Корхона иқтисодиёти


Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш хусусиятлари



Download 464,57 Kb.
bet20/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш хусусиятлари.
Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳудудий махсус комиссия қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:
 корхонанинг тугатилиши тўғрисида матбуотда эълон берадилар;
 банк муассасаларидаги фойдаланиш ҳуқуқини бермайдиган махсус ҳисобварағи ҳамда кутилмаган ҳолатлар ҳисобварағини ёпадилар;
 муҳрлар ва штампларни йўқотиш учун ички ишлар органларига топширадилар;
 рўйхатдан ўтказувчи органга корхонани давлат реестридан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар.
Матбуотда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон чиққандан сўнг камида бир ойдан кейин қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилганда корхона рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестридан чиқарилиши мумкин:
 корхонани унинг тугатилиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза;
 хўжалик судининг корхонани тугатиш тўғрисидаги қарори;
 давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
 банк муассасасининг фойдаланиш ҳуқуқини бермайдиган махсус ҳисобварағи ҳамда кутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи ёпилганлигини тасдиқловчи ҳужжати;
 тегишли ички ишлар органининг корхона муҳрлари ва штамплари йўқ қилиш учун топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжати;
 солиқ органининг корхона давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
 оммавий ахборот воситаларида корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
 солиқ органи томонидан тасдиқланган тугатиш баланси;
 ҳужжатлар Давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.
Шундан кейин тугатиш жараёни юқорида ёритилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Муассислари бедарак бўлган корхоналарни тугатиш хусусиятлари. Муассислари бедарак бўлган корхоналар бўйича рўйхатдан ўтказувчи органлар матбуотда улар томонидан корхоналарни тугатиш жараёнининг бошланиши тўғрисида эълон берадилар ҳамда айни пайтда:
 ички ишлар органларига муассислар ва мансабдор шахсларни қидириш чора-тадбирларини кўриш;
 мазкур корхоналарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига -уларнинг банк ҳисобварақларини белгиланган тартибда ёпиш учун тегишли ахборот юборадилар.
Агар уч ойдан сўнг муассислар келмаса ёки топилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда корхонани тугатиш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилади.
Хўжалик суди томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш жараёни унинг топширигига кўра ҳудудий махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
Корхонани тугатиш жараёни тугаллангандан сўнг қолган мол-мулк тегишли орган томонидан эгасиз мол-мулк сифатида ҳисобга олинади. Тугатиш жараёни тугаллангандан сўнг қолган пул маблағлари мавжуд бўлган тақдирда махсус комиссия улар ҳисобига мол-мулк сақланишини ташкил қилади. Сақлаш муддати тугатиш жараёни тугаллангандан кейин уч йилдан ошмаслиги керак.
Пул маблағлари мавжуд бўлмаганда ёки уч йиллик муддат мобайнида сақлаш учун сарфланиб бўлган тақдирда, мол-мулк сақланмайди ва сотиб юборилади. Тушган маблағлар, операция харажатларидан ташқари, банкда ушбу мақсад учун махсус очиладиган ҳисобвараққа ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар бедарак бўлган муассислар мулки ҳисобланади ва корхона тугатилган вақтдан камида уч йилдан сўнг маҳаллий бюджетга ўтказилиши



Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish