Корхона иқтисодиёти


Банкротлик аломатлари бўлган корхоналарни тугатиш тартиби



Download 464,57 Kb.
bet21/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

4.4.Банкротлик аломатлари бўлган корхоналарни тугатиш тартиби.
Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги қонунига кўра: “Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг камида беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида ўттиз каррасини ташкил этадиган бўлса, хўжалик суди томонидан қўзғатилиши мумкин, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Пул мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор ва прокурор эга.
Мажбурий тўловлар мажбуриятини бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар эга..
Қарздор, агар унинг ушбу Қонуннинг 4-моддасида белгиланган муддатда пул мажбуриятларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли.
Қарздор юридик шахс қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг қарори ёхуд қарздор мол-мулкининг эгаси томонидан вакил қилинган органнинг қарори асосида ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, хўжалик судига мурожаат этади”12.
Қарздор, агар унинг юқорида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлса, ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли.
Суддан ташқари бажариладиган таомиллар судгача санация қилиш ёки қарздорни ихтиёрий равишда тугатиш бўлиши мумкин.
Қарздорни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш муддати − ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача.
Амалиётда ўзини банкрот деб топадиган қарздор корхоналар ҳам учрайди. Бундай корхоналар аризаси хўжалик судига ёзма шаклда берилади. Ариза қарздор корхонанинг раҳбари ёки унинг вакиллари томонидан имзоланади.
Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек, бу мажбуриятлар бўйича қарзи борлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Устав капиталида давлат улуши бўлган ва Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонани банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига − қарздорнинг иқтисодий ночорлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова этилган ҳолда берилади.
Давлат солиқ хизмати органининг қарздорни мажбурий тўловлар бўйича банкрот деб топиш тўғрисида хўжалик судига берадиган аризасига − қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Банкротлик тўғрисидаги иш − хўжалик судининг мажлисида, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул кундан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Айрим ҳолларда банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш икки ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши − корхонани тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошиши мумкин эмас. Бу муддат зарурият туғилганда, хўжалик судининг ажрими билан узайтирилиши мумкин.
Хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини (ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда) тайинлайди. Устав фондида давлат улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Устав капиталида давлат улуши бўлган корхонанинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари
“Агар корхонанинг устав фондида давлат улуши бўлса, хўжалик суди банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органини хабардор қилади.
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақидаги хабарни олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида хўжалик судига судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги ўз қарорини маълум қилади.
Кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлган тақдирда банкротлик тўғрисидаги иш тугатилади.
Кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлмаган тақдирда банкротлик тўғрисидаги иш муҳокамаси ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади”13.



Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish