4. Корхона бир нечта фаолият турлари билан шуғулланса ва ҳар бир фаолият тури бўйича ялпи тушуми 1 млрд. сўмдан кам миқдорни ташкил қилса шахсий кабинетига хабарнома келадими?
Корхонанинг йиллик айланмаси барча фаолият турлари бўйича умумий тарзда аниқланади. Агарда корхонанинг умумий йиллик айланмаси белгиланган миқдорга етса, яъни 1 млрд. сўмдан ошганда корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши лозим бўлади, бунда корхонанинг шахсий кабинетига хабарнома келганлиги ёки келмаганлиги аҳамиятга эга эмас.
5. Ишлаб чиқариш ҳамда автомобилларга газ (метан) тўлдириш фаолияти билан шуғулланувчи корхонанинг обороти (тушуми) 1 млрд. сўмдан ошса 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган тартибда солиқларни тўлашга ўтадими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли фармонига асосан, 2019 йил 1 январдан бошлаб ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 млрд. сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган барча корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш белгиланган.
6. Корхонанинг йиллик обороти (тушуми) 1 млрд. сўмдан ошганда 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтса, ҚҚС тўламайдиган фирма билан шартнома тузган ҳолда тегишли ишларни амалга оширса 2 баравар ҚҚС тўланадими?
Қўшилган қиймат солиғи икки баравар тўланмайди, аммо корхонада ҳисобга олинадиган ҚҚС мавжуд бўлмайди.
7. 2019 йилдан йиллик айланмаси 1 млрд.сўмдан ошган ягона ер солиғи тўловчилари бўлган фермер хўжаликлари ҳам ҚҚС тўлашга ўтадими?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли фармонига асосан, ягона ер солиғи тўловчилари учун амалдаги солиққа тортиш тартиби сақланиб қолинади.
8. Автомобилларга ёнилғи қуйиш фаолияти билан шуғулланадиган корхона йиллик ялпи тушуми 1 млрд. сўмдан ошганда реализация қилинган ёнилғи учун ҚҚС қандай ҳисобланади?
Солиқ кодексининг 204-моддасига асосан баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганда, солиқ солинадиган база белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади.
9. Корхонанинг 2018 йил якуни билан йиллик обороти 1 млрд. сўмдан ошган. Ушбу корхона 2019 йил 1 январдан омбордаги мавжуд қолдиқ товарлар реализация қилинганда ҚҚС ҳисобланадими ёки йўқми?
Корхона 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган тартибдаги солиқларни тўлашга ўтса, 2018 йил якуни билан унинг омборида қолган товарлари ҳам ҚҚС билан сотилади.
10. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб корхона томонидан божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда импорт қилинган товарлар ички бозорга реализация қилинганда қандай тартибда ҚҚС ҳисобланади?
Агар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу товарларни ички бозорда реализация қилиниши учун ҚҚСдан имтиёзлар назарда тутилмаган бўлса, белгиланган тартибда ҚҚС тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |