Ушбу жадвалдан кўринишича, товарларнинг хилма – хиллиги бўйича бизнес-режа 96,7 фоизга бажарилган. Яъни (911900 х 100:942600 ). Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича дастурнинг бажарилишида маҳсулот сифатини таҳлил қилишга катта аҳамият бериш керак.
Бухгалтерия баланси корхонани мулки, капитали ва мажбуриятлари хажмини маълум санага акс эттирувчи махсус жадвалдир. У икки қисмдан иборат бўлиб, унинг актив қисмида корхонани асосий ва айланма маблағлари (мулки), пассив қисмида капитали ва мажбуриятлари акс эттирилади. Баланс актив ва пассив томонлари ўзаро тенг бўлади.
Корхонанинг молиявий ҳолатини ифодаловчи барча кўрсаткичлар бухгалтерия баланси – нетто моддалари асосида аниқланади ва тахлил қилинади. Бухгалтерия баланси активидаги моддалар «Маблағларни пул шаклига айланиш тезлиги (ликвитлик даражаси)» белгиси бўйича, пассивидаги моддалар эса «Мажбуриятларнинг тўлов муддати даражаси» белгиси бўйича махсус гурухларга бўлиб ўрганилади. Буни қуйдаги баланс шаклидан куриш мумкин.
Актив Мулкнинг гурух-
лари
Йил
бошига
Йил
охирига
Пассив
Мулк манбалари-
нинг гурухлари
Йил
бошига
Йил
охири
га
1.Узок муддатли активлар (У)
1. Ўз маблағларининг манбалари(Х)
2.Айланма активлар
2.Мажбуриятлар:
2.1.Захира ва сарфлар (З)
2.1 Узоқ муддатли мажбуриятлар(М)
2.2.Дебиторлик қарзлар (Д)
2.2.Қисқа муддатли қарзлар ва кредит-лар (Б)
2.3.Пул маблағлари (П)
2.3. Кредиторлик қарзлари (К)
Баланс:
Баланс:
Бухгалтерия баланси
Мoлиявий нaтижa-кoрxoнa фaoлиятининг фoйдa суммaси вa рентaбеллик дaрaжaсидa ифoдaлaнaдигaн якунидир. Кoрxoнaлaрнинг xўжaлик вa мoлиявий фaoлиятини белгилoвчи aсoсий мезoн - сoф фoйдa ҳисoблaнaди. Сoф фoйдa миқдoрини aниқлaш учун қуйидaги oрaлиқ фoйдa кўрсaткичлaрини aниқлaш керaк: ялпи фойда, асoсий ишлaб чиқaриш фaoлиятидaн келгaн фoйдa, умумxўжaлик фaoлиятидaн oлингaн фoйдa, сoлиқ тўлaгунгa қaдaр фoйдa ва соф фойда. Молиявий натижалар таҳлилининг асосий вазифаси фойда кўрсаткичларини ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни ҳамда соффойда ҳажмини ошиирш бўйича ички хўжалик имкониятларини аниқлаш, уларни ишлаб чиқариш айланмасига жалб қилишдан иборатдир. Фойда кўрсаткичларини қуйидагиса аниқланади: