Корхона иқтисодиёти


Банклар ва молия муассасалари



Download 1,38 Mb.
bet24/86
Sana22.06.2022
Hajmi1,38 Mb.
#693688
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   86
Bog'liq
маъруза матни

Банклар ва молия муассасалари. Тадбиркорлар учун мамлакатда етарли миқдорда фаолият кўрсатувчи молия институтлари ва жаҳондаги йирик банкларга тегишли филиалларнинг мавжудлиги аҳамиятлидир.
Ҳукумат идораларидаги расмиятчилик. Тадбиркорлар расмиятчилик, қоғозбозлик авж олган муҳитга камдан-кам ўз маблағларини сарфлайдилар. Ҳукумат учун энг муҳими, расмиятчилик сабаб бўлиб тадбиркорликка тўсиқларни бартараф этиш ва йўл қўйилган хатоликларни тузатишдир. Ҳукуматнинг фаолиятига катта тажрибага эга бўлган тадбиркорлар томонидан берилган баҳо муҳимдир.
Ишбилармонлик муҳити. Бу тушунча мамлакатда малакали адвокатлар, маслаҳатчилар, иш юритувчилар, бухгалтерлар, қурувчилар ва конструкторларнинг мавжудлигини англатади.
Аҳолининг яшаш сифати. Бу омил аҳоли турмуш тарзи ва даромадларининг даражаси, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаби ва диди ва бошқаларни акс эттиради.
Мамлакатимизда аралаш иқтисодиётга асосланган жамиятни қуришда қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш − давлатимиз иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлди.
Тадбиркорлик муҳитининг муҳим таркибий қисми − давлатнинг қонунчилик базасидир. Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасида ишончли меъёрий-ҳуқуқий база яратилди.
Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш тизими қўп сонли қонунчилик-ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлардан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: қонунлар ва мамлакат Президентининг фармонлари; қарорлари; республика ҳукумати қарорлари ва дастурлари; ижтимоий-иқтисодий ва илмий-тсхникавий ривожланишнинг комплекс ва давлат дастурлари; ҳукуматлараро шартномалар ва битимлар; вазирлик ва идораларнииг низомлари, йўриқномалари, стандартлари, қоидалари;; ҳудудий бўғинлар ва хўжалик субъектлари доирасида амал қиладиган низомлар ҳамда уставлар ва ҳоказолар.
Ўзбекистон юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини берадиган етарлича ривожланган саноат ва илмий-техникавий салоҳиятга эга. Республикада кўп тармоқли саноат салоҳияти мавжудлиги туфайли автомобиллар, самолётлар, трансформаторлар ва аккумуляторлар, турли электротехника буюмлари, электроника, лифтлар, гидронасослар, тракторлар, пахта териш комбайнларининг янги модификациялари каби илмий тараққиётга асосланган маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни ташкил килишга эришилди.
Республиканинг тадбиркорлар учун юқори жозибадорлиги − унда бой ресурс базасининг мавжудлигидир.
Маҳаллий хом ашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, қайта ишловчи тармоқларнинг мамлакат саноат мажмуасидаги улушини кўпайтириш экспортнинг янги тузилмасини шакллантиради, унда салмоқли ўрин тайёр буюмлар ва чуқур қайта ишлаш даражасига етказилган маҳсулотлар эгаллаган.
Тадбиркорлик муҳитини шакллантиришда инфратузилма бўғинларининг ривожланганлик даражаси муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда табиркорликнинг ривожланиб бораётганлигини намоён этувчи яна бир жиҳат — давлат бюджетидан молиялаштириш таркибидаги нисбатларнинг сезиларли даражада ўзгариб бораётганлиги ҳисобланади.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish