари улар амалга оширилган вақт билан чамбарчас боғлиқ, улар маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ эмас. Давр харажатлари барча сотиш харажатларини ва умумий администрация харажатларини ўз ичига олади”1. Жумладан, бундай тартиб давр харажатларига берилган қуйидаги таърифда ҳам ўз аксини топган: давр харажатларижорий ҳисобот даврида маҳсулотларни сотиш ва компания ҳаѐт фаолиятининг умумий таъминоти билан боғлиқ бўлган харажатлардир.
Вениерис Дж, Наоум В., Влисмас О. давр харажатлари бўйича қуйидаги фикрни билдирган: сотиш харажтлари ва маъмурий харажатлар маҳсулот ҳажми билан боғлиқ эмас, улар фаолият ҳажми билан боғлиқ2.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Ушбу мақолада хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий ишлари, илмий монографиялари, ўқув қўлланмалари ва мақолаларини таҳлил қилиш, статистик таҳлиллари, жадвалларни аналитик таққослаш, гуруҳлаш, миқдор ва сифат кўрсатикичларни ҳисоблаш, уларни бир-бири билан солиштириш каби услублардан фойдаланилди.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Давр харажатларини камайтиришнинг иқтисодиётдаги аҳамияти шундан иборатки, харажатлар даражасининг пасайиши ҳисобига корхонанинг фойда миқдори, рентабеллик даражаси ҳамда иқтисодий рағбатлантириш фондларига ажратмалар кўпайиб боради. Давр харажатларини камайтиришда меҳнат унумдорлигини ошириш, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланишда иқтисодий тежамга риоя қилиш ҳамда ҳисоб ва иқтисодий таҳлилнинг тўғри йўлга қўйилиши муҳим аҳамиятга эга.
Давр харажатлари суммасининг ўзгаришига турли омиллар таъсир этади, лекин таҳлил жараёнида бу омилларни умумлаштириб йирик икки омилга бўлиш мумкин:

  • маҳсулот ишлаб чиқариш хажмининг ўзгариши;

  • давр харажатлари ўртача даражасининг ўзгариши.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришининг давр харажатлари суммасининг ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун ҳисобот давридаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини режадагидан фарқини, режадаги давр харажатларининг ўртача даражасига кўпайтирилиб юзга бўлинади. Давр харажатлари ўртача даражасининг ўзгаришини улар суммасининг ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун ҳисобот давридаги шу харажатларнинг ўртача даражаси фарқини ҳисобот давридаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига кўпайтирилиб юзга бўлинади. Юқорида айтилган омиллардан ташқари давр харажатлари даражасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
1. Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган омиллар. Харидорлар талабига жавоб берувчи товарлар ишлаб чиқариш - агар харидор талабига мос келмайдиган товарлар ишлаб чиқарилса, у ҳолда харажатларнинг ошиб кетишига олиб келади. Сифатли товарлар уларнинг исроф бўлиши ва харажатларнинг камайишига олиб келади.
2. Маҳсулот нархининг ўзгариши ҳам давр харажатлари даражасига тўғридан-тўғри таъсир ўтказади. Маҳсулотнинг нархи камайганда уларнинг сотилиши тезлашади, бу эса ўз навбатида, харажатларнинг камайишига олиб келади.
3. Маҳсулотни транспортга ортиш-тушириш билан боғлиқ бўлган омиллар. Маҳсулотни марказлаштирилган тартибда, контейнерлардан фойдаланган ҳолда етказиб бериш харажатларни камайтиради.
4. Савдо жараёни билан боғлиқ бўлган омиллар. Бу омилларга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва тузилиши, харидорларга хизмат кўрсатишнинг илғор шаклларини ва савдода илғор тажрибалардан фойдаланиш кабиларни киритиш мумкин.
Корхоналарда бошқа хўжалик юритувчи субъектлардаги сингари маъмурий харажатлар қанчалик ўзини оқлаши муҳим аҳамият касб этади. Маъмурий харажатлар қанчалик ўзини оқлаганлигини турлича таҳлил қилиш мумкин, масалан шулардан бири 1 сўмлик маъмурий харажатларга тўғри келадиган ялпи тушум ҳажми коэффициенти орқали топиш тавсия этилади ва бу коэффициентни қуйидаги формулада акс эттириш мумкин.
Кхм = Ялпи тушум
Маъмурий харажатлар

Ҳисобот маълумотларига асосан қуйидагича жадвал тузамиз:


ROKA VENT” QK МЧЖда бир сўмлик маъмурий харажатларга тўғри келадиган ялпи тушум таҳлили (минг сўм)





Download 33,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish