ҳажмига кўра − корхоналар йирик, микрофирма ва кичик корхоналарга тақсимланади;
ихтисослашув даражасига кўра − корхоналар ихтисослашган, универсал ва аралаш корхоналарга бўлинади. Ихтисослашган корхоналар қаторига номенклатураси чекланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, универсал корхоналар қаторига турли хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар, аралаш корхоналар таркибига эса ихтисослашган ва универсал корхоналар ўртасидаги оралиқ гуруҳни ташкил қилувчи корхоналар киритилади;
ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш усулларига кўра − корхоналар ишлаб чиқаришнинг оқим, партияли ва доналаб ишлаб чиқариш усуллари устувор турувчи корхоналарга бўлиниши мумкин;
ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражасига кўра − корхоналар тўлиқ ва қисман автоматлаштирилган ёки механизациялаштирилган, қўл-машина ва фақат қўл меҳнатига асосланган корхоналарга бўлинади.
Ҳар бир корхона бошқа корхоналардан аввало ишлаб чиқараётган маҳсулоти, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг тавсифи ва миқёси, жойлашиши, миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан алоқалари ва бошқа кўрсаткичлари билан фарқ қилади. Бироқ буларнинг барчаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, режалаштириш ва бошқариш масалаларини ҳар бир корхона учун индивидуал тарзда алоҳида ишлаб чиқиш керак, дегани эмас, албатта. Алоҳида корхоналар гуруҳига нисбатан қўллаш мумкин бўлган умумий қарорларни тайёрлаш мумкинлиги назарий ва амалий жиҳатдан исботлаб берилган.
Бу билан корхоналарнинг ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкиллаштириш масалаларини бир хил типда ҳал қилиш мумкин бўлган гуруҳларини аниқлаш мақсадида уларни таснифлашнинг мақбуллигини изоҳлаш мумкин.
Корхоналарнинг энг муҳим хусусиятлари уларнинг қайси тармоққа қарашлилиги; ҳажми; ишлаб чиқаришнинг турли жабҳаларини қамраб олганлиги; ихтисослаштириш даражаси ва бир типдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш миқёси;ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш усули ҳамда уни механизациялаш ва автоматлаштириш; ташкилий-ҳуқуқий шаклларини прогнозлаштиришга боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида хусусий мулк мулкчилик шаклининг бошқа кўринишлари билан бир қаторда дахлсизлиги ва давлат томонидан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилган. Янги қонунчилик ҳужжатларида янги иқтисодий тушунча - корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли тушунчаси киритилган.
Корхоналарнинг қонун ҳужжатлари ва бошқа хўжалик ҳуқуқи нормаларида кўзда тутилган мулкчилик шакли, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури ва ҳажми, капиталнинг шаклланиши, турли хил фирмалараро уюшмаларга аъзо бўлиш усуллари ва олиб борувчи рақобатчилик курашлари билан фарқ қилувчи фаолият тавсифи ва мазмунига боғлиқ бўлган структуравий тузилишининг усул ва кўринишлари хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |