4. Калькуляция счетлари.
Ушбу счетлар корхона фаолиятида ишлаб чиқариш маҳсулотлар, сотилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархини аниқлаш учун харажатларни ҳисобини юритишга мўлжалланган. Калькуляция счетлари дебети маҳсулот(иш, хизмат) ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Кредитида эса, ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот (ярим тайёр маҳсулот, иш, хизмат)лар чиқарилмеҳнат ҳақикий таннархи акс эттирилади. Калькуляция счетлари бўйича қолдиқлар, дебет томонда бўлиб, тугалланмаган ишлаб чиқариш миқдори ҳисобланади. Калькуляция счетларига 2010, 2310, 1510 счетлар мисол бўлади.
Таққословчи счетлар.
Бундай счетларга қуйидаги счетлар мисол бўлади:
9210 – «Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши»
9220 – «Бошқа активларнинг сотилиши»
9910 – «Якуний молиявий натижа»
2610 – «Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот» ва бошқалардир.
Ушбу счетлар орқали маълум бир жараён натижаси таққосланади.
9210– «Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» счет мисолида таққословчи счетлар хусусиятини кўриб чиқамиз.
Сотилаётган асосий воситалар билан боғлиқ харажатлар ва даромадлар қўйидагилардир:
а) Бошланғич қиймат 200.000
б) Эскириш суммаси 25.000
в) Шартномада келишилган баҳо 250.000
г) Асосий восита сотишда белгиланган К.К.С. 25.000 (250.000 х 20 : 200.000.
д) Сотиш натижасида олинган молиявий натижа 40, 0 (200,0 + 25,0) – (15,0 + 250,0) = 40,0
Д+ 0130-К Д+ 9210-К Д- 0230 +К Д- 6410 +К Д+ 4890-К Д- 9310 +К
200,0 200,0 15,0 15,0 25,0 250,0 40,0
25,0 250,0
40,0
Икки ёқлама ёзув ва унинг қўлланиши.
Корхона халқ хўжалигининг қайси тармоғига қарашлигидан қатъий назар, унда қандай хўжалик жараёни рўй беришидан қатъий назар ҳар доим икки хил ёки ундан ортиқ хўжалик маблағи ёки уларининг ташкил топиш манбалари иштирок этади. Шунинг учун ҳам хўжалик жараёнларини счетларида акс эттиришда 2 ёки ундан ортиқ счетлардан фойдаланилади.
Қуйидаги мисоллар орқали икки ёклама ёзув ва уни амалиётда қўланилишини тушунтириб берамиз:
Мисол. Меҳнат ҳақи бериш учун ҳисоблашиш счетидан кассага пул олинади. 70.000 сўм Жараённи тахлил қилиб ўргансак, корхонанинг банкдаги ҳисоб-китоб счетидаги маблағи камайиб, корхонанинг кассасида эса нақд пул кўпайди. Схема кўринишида жараённи счетларда акс эттириш қўйидаги кўринишда бўлади
Д+ Касса К- Д+ Ҳисоблашиш счети К-
70,0 70,0
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, икки ёқлама ёзув-бу хўжалик жараёнида вужудга келадиган ўзгаришларни счетлар тизими орқали ифодаланишидир.
Икки ёқлама ёзув усулини аҳамияти шундаки, уни ёрдамида, ҳисоб ишлари тўғри юритилаётганлигини назорат қилиб бориш имконияти яратилади. Хўжалик жараёнини бир счетининг дебети ва иккинчи счетни кредитида акс эттирилиши бухгалтерия проводкаси дейилади. Бухгалтерия проводкасини икки тури мавжуд:
Оддий бухгалтерия проводкаси.
Мураккаб бухгалтерия проводкаси.
Оддий бухгалтерия проводкасида фақат 2 счет қатнашиб, бири дебетланади, иккинчиси кредитланади.
Мисол. Банкдан қисқа муддатга кредит олинди ва ҳисоблашиш счетига ўтказилди. 1000 000. Банк олдидаги қарз, шу билан бирга хисоблашиш счетидаги пул маблағи ҳам кўпайди. Банк билан қисқа муддатли кредитлар юзасидан хисоблашиш счети пассивлигини ва ҳисоблашиш счети активлигини инобатга олсак, бу жараён қуйидаги акс эттирилади.
Д- Банкнинг қисқа муддатли кредитлари К+ Д+ Ҳисоблашиш счети К-
1.000.000 1.000.000
Мураккаб бухгалтерия проводкасида эса, 3 ёки ундан ортиқ счетлар қатнашиб, бир счет дебетланиши ва 2 ёки ундан ортиқ счет кредитланиши ва аксинча бир счет кредитланиб, 2 ёки ундан ортиқ счет дебетланиши мумкин.
1.Мисол. Корхонадаги асосий воситаларга эскириш суммаси ҳисобланди.
а) асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга 22.000
б) ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга 3.000
в) маъмурий бошқарувдаги асосий воситаларга 2.500
А А А П
Д+ 2010 К- Д+ 2310 К- Д+ 9420 К- Д - 0250 К+
22000 3000 2500 27500
2. Мисол. Умумий овкатланиш корхонасида ишчи - ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланади:
а) асосий ишлаб чиқаришдаги ошпазларга 10. 000;
б) сотувдаги ходимга 5. 000
в) бошқарув ходимларига 8.000
г) асосий ишлаб чиқаришдаги бошқа ишчиларга 7. 000
Д - 6710 К + Д + 2010 К- Д + 9410 К- Д + 9420 К-
30.000 17.000 5.000 8. 000
Хулоса.
Счетлар тизими хужалик маблагларни ташкил топиш манбаларини, хужалик жараёни натижасида уларни таркибий, микдорий ва харакат жихатидан узгариб боришини иктисодий гуруҳлаш ва доимо тезкор назорат килиб боришдир.
Корхона фаолияти ёппасига, узлуксиз ҳисоб килиб борилар экан, корхона барча мулкини курганиб, уларни хусусиятларини яхшилаб англаб етмок керакдир. Корхона мулклари ҳисоби тулик юритилар экан, ҳисоб ишларини осонлаштириш, окилона ташкил этиш максадида счетлар режаси ишлаб чикилгандир.
Икки ёклама ёзув-бу хужалик жараёнида вужудга келадиган узгаришларни счетлар тизими оркали ифодаланишидир.
Икки ёклама ёзув усулини аҳамияти шундаки, уни ёрдамида, ҳисоб ишлари тугри юритилаётганлигини назорат килиб бориш имконияти яратилади. Хужалик жараёнини бир счетининг дебети ва иккинчи счетни кредитида акс эттирилиши бухгалтерия утказмаси дейилади.
Счетларни улар маълумотларни кай даражада акс эттиришига караб синтетик ва аналитик счетларга ажаратиш мумкин. Синтетик счетларда хужалик маблаглари ва улар ташкил топиш манбалари ҳакидаги маълумотлар умумлаштириб, пул улчов бирилигида акс эттирилади. Синтетик счетлар оркали юритиладиган ҳисоб эса, синтетик ҳисоб деб аталади.
Аналитик счетлар эса хужалик маблаглар ва улар ташкил топиш манбалари ҳакидаги маълумотларни улар алоҳида турлари буйича, аник курсаткичлар оркали олишда фойдаланилади. Аналитик счетлар микдори у кулланаётган корхона, ташкилот ва муассасанинг халк хужалиги кайси соҳасида эканлигига, уларнинг фаолият тури катта ёки кичиклигига боглик булади. Аналитик счетлар буйича юритиладиган ҳисоб аналитик ҳисоб дейилади.
Айланма қайдномалари икки хил булади:
Синтетик ҳисоб синтетик счетлари буйича айланма ведомости.
Аналитик ҳисоб аналитик счетлари буйича айланма ведомости.
Do'stlaringiz bilan baham: |