Корхона иқтисодиёти


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 464,57 Kb.
bet84/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

Назорат ва муҳокама учун саволлар

1. Инвестицион сиёсат нима ва у давлат ва корхоналар миқёсида қандай мақсадларни кўзда тутади?


2. “Инвестициялар” ва “капитал қўйилмалар” тушунчалари ўртасидаги фарқларни тавсифлаб беринг.
3. Инвестицион жараёнларни қайси асосий босқичлар тавсифлайди?
4.Инвестициялар таркиби ва структураси нима ва уларнинг корхона иқтисодиётига таъсири қандай?
5. Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг қайси усуллари сизга маълум?
6. Корхоналар инвестицион сиёсатининг моҳияти нимада?
7. Инвестицияларнинг энг самарали вариантини танлашда қайси усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ?
8.Инвестициялар самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларидан қайсиларини биласиз?
9. Инвестицияларнинг қопланиш муддати нима ва у қандай аниқланади?
10.Республикада амалга оширилаётган энг машҳур инвестицион лойиҳаларни айтиб бера оласизми?


15-мавзу: Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги
ва тижорат сири

Режа:
15.1. Корхона хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади, вазифалари ва тамойиллари


15.2. Корхона ҳавфсизлигини таъминлашни ташкил қилиш ва бошқариш
15.3. Корхонанинг хавфсизлик хизмати, унинг тузилиши ва вазифалари
15.4. Корхонанинг тижорат сирлари
15.1. Корхона хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади, вазифалари ва тамойиллари
Иқтисодий жараёнлар турли тасодифлардан ҳоли бўлмайди. Корхоналар ўз фаолияти давомида ҳар хил вазиятларга тушиб қолиши мумкин. Кундалик ҳаётда, уларнинг айримлари − иши юришиб кетиб тезда иқтисодий бақувват корхонага айланганлари ёки иши юришмай − зарарга йўлиқиб, бор мол-мулкидан ажралиб қолганлари учраб туради. Хавф-хатарлар корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигига доимо соя солиб туради. Улар корхоналарни доимо хушёр бўлишга мажбур қилади.
Тадбиркорлик фаолиятида рўй бериши мумкин бўлган хавф-хатарларни тўлиғича бартараф этиб бўлмайди, бироқ уларнинг таъсирини пасайтириш мумкин. Бунинг учун ҳар бир тадбиркор бирон ишни бошлашидан олдин, унинг мониторингини ўтказиши − ижобий ва салбий томонларини ўрганиши лозим.
Амалиётда, корхоналарни иқтисодий инқирозга келтирувчи бошқа бир неча омиллар бор. Улар жумласига рақобат оқибатларини қўшиш мумкин.
Рақобат бозор иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи ва ривожлантирувчи кучлардан бири ҳисобланади. Агарда у маданиятли жамият талаби асосида амал қилса ижобий кучга айланади. Маданиятли бозор иқтисодиётининг ривожи учун соф ва ҳалол рақобат зарур. Шу сабабли, маданий рақобат усулларини кенг қўллаш учун барча шароитларни яратиш муҳим омиллардан ҳисобланади.
Ҳозирга пайтда маданий рақобат асосида (ҳеч бир ноқонуний усул ва куч қўлламасдан) миллий иқтисодиётнинг ривожи учун интилиб иш юритаётган тадбиркорлар кўплаб учрайди.
Бироқ, ҳаётда рақобатнинг ноқонуний бўлган усулларини қўллаш ҳолатлари ҳам учраб туради. Бунда баҳо ва бошқа иқтисодий механизмлар эмас, балки тўғридан-тўғри куч ишлатиш, зўравонлик билан мажбур этиш усуллари кенг қўлланилади. Булар қўрқитув усуллари бўлгани учун рақиб бўйин эгишга, ўз манфаатларидан воз кечишга мажбур бўлади.
Жамиятда, шунингдек, қалбакилик, алдаш, ўғрилик ҳаракатлари ва сунъий куч ишлатиш усуллари, рекет, мафия ҳаракатлари ҳам кузатилади. Бу ҳаётий воқеликдир.
Шу сабабли, ҳаётда учрайдиган бундай салбий ҳаракатларга қарши куч давлат бўлиши мумкин. Иқтисодий муносабатларни соғломлаштариш, маданий рақобатни тадбиркорлар оммасига сингдириш давлатнинг бевосита вазифасига киради.
“Давлат бевосита ва билвосита таъсир ўтказиш воситаларини ишга солиш йўли билан иқтисодий жараённи яхлит хўжалик тизимини шакллантириш манфаатларига мос келадиган стратегия ўзанига йўналтиради”. Бунда давлат ўзининг маъмурий-ҳуқуқий усуллари ва иқтисодий механизмлардан кенг фойдаланади. Иқтисодиётдаги салбий ҳолатларга қарши курашиш ва оқибатларини олдини олиш учун, аввало, ҳуқуқий муҳитни яратиш ─ ўз вақтида зарур қонун ва қоидалар ишлаб чиқиш, уларни кенг тарғиб этиш ва адолатли қўллаш зарур.
Жамиятни социал-иқтисодий тартибга солиш учун мазмун жиҳатидан юқори даражада бўлган яхши қонунлар яратилиши мумкин. Бироқ, улар амалда қўлланиши, яъни иқтисодиётини салбий оқибатларига етакловчи ҳолатларга қарши ишлатилиши зарур. Табиийки, бунинг учун қонун ва қоидаларнинг ижросини таъминлаш борасида кучли назорат ўрнатиш керак бўлади.
Иқтисодиётда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш (иқтисодий фаолиятни заифлаштиришга қаратилган) механизмлардан ─ жарималар солиш, моддий зарарларни тўла қоплаш каби механизмлардан фойдаланиш лозим.
Иқтисодий танглик ҳолатининг олдини олиш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (иш ва хизмат)ларнинг сифати ва турини ҳамда истеъмол хоссаларини яхшилашга, ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга, уларнинг рақобатга бардошлигини оширишга қаратилган чораларни кўриш лозим бўлади. Бу, табиийки, пировард натижада корхонага ижобий иқтисодий самара келтиради.
Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадидан келиб чиққан ҳолда аниқ вазифалар белгиланади. Уларда корхонанинг ички тартиб-қоидалари ва иш тартиби ҳамда махсус ишлаб чиқилган чора-тадбирларда ўз аксини топиши керак.
Маълумки, ҳар қандай фаолиятни ташкил этишда риоя этиладиган (амалга қилинадиган) тартиб-қоидалар бўлади. Назарияда ва амалиётда, улар умумлаштирган ҳолда − тамойил, дейилади. Корхоналар иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳал қилиш ҳам аниқ тамойилларга таянади.
Шуни таъкидлаш лозимки, корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсад ва вазифалар ўз-ўзидан автоматик равишда ҳал қилинмайди. Бунинг учун, аввало, ўз ишини яхши биладиган, моҳир ва юқори малакага эга бўлган ҳамда ўзи ишлаётган корхона тақдири билан ўзининг социал жиҳатдан боғлиқлигини ҳис қиладиган кадрлар зарур.
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодий хавфсизлик − рўй бериши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг қўлай шароитларда фаолият юритишларини таъминловчи чора-тадбирлар мажмуасидир.

Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish