Корхона иқтисодиёти



Download 1,38 Mb.
bet23/86
Sana22.06.2022
Hajmi1,38 Mb.
#693688
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   86
Bog'liq
маъруза матни

Тадбиркорлик муҳити15 − бу мамлакатда турли мулк шаклидаги субъектларнинг шаклланиши ва уларнинг самарали фаолият юритишларига таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, меъёрий-ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт-шароитлар мажмуидан иборат. Тадбиркорлик муҳити табиий шарт-шароитлар, фойдали қазилмалар захиралари, ишчи кучи малакаси ва ўртача иш ҳақи даражаси, иқтисодий конъюнктура ҳолати, ички бозор сиғими, товарларни ташқи бозорда сотиш имкониятлари, кредит тизими ҳолати, солиққа тортиш даражаси, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг ривожланганлиги, тадбиркорликга нисбатан давлат сиёсати, унга нисбатан имтиёзли шарт-шароитларнинг яратилганлиги каби омиллар орқали белгиланади.
Сиёсий барқарорлик. Унинг мавжуд бўлиши тадбиркорларнинг келгуси ишларини режалаштириш ва ишонч билан олдинга интилишига имкон беради. У кучли қонуний тизимнинг мавжудлиги, ташқи ва ички низолар ҳамда инқилобий ўзгаришларнинг бўлмаслигида намоён бўлади.
Иқтисодий самарадорлик. Ҳар бир тадбиркор иқтисодий ўсиш жуда юқори бўлган, ҳукумат иқтисодиётни ривожлантириш борасида барқарор сиёсат олиб бораётган мамлакатда фаолият юритишни ҳоҳлайди.
Ҳукуматнинг сиёсати яна бир муҳим омил ҳисобланиб, тадбиркорлар фаолиятига турли хил таъсир ўтказиши мумкин. Албатта, ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсат тўғридан-тўғри ёки билвосита тадбиркорликка ўз таъсирини ўтказади.
Валюта муомаласини тартибга солиш. Тадбиркорларни иқтисодиётнинг у ёки бу соҳасига маблағ сарфлаш имкониятларидан ташқари, бизнесдан топилган даромадни конвертирланадиган валютага айирбошлаш, четга олиб чиқиш, валюта ҳисоб рақамига эга бўлиш имкониятлари ниҳоятда қизиқтиради.
Кейинги омил инфратузилма ҳолати бўлиб, у мамлакатдаги юқоридаги санаб ўтилган омилларнинг мавжуд бўлишидан кейинги муҳим омиллардандир. Бунда ишлаб чиқариш учун ер майдонларидан фойдаланиш, ерни ижарага олиш шартлари ва муддати, автомобил ва темир йўлларнинг ҳудудлари ва бозорлар билан боғланганлиги, электр энергиясининг мавжудлиги, сув таъминоти даражаси (баъзи ҳолларда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси), телекоммуникациянинг ривожланиш даражаси, телефон, факс, телефакс алоқаларининг мавжудлиги, компьютер орқали алоқа ўрнатиш масалалари муҳимдир.
Ишчи кучи. Тадбиркорлар кўпинча мамлакатда арзон ишчи кучининг мавжудлигига эътибор қилади. Корхоналар фаолиятига − ходимларнинг малака даражаси, меҳнат қилиш этикаси, меҳнат унумдорлиги даражаси, турли ижтимой ҳаракатларнинг ишлаб чиқариш жараёнига таъсири ва бошқалар ҳам ўз таъсирини кўрсатади .

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish